Аннотация

Ушбу китоб бошқа китобларга асло ўхшамайди. У кечаги, бугунги кун ва келажак хусусида турли мавзуларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Китобда муайян масалалар юзасидан устоз ва шогирднинг тур­ли қарашлари, фикр-мулоҳазалари кенг жой олган. Табиийки, бунда устознинг мушоҳадаларига кўпроқ ўрин ажратилган. Зотан, улкан ҳаётий тажрибага эга адиб олдида шогирднинг бисёр гапириши одобдан ҳам эмас. Суҳбатлар эса, асосан, ҳаёт, адабиёт, ижод, таълим-тарбия, ёшлар масаласи, кино, театр, санъат, глобал муаммолар, ҳатто футбол ва ҳазил-мутойибани ҳам қамраб олган.Китоб сиз, азизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Аннотация

У бир қадар шўх, хушчақчақ, кўнгли очиқ йигит. Ҳеч кимга ёмонлиги йўқ. Бироқ шундай йигитнинг ҳам ғам-андуҳлари бор. У алданган, хиёнатга дуч келган. Шунчаси етмагандек, бир кўнгилсизлик рўй беради-ю, бу қаҳрамон туҳматга ҳам қолади. Айби йўқлигига қарамай, унга кутилмаган маломатлар ёғдирадилар. Қарангки, фалакнинг гардиши ила дунёнинг биз билмаган синоати қаҳрамонимиз билан ёнма-ён бўлади.Мазкур асар бир-биридан қизиқарли воқеалар ва саргузаштларга бой бўлиб, ўйлаймизки, уни катта қизиқиш билан мутолаа қиласиз.

Аннотация

Оддий одамнинг ҳаёти ҳам жумбоққа айланиши мумкин экан. Айнан шу боис у кўпларда қизиқиш, ҳавас ва ҳасад уйғотади. Ахир, бу қаҳрамонга омад кулиб боққан эди-да! Ваҳоланки, Илёс Комилов фақат қадр-қимматга сазовор бўлишни хоҳлаганди. Хўш, у ўз ниятига ета оладими?.."Жумбоқ"да, шунингдек, «Таъқиб», «Шумқадам» мистик қиссасини, «Газетчилар» ҳангомасини ва турли мавзулардаги ҳикояларни ҳам ўқийсиз. Муаллиф турфа феъл-атворга эга кишилар ҳаёти орқали жамиятдаги умргузаронлик мезонларига баҳо беради.