Аннотация

Hikmat nasimlariGapning rosti, ushbu majmuani o'qib, rosa maza qildim. Ayniqsa, Ismoiljon Aliev va Habibulloh Isomiddinlarning bitiklari, she'rlari menga qattiq ta'sir qildi. Har bir qatradan hikmat yog'ilmoqda. She'rlar esa falsafiy mushohadalarga boy. Eng asosiysi, bu she'rlarda umumbashariy «yuk» bor. Komiljon Hakimov va Abdug'ani Abdullaevning yozmishlari ham o'zlariga yarasha kuzatishlarning mahsulidir. Abdug'ani akaning «kulgulari» e'tiborga molik…

Аннотация

Шоир Ҳусомийнинг ижод намуналари билан танишар экансиз, унинг адолат, инсоф ғояларини куйлаган шеърлари қатори, соф севги, баҳорий қувонч, табиат манзаралари мавзуларидаги лирик меросидан баҳраманд бўласиз.Ушбу китобда Ҳусомий биографиясига оид маълумотлар ҳам берилган.Тўплам адабиётшунос ва маданият тарихи билан қизиқувчи барча ихлосмандлар учун мўлжалланган.

Аннотация

Келажагимиз эгалари бўлмиш йигит-қизларга Иккинчи жаҳон урушида қатнашган жасур ота-боболаримиз, фронт ортида мардонавор меҳнат қилган фидокор халқимиз жасорати ҳақида ҳикоя қилиш ниҳоятда ўринлидир. Айниқса, ўша оловли йилларда туғилиб, вояга етган болаларнинг аянчли ҳаёти ва тақдири ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.Қуролли Кучлар фахрийси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Искандар Раҳмоннинг мазкур асари ёшларнинг ҳар томонлама етук, ватанпарвар бўлиб шаклланишларига ўз ҳиссани қўшиши билан айниқса эътиборлидир.

Аннотация

Мамлакатимизда 2017 йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб аталиши ҳамда энг муқаддас ва табаррук сана – 9 май «Хотира ва Қадрлаш куни» сифатида ўтказилишида катта рамзий маъно бор. Зеро, хотира – фазилат, олий инсоний туйғу. Инсон борки, ҳар куни, ҳар сонияда хотирасига мурожаат қилади.Искандар Раҳмоннинг мазкур «Оловли йиллар ёди» тўпламида Ватанимиз озодлиги, шон-шуҳрати, истиқлоли ва истиқболи йўлида, жангларда, фронт ортида мардлик, жасорат намуналарини кўрсатган турли касб ва ёшдаги юртдошларимиз ҳақида ибратли ҳаётий мисоллар асосида ҳикоя қилинади.Ўйлаймизки, бу ёднома ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик, бурчга садоқат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшади.

Аннотация

Дунёни титратган жаҳонгирлар ичида Чингизхон аталмиш саркарда асрлардан буён кишиларнинг тилидан тилига ҳикоя ва ривоятлардан, афсоналардан кўчиб келади. Чингизхон ҳаётига бағишланган асарлар талайгина, шундай бўлса-да, ушбу асар тарихийлик ва бадиийликни мужассамлаштиргани билан қимматлидир. Ушбу асар Сиз, азиз китобхонларни мозий сари саёҳат қилишга чорлайди. Чин маънода «шафқатсиз аср» дея эътироф этилган (XII аср охири XIII аср бошлари) даврдаги ҳаётни кўз ўнгингизда гавдалантиради. Шу билан бир қаторда, мазкур асар бизга ватанимиз тарихининг қаҳрамонликларга бой даври билан танишиш имконини ҳам беради.

Аннотация

Исажон Султон нафақат юртимиз, қолаверса дунёнинг бир неча мамлакатлари китобхонларига номи таниш.Яхши асар, яхши китоб халқники. Эл кўнглидаги гапни ёзган ёзувчини севади, ардоқлайди, қалбида асраб юради. Ойлаб-йиллаб бир асар таъсирида, гоҳ қаҳрамон билан баҳсга киришадиган, гоҳ сирлашадиган муҳтарам китобхон, ушбу жилддан севимли ёзувчингизнинг роман ва қиссалари ўрин олган. Мутолаа завқи ва шавқи ҳамроҳингиз бўлсин!

