Аннотация

Аннотация

Мазкур китоб ҳаммага яхшилик қилишга тайёр, меҳрибон, саховатли инсон Яхши бобо ва унинг набираси Шукуржон билан боғлиқ қизиқарли ва ибратли воқеалардан ҳикоя қилади. Савоб иш, эл хизмати учун бел боғлаган фидойи, меҳнатсевар инсонлар кечинмалари ва ўсмир ёшлар руҳияти бола тилидан ширали ҳамда содда тилда баён этилган.

Аннотация

Инсон айниқса, ўзининг ёшлик йилларида баъзан ўткинчи ҳис-туйғулар таъсирида, баъзан ҳақиқий ишқнинг ўрнини босган ҳавас ва ёки эҳтирос оқибатида билиб-билмай катта-кичик хатоликларга йўл қўйиши ҳам мумкин. Афсуски, бундай адашишлар беиз кетмайди. Ахир бежиз қайтар дунё дейишмайди-ку. Менглибой Муродовнинг «Гуноҳ» романида айнан ёшлик даврларида қалтис хатога йўл қўйган Шамсиддин ва Гулсаранинг кейинги умрлари чуқур изтироблар гирдобида, афсус-надоматлар қийноғида ўтганлиги ёрқин бўёқларда тасвирлаб берилган. Энг ачинарлиси, ота-оналарнинг хатолари бегуноҳ фарзандлар ҳаётини ҳам издан чиқариб юборади…

Аннотация

Инсонга умр бр марта берилади. Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси, ҳар бир куни – синов, Ҳар дақиқа, ҳар соат инсонни имтиҳон қилаётгандек бзлади. Бир сония ичида тақдирингиз қай томонга ўзгариб кетаётганини, бошингизга қандай кун тушишини билмайсиз. Бахт, омад, муҳаббат, мансаб, ғам-қайғу – барча-барчаси бизни доимий имтиҳондан ўтказиб боради…, сабр-бардош қиладиганлар ҳаёт имтиҳонларидан яхши ўтиб, комилликка эришадилар. Китобдаги ҳикоялар ҳаётнинг ана шундай чигал синовлари ҳақида ҳикоя қилади.

Аннотация

Таржима асарнинг муваффақияти нимада? Унинг муваф­фақияти асарни қайси тилга таржима қилинишидан қатъи назар, худди уни аслиятдаги каби ўқишинг, тушунишинг, ҳис қилишинг, изтироб чекишинг… ва ҳоказоларда.Кнут Гамсуннинг «Эдварда» асари билан ўзбек китобхони илк бора танишмоқда. Айтиш жоизки, инсон қалбини тўлқин­лантирадиган, барча шодликлару ғам-қайғулар жо бўлган бизнинг яширин маконимиз – кўнглимиз билан сирлашишга имкон берадиган бундай асарлар адабиётда бармоқ билан са­нарли."Эдварда" бизнинг қалбимизга шуниси билан яқин. Ушбу асарни айнан шоир-таржимон ўгиргани ҳам бежиз эмас. Асардаги ҳар бир қаҳрамон ҳолати, унинг шодлигию қайғуси, изтиробию аламларини, қалбидан кечаётган майда азоблари­гача бирга туйамиз. Худдики, у бизга бегона эмасдек. Баай­ни… биз уларнинг ўзига айланамиз…Азиз китобхон! Сизни ўзбек тилида янги таржима асарни ўқиш имконияти пайдо бўлгани билан муборакбод этамиз.

Аннотация

Ushbu kitobchada Irodaning bolalarcha pokiza, beg'uborlik bilan yo'g'rilgan she'riy mashqlari jamlangan. U tevarak-atrof, tabiatdagi kuzatishlari va taassurotlarini she'r bilan ifodalashga harakat qiladi. Irodaning keyingi ijodiga muvaffaqiyatlar yor bo'lsin.

Аннотация

Ушбу китобда жам бўлган қисса, ҳикоя ва эртакларда ҳаётнинг ранг-баранг манзаралари, турфа воқеа-ҳодисалари муаллифнинг дунёқараши орқали ўзига хос шаклда ва усулда баён этилади. Воқеликлар жараёнидаги инсон қалби, кечинмалари, ҳаёт ҳақидаги хулоса ва фикрлари ўқувчини ўйлашга, мушоҳада қилишга ундайди.

Аннотация

Аннотация

Дадахон Нурийнинг илк асари — «Оқшом қўшиқлари» лирик қиссасини китобхонлар илиқ кутиб олган эди. Унинг «Бегона» деб аталган иккинчи қиссаси Абдулла Қаҳҳордай талабчан адиб диққатини ўзига тортган, унинг тавсияси билан «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган, сўнгра алоҳида китоб бўлиб босилиб чиққан. Диққатингизга ҳавола этилаётган роман, қисса ва ҳикоялар ҳам ўйлаймизки, ўз ўқувчиларини албатта топади.

Аннотация

Оддий одамнинг ҳаёти ҳам жумбоққа айланиши мумкин экан. Айнан шу боис у кўпларда қизиқиш, ҳавас ва ҳасад уйғотади. Ахир, бу қаҳрамонга омад кулиб боққан эди-да! Ваҳоланки, Илёс Комилов фақат қадр-қимматга сазовор бўлишни хоҳлаганди. Хўш, у ўз ниятига ета оладими?.."Жумбоқ"да, шунингдек, «Таъқиб», «Шумқадам» мистик қиссасини, «Газетчилар» ҳангомасини ва турли мавзулардаги ҳикояларни ҳам ўқийсиз. Муаллиф турфа феъл-атворга эга кишилар ҳаёти орқали жамиятдаги умргузаронлик мезонларига баҳо беради.