ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Шоир ва ёзувчи Боқий Мирзонинг ушбу асари қаҳрамони ҳаёт машаққатлари, руҳий изтиробларни матонат билан енгиб, ўз йўлимни топдим, деганда умр маъносини хато ўйлаганини тушуниб қолади. Туғилиш ва яшашдан мақсад – зўравонлар қўлида ўйинчоқ бўлиш эмас, қийналганларга ёрдам бериш, Ватанга хизмат, унинг шаън-шавкатини баланд кўтариш эканини англагач, катта моддий даромад келтираётган ишдан воз кечиб, ота юртига қайтишни ўйлайди. Билагидаги куч, катта миқдордаги моддий бойлиги, спортда эгаллаган маҳоратини Ўзбекистон учун сарф этишга жазм қилади. Асарда қаҳрамонлар психологияси, феъл-атвори ва олдига қўйган мақсади ҳаётий ҳақиқатлар фонида берилади. Ҳар биридаги адолат ва инсонни қадрлаш хислати эса умуминсоний туйғулар билан уйғунлаштириб юборилади. Асарни ўқиган ёшлар ҳаётга очиқ кўз билан қараш, катта мақсадлар билан киришни ўрганадилар, тақдир синовларидан бардош билан ўтиб, тўғри йўлни топишга туртки оладилар, деган умиддамиз.
Аннотация
УМР – ВАҚТдан олинган улушдир. Ўлчови – У билан бирга бўлиш муддати ҳисобланади. Бебаҳо хазина ёки қадрсиз жараёнга айлантириш ҚАЛБ ва НИЯТга боғлиқ, Сиз фақат Аллоҳга ишонинг!…Хато қилган одам пешонаситошга қаттиқроқ урилса, фожиасини тезроқ англайди. Америкаликлар «Тўғри йўлга ўтишнинг эрта-кечи бўлмайди» деганларидек, қолган умрини омад билан ўтказиши мумкин.Катта йўқотиш ёки қинғир ишлар ҳам руҳимизни қаттиқ силкитиб, ҳушимизга келтиради ва ҳаётимизда катта бурилиш ясайди, тўғри яшашга йўл очади…Инсонни яратиш, унга умр беришдан мақсад нима?Тўғри топган бўлсангиз, хатолардан фойдали хулоса чиқарасиз.Бойлик телба қилганлардан узоқ юринг…Катта хазина асал ёки заҳарга айланса, сабабини бировдан изламанг!
Аннотация
"Тиллафуруш" романининг 2- китобида қаҳрамонлар ўртасида кураш давом этади. Тўғри йўлдан адашган, замоннинг энг қайноқ тушунчаларини ўзида шакллантира олмаган, бойлик ва кибру ҳавога ружу қўйганлар азоби, бошга тушган кўргуликлари ҳаётий ҳақиқатлардан чекинмаган ҳолда кўрсатиб берилган. Китобхон улар оламига кириб борар экан, ўз умрининг олтин дақиқаларини эл-юрт ободлиги, ватан фаровонлиги, мустақил юртда кечаётган турмушини сермазмун ўтиши учун зарур хулосаларга келади.Азиз китобхон!Роман воқеалари билан танишиб, ўз ва дўстларингиз хатолари, камчиликлари ҳақида мулоҳазалар юритишингиздан умидвормиз.
Аннотация
"ТИЛЛАФУРУШ" романи ёзувчи Боқий МИРЗОнинг биринчи йирик насрий асари сифатида «БЕГОЙИМ» газетасида босилгандан кейин мухлислари янада кўпайди. Сабаби асар ҳаётий воқеалар асосига қурилган. Бойлик туфайли икки аёл ўртасида пайдо бўлган низо ва душманликни тасвирлар экан, муаллиф ҳаётийликдан чекинмайди, бойликка ружу қўйиш оқибатлари, инсон феълида пайдо бўлган салбий ўзгаришларни мустаҳкам аҳлоқий меъёрларга таянган ҳолда таҳлил қилади. Хулоса чиқаришни эса китобхоннинг ўзига қолдиради. Асарни ўқиб кўргач, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз.
