Аннотация

Мазкур китобда афсонага айланган, аммо аслида чиндан ҳам аниқ бир тарихий даврда юз берган муҳаббат тарихлари – Юсуф ва Зулайҳо, Лайли ва Мажнун, Хусрав ила Фарҳод ва Ширинларнинг ҳаётидаги воқеалар, шунинглек, араб мутафаккир шоирлари Абу Нувос ва Жинон, Хотам ва Мовия, Шайх Санъон ва Тумор (Тамара), Эрон шоири Шаҳриёр ва Сурайё, Қирим хони Гаройхон ва Мария, ўз тарихимиздан Амир Темур ва Биби Хоним, Халил Султон ва Шодия, Одил Ёқуб ва Марям, турклардан Нозим Ҳикмат ва Вера Тулякова, Ўрхон Памуқ ва Қорагул, Россиядан Жуковский ва Мария Протасова, Грибоедов ва Тамара, Пушкин ва Гончарова, Есенин ва Айседора Дункан, Маяковский ва Лиля Брик, Ғарбий Овруподан Шекспир ва Энн Хетеуэй, Байрон ва Мэри Чаворт, Виктор Гюго ва Адел Фуше, Жорж Санд ва Шопен, Америкадан Габриэла Мистрал ва Ромео Урета, Эдгар По ва Виргиния ва бошқа буюк сиймоларнинг севиш ва севилиш тарихлари қаламга олинган. Бу тарихлар ажойиб инсонлар яшаган даврларни акс эттиради, айни чоғда нозик, ҳиссиётга бой, олижаноб ва бирда бахтли, бирда драматик, ҳатто фожеий ҳоллари билан бизга сабоқ бўлади. Инсонни, ҳаёт ҳақиқатини ҳар тарафлама англашда ва яшашда йўл кўрсатувчи ёруғлик бўлиб хизмат қилади..__

Аннотация

Muallif mazkur kitobida amerikalik hamda sisiliyalik mafiyachilarning kirdikorlarini, ularning siyosiy arboblar, qonun himoyachilari bilan aloqalarini to'la-to'kis ochib bergan. Shu boisdan ham bu asar jahon miqyosida ommalashib ketgan va kinochilar tomonidan ekranlashtirilgan.

Аннотация

Ёзувчи Маматқул Ҳазратқуловнинг ушбу китобига киритилган ҳикоя ва қиссаларида зиддият кўпинча зоҳирий эмас, ботиний бўлади. Қаҳрамонлар асосан бир-бири билан эмас, балки ўз-ўзи билан курашади. Бу курашлар замиридаги нозик ҳиссиётлар ҳар қандай киши қалбини ларзага солади.Ҳурматли китобхон, мазкур ҳикоялар ва қиссалар қаҳрамонлари кечинмаларига сиз ҳам ошно бўласиз, деган умиддамиз.

Аннотация

Majmuada dunyoning mashhur va tarixiy shaxsga aylangan ayollarning insoniyat tarixida qo'shgan jahonshumul hissalari, ko'rsatgan qahramonona jasoratlari, podsholiklari, turli sohadagi ijodlari va boshqa ijobiy xizmatlari haqida so'z yuritiladi. Insoniyatning yaratilish tarixida ayollarning ham muhim o'rni bor. Ana shu jihatlarni baholi qudrat yoritishga, qalamga olishga harakat qilindi.

Аннотация

Дилшод Ражабнинг бу китобида элимизнинг фидойи фарзандларидан бири, Бухородаги озодлик учун бўлган курашларда фаол қатнашган истиқлолчи Ҳамро Полвон тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Муаллиф тарихий фактларга суянган ҳолда бадиий маҳорат билан Ҳамро Полвоннинг инсон ва курашчи сифатидаги қиёфасини ёрқин тасвирлай олган. Шунингдек, китобдаги Жилвон қишлоғи таърифига оид лавҳалар ҳам илиқ меҳр ва илҳом билан ёзилган.

Аннотация

Аннотация

Адиб сайланма асарларнинг ушбу биринчи жилдига унинг қаламига мансуб илк романи, адабиётимизнинг буюк дарғалари Ойбек, Абдулла Қаҳҳорларнинг ҳали кўпчилик нигоҳидан пана бўлган ҳаёт лаҳзалари тасвир этилган бадиа-қиссаси ҳамда «Шаҳар тегирмони» асари киритилган.

Аннотация

Аннотация

Дадахон Нурий «Оқшом қўшиқлари», «Боғларда баҳор», «Бегона» каби қиссалар китоби ҳамда қатор ҳикоялар муаллифи. У ҳаётнинг мураккабликларини одамларнинг ўзаро муносабатлари, турмуш можаролари орқали очишга интилади. Ёш ёзувчи ўзининг янги йирик асари «Осмон устуни»да оқкўнгил, бўш-баёв йигитнинг тасодифан тубан бир муҳитга тушиб қолган орқали икки хил ҳаётий муносабат тўқнашувини кўрсатади. Яхшилик ҳамиша барқарорлигини уқдиради.

Аннотация

Вадим Кожевниковнинг «Қилич ва қалқон» романи совет разведкасининг фашистлар орасида олиб борган жасоратга тўла ишларидан ҳикоя қилади. Романда тасвирланган қаҳрамонлар – совет разведкачилари руҳий олами гўзал, иродаси ниҳоятда мустаҳкам, юксак ватанпарварлик ҳиссига эга бўлган кишилардир. Улар душманнинг ҳарбий ва иқтисодий сирларини очишга, машъум ниятларини барбод этишга, она юртни яширин суратда тайёрланаётган хавфли ишлардан огоҳ қилишга – халқнинг қалқон ва қасоскор қиличи бўлишга ҳаракат қиладилар.