Аннотация

Адабий оламда ўз овози ва ўрнига эга адиб Маматқул Ҳазратқуловнинг ушбу китоби асосан унинг турли йилларда ёзган энг сара асарларидан таркиб топди. Қисса ва ҳикоялар юксак бадият ва самимияти билан ажралиб туради.Шунингдек, «Севги сози» орқали Маматқул Ҳазратқулов қаламида ўзбекчага ўгирилган озарбайжон ёзувчиси Анор ҳамда грузин адиби Григол Абашидзе асарлари билан ҳам танишиш имконига эгасиз. Китоб сизга манзур бўлади, деган ишончдамиз.

Аннотация

Ёзувчи Маматқул Ҳазратқуловнинг ушбу китобига киритилган ҳикоя ва қиссаларида зиддият кўпинча зоҳирий эмас, ботиний бўлади. Қаҳрамонлар асосан бир-бири билан эмас, балки ўз-ўзи билан курашади. Бу курашлар замиридаги нозик ҳиссиётлар ҳар қандай киши қалбини ларзага солади.Ҳурматли китобхон, мазкур ҳикоялар ва қиссалар қаҳрамонлари кечинмаларига сиз ҳам ошно бўласиз, деган умиддамиз.