Аннотация

Муаллифнинг мазкур қиссасида бизнинг «кеча»миз моҳирона баён этилади. Бугуннинг тафти билан қалбларга илиқлик улашилади.Асардан «Кундуз»имиз ва эртамиз қандай бўлиши ўзимизга боғлиқ экани ҳам англашилиб туради.Кеча ва бугун сабоқлари келажак учун тамал тош бўлади. Нега? Қандай хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола.

Аннотация

Замонамиз қаҳрамони ким?Уни қайдан излаш керак?Унинг бугунги қиёфаси қандай бўлиши лозим?Бу каби қўшқават саволлар кўпдан бери ёзувчиларимизни ўйлантириб келаётгани бор гап.Қаҳрамон деганда ақл бовар қилмас мардлик намуналарини кўрсатган, тоғларни қўпориб, тўфонларни тўхтатган ёки бугун дунё бадииятида урф бўлганидек, инсониятни ҳалокатдан асраб қолган арслонкелбат шахс кўз олдимизга келиши ва шу сабабдан ҳам унинг чизгиларини яратиш муайян мушкулотларга рўпара қилиши тайин.Тўғри, ҳар кимнинг қаричи ўзи билан.Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо эса биз излаган қаҳрамонни шундоқ ёнгинамизда елкама-елка яшаётган одамлар орасида кўради. Ана шундай юртдошларимиздан бири Рустам Мажидов «Зарб» қиссаси қаҳрамонидир. У ўз қатъияти, иродасига суяниб қанчадан-қанча машаққатларни енгиб ўтади. Азиз Раҳмонов каби ўсмир шогирдларини тўғри йўлга солиб, дунё аренаси шоҳсупасигача олиб чиқади.Қарангки, биргина шахснинг шарофати билан бугун дунё спорти луғатида «Рапқон бокс мактаби» деган атама пайдо бўлди.Ҳа, инсоннинг беминнат заҳмати ҳеч қачон кўчада қолмайди. Кўплаб Осиё ва жаҳон чемпионлари мураббийи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, Халқаро тоифадаги АИБА ҳаками, сенатор Рустам Мажидов эл орасида ҳам «Рустам паҳлавон» деб эъзоз топган.Азиз ўқувчи!Ён-верингизга қарасангиз, Ватан ва миллат учун сидқидилдан хизмат қилаётган оддий одамларни кўрасиз. Замон қаҳрамонлари шулар эмасми? Балки, Сиз ҳам ана шу фидойилар тоифасига мансубдирсиз. Муҳими, бу имкон ўзингизнинг қўлингизда.Китобни ўқиб чиққанингиздан сўнг бир хулосага келармиз…

Аннотация

Аннотация

Ушбу китобда муаллифнинг болалигидан бошлаб ҳозирги дорил-омон кунларигача бўлган даври мароқли воқеалар, бадиий бўёқларбилан тасвирланган. Муаллиф ўтган аср ва ҳозирги даврни таққослаш асносида ўз хулосаларини баҳоли қудрат баён этишга ҳаракат қилган. Китобда турфа одамлар, ғаройиб воқеалар, тоғ манзаралари, қир-адирларда ўсадиган шифобахш гиёҳлар, қушлар ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар ўрин олган. Айниқса, сервиқор тоғ манзаралари ўзгача таърифу тавсиф этилган. Зотан, болалиги тоғлар бағрида ўтган муаллиф ҳали ҳамон қорли хилқатларни соғиниб яшамоқда. Унинг олис қишлоқдан пойтахтни ихтиёр этиб ўқишга боргани, бу йўлда катта-кичик машаққатларга дуч келгани, омадсизлик билан рўбарў бўлгани, тушкунликка тушганлари, сўнг мақсади сари яна интилгани, қийинчиликларни бирма-бир енгиб, кичик одамдан катта инсонга айлангани ўзгача тилда ёзилган.