Аннотация
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи Боқий МИРЗОнинг навбатдаги китоби қўлингизда. Адибнинг изланувчанлиги бу сафар ҳам яхши самара берган. Теша тегмаган, ҳозирга қадар деярли ёзувчилар журъат этмаган мавзу – бева аёлнинг қисмати, унга бўлган муносабат, унинг кечинмалари, хато ва фожеалари қаламга олинган, муаллиф қисса мақсадини кутилмаган сюжетлар, ҳаётий мисоллар асосида очиб беришга интилган ва эришган.Минглаб одамлар хорижга бориб ишлаб келяпти, бирмунча вақт Ватандан йироқда, унинг нафасини, юртдошларини соғиниб яшаяпти. Аммо бундан муҳим – баъзида ҳақоратли қийинчиликларга, кези келса, камситиш ва ҳақсизликларга учраб ғурури топталмоқда. Шарқона тарбия топганларнинг иродаси букилмаса-да, оғир қийинчиликларни бошдан кечиришга мажбур бўляпти. Арзимаган пулни оғир меҳнат, қадрсиз заҳмат эвазига топаётганларини кўриб, тақдирига ачинасиз. «Одам савдогарлари» кирдикори билан танишиб, ғазабингиз аланга олади. Юрт муҳаббати, ўзбекона самимият ва ҳалоллик, бир-бирининг тақдирига ачиниш туйғуси уларни бирлаштириб, юрт сари етаклаб келади. Китобни ўқиганлар Ўзбекистон деган жаннатмакон юртни янаям севиб қоладилар, барча истеъдоди, юрак ва билак кучини Ватан равнақига сафарбар этишни юракка тугадилар.
Аннотация
Шоир ва ёзувчи Боқий МИРЗО «Қиссалар ва ҳикоялар» серияси (2-жилд)да чоп этилаётган «Сақлаш камерасидаги ханжар» китобига кейинги йилларда яратган сара асарлари жамлаган.Турфа тақдирлар, ёнимизда рўй берган воқеа-ҳодисалар асосида очиб берилади. Гоҳи секин, гоҳо шиддат билан ривожланган воқеалар билан юзма-юз келаркансиз, саргузаштлар оламига кириб қоласиз. Қаҳрамонлар кечинмалари, ўзига хос ҳис-туйғулари кўпчиликка маълум бўлмаган томондан назар ташлаш орқали ёритилган. Асарга ҳаётий воқеаларнинг асос қилиб олинганлиги уларнинг таъсирчанлигини оширган.Китобдан бошингизни кўтаргач, ҳаёт ва қисмат ҳақида, инсонлар бошига тушган савдолар ҳақида теран хулосалар чиқариш имконига эга бўласиз…
Аннотация
Шоир ва ёзувчи Боқий МИРЗОнинг бу асари камолотга, ҳаётдан завқ-шавқ, маънавий озуқа олишга интилаётган ёшлар ҳаёти, психологияси – хато ва камчиликлари, адашишлари, уларни тўғри йўлга етаклаган сабрли, ақл-заковатли дўстлар ҳақидадир. Китоб равон, шоирона тилда ёзилган. Қаҳрамонлар ҳаёти ҳақидаги воқеаларни ўқишга завқ билан берилиб кетасиз. Адашганларнинг ўз йўлини топиши, оиласини мустаҳкамлаш учун қилган ҳаракатларини олқишлагингиз келади.
Аннотация
Ушбу китоб муаллифи Баҳромжон – таниқли адибимиз Анвар Обиджоннинг тўнғич фарзанди, журналист. Ҳайтда ўзи гувоҳ бўлганлари, ўзгалардан эшитганлари асосида дадаси билан боғлиқ турли ҳангомалар, бири ўта қизиқ, бири ибратли вокеаларни имкон қадар қисқа тарзда тасвирлаб берган. Китоб сизларга манзур бўлишига ишончимиз комил.
Аннотация
"Bolaligimizda ko'p ertak eshitganmiz. Ayyor tulki, laqma bo'ri, dovdir quyon haqida ularning tilidan, so'zlashuvlaridan bilib olganmiz. Shuningdek, turli jihozlarning tilga kirishini, bir-biri bilan o'zaro muloqot qilishini ham go'dak idrokimiz bilan tinglaganmiz. Ushbu kitob ertak emas, «Daraxt va arra» – hayotning majoziy in'ikosi. Undagi har bir masal o'z mazmun-mohiyatiga ega bo'lib, muallif nuqtai nazarini ifodalaydi."
Аннотация
Samarqand shahri nafaqat muqaddas qadamjolari, me'moriy obidalari, balki o'ziga xos va milliy taomlari bilan ham tanilgan.Kitobda dasturxon ko'rki bo'lgan Samarqand nonlari hamda milliy xamirli taomlarini tayyorlashning noyob texnologiyalari batafsil bayon etilgan.