Аннотация

Повести известного писателя – своеобразное эссе-воспоминание о послевоенном Ташкенте – городе его детства и юности, о событиях того бурного времени. Но главное, они о людях, чьи имена стали гордостью узбекского искусства. Многочисленные персонажи – прославленные и малоизвестные – прошли по жизни рядом с автором, оставив неизгладимий след в его душе и сердце. И объединяет их всех одно гордое имя – ташкентцы.

Аннотация

ОТ АВТОРАХочу обратиться прежде всего к тем, кто был и остается постоянным читателем нашего журнала, и напомнить: в 1998 году "Звезда Востока " во втором и третьем номерах опубликовала мой роман «Блеск ложной звезды». Спустя какое-то время друзья, знакомые, родственники, а также совсем неизвестные мне читатели, будто сговорившись, начали задавать мне один и тот же вопрос: «Вашу героиню увез- ли в Москву. А что дальше?» Если откровенно, то, поставив точку на последней страни- це и с грустью попрощавшись со своими персонажами, я себе сказал: «Все! Плохо ли, хорошо, но я выполнил поставленную перед собой задачу». И интерес читателей к дальнейшей судьбе моей героини был, признаюсь, несколько неожиданным… Вопрос «А что дальше?» довольно долго не давал мне по- коя. А потом произошел ряд событий, которые невольно заста- вили меня их осмыслить, а затем… сесть за стол. Итак, уважаемый читатель, предлагаю твоему вниманию очередное рожденное мной «дитя». И какое оно — симпатичное или нет, — судить, конечно, только тебе…

Аннотация

Дунёдаги ҳар бир инсоннинг ўз бахти, ўз фожиаси бор, бу кунга олиб келган ўтмиши бор. Ана шу кечмишни ўрганиш бировга йўл кўрсатади, бировни қайтаради. Қандай баҳолаш, хулоса чиқариш эса ҳар кимнинг тарбияси, дунёқараши, ахлоқига боғлиқ. Солиҳ Қаҳҳорнинг мазкур асарини юзаки қараб бир «қўғирчоқ»нинг саргузаштлари, деб баҳолаш ҳам мумкин. Бироқ ҳукм чиқаришга шошилманг. Бу асар — ишқий ўйинлар, жиноятчилар ҳаѐтининг тафсилотигина эмас, балки аччиқ бир ҳаётнинг изтироблари, Шайтон билан Раҳмон ўртасидаги зиддиятлар талқинидир.

Аннотация

Таниқли қозоқ адиби, М.Шолохов номидаги халқаро мукофот соҳиби Собит Дўсановнинг номи бугунги кунда турли мамлакатлардаги адабиёт мухлислари орасида маълум ва машҳур.Унинг ҳар бир асари оддий инсонларнинг теран туйғулари билан суғорилган бўлиб, халқ дарди билан уйғунлашиб кетади.Айниқса, муаллифнинг «Арвона» номли насрий достони кўп сонли ўқувчилар томонидан юрт шаънига битилган энг гўзал асарлардан бири деб тан олинган ва дунёнинг ўттиздан ортиқ тилига таржима қилинган.

Аннотация

Аҳмад Яссавий ҳазратлари саккиз асрдан буён Туркистон ўлкасининг «Шайх ул машойих»ига айланган. Унинг беҳад содда, халқчил ҳикматлари кирмаган хонадон йўқ ҳисоби. Ислом оламидаги нуфузини эса ер юзига тарқалган сулукларининг кўплигидан ҳам билса бўлади. Қўлингиздаги китоб Султон ул-орифиннинг қандай комил инсон эканликлари, эл-юрт қайғуси деб ўз ҳузур-ҳаловатидан, керак бўлса жонидан ҳам кечувчи улуғ бир уламои киром бўлганликлари ҳақидадир.

Аннотация

Гўзаллик жамолига дарча оркали эмас, кенгликла, қуёш нурлари остида тўйиб тўйиб қараш ўринликим, юрак илохий неъмат файзидан сув ичсин. Абу Бакр Саъд, Абу Бакр Фазл, Абу Бакр Хомид, Абу Бакр Тархон номи билан чамбарчас боғлиқ бўлган Чор Бакр тарихига «Чор Бакр» китоби орқали назар ташлаган китобхон катта маънавий хазина эгаси бўлиши табиий. Чунки, китобда тарих, архитектура, тошбитиклару тош, девор, кошинларга безак бериш санъати каби «чорчаман» усули камалакдай жилоланиб турибди.IX —X асрларда Чор Бакрлар ва улар авлодларининг илмий фаолияти, XVI аср меъморчилиги ҳамда Чор Бакрлар авлодининг XVI асрдан то XX асргача тарих саҳнасида намоён бўлиб, жамият ҳаётида салмоқли ижобий таъсир кўрсатганликлари.... Ва нихоят 70 йиллик мустабид тузум касофатидан Чор Бакр обидаларининг вайрона ҳолга келиб қолганликлари… «Хайриятки, қуёш абадий» шукронасининг тантанаси… Мустакиллик шарофатидан Чор Бакрлар руҳи шод бўлиб Чор Бакр обидалари иккинчи умрининг бошланганлиги. Булар ҳаммаси «Чор Бакр» китобида рангли ифодасини топган. Ўйлаймизки, китобхон муаллифларнинг меҳнатларига шукроналик баҳосини беради.

Аннотация

G'afur G'ulom, Oybek, Abdulla Qahhor, Mirtemir, Maqsud Shayxzoda, Said Ahmad, Erkin Vohidov, Rauf Parfi, Tohir Malik, Mirpo'lat Mirzo kabi taniqli shoir va yozuvchilarning asarlarini ko'p bor o'qigansiz. Iste'dodli yozuvchilarimizdan biri Shodmon Otabek shu o'qiganlaringizga qo'shimcha, qo'lida qalamu qog'oz bilan yillar davomida suyukli adiblaringiz hayotida ro'y bergan, siz eshitmagan kulgili voqealar, to'qilmagan latifalar, ichakuzdi hayotiy hangomalarni to'pladi, sayqalladi, kitob holida hukmingizga bir necha bor havola etdi. Kulgisevar kitobxonlar ularni mamnunlik bilan kutib oldi. «Do'rmon hangomalari» kirib bormagan xonadon qolmadi desak mubolag'a bo'lmaydi. Qo'lingizdagi yangi to'plam ham sizga, avvalgilariday, manzur bo'ladi, deb umid qilamiz.

Аннотация

Жазоир ёзувчиси Осиё Жаббор 1936 йилда туғилган. Болалиги иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келади. Бу — араблар устидан ҳукмронлик авжига минган, Жазоир халҳи ўз эркини ўзи қўлга олмаса ортиқ ривожланиши мумкин эмаслигини англаб етган пайтлар эди. Кейинчалик ҳам бўлажак адиба қашшоқлик, саводсизлик, маҳаллий аҳоли устидан кулиш, зўравонлик қилиш, тарихни сохталаштириш, ҳаётни нотўғри талқин қилиш сингари шармандали, инсон шахсини таҳқирловчи ҳолларга гувоҳ бўлди. 1957 йилда ёзувчининг «Ташналик» романи, 1958 йилда «Сабрсизлар» романи, йигирма беш ёшида эса учинчн — «Янги дунё кишилари» романи босилиб чиқди. Бу асар озодлик учун кураш йилларидаги ҳаётни ҳаққоний бўёқларда акс эттиради…

Аннотация

Аннотация