Аннотация

E'tiboringizga havola etilayotgan kitob bizga ilm darvozalarini ochgan buyuk allomalarimizning qismati haqida hikoya qiladi. Ulardan biri butun dunyoda «Avitsenna» nomi bilan tanilgan Abu Ali ibn Sino bo'lsa, yana biri Muhammad Muso al-Xorazmiydir. Qanday zamon va qanday makonda yashashidan qat'i nazar o'z maqsadlari yo'lidan qaytmagan, ortidan yaxshi nom qoldi rish niyati bilan to'lib-toshgan bu buyuk siymolar nomini bugun butun dunyo ilm ahli e'tirof etadi. Ular bosib o'tgan yo'l, ularni ilm olishga undagan ichki qudrat, ular qoldirgan boy ma'naviy meros haqida to'liq tasavvurga ega bo'lishlarini istaganimiz siz aziz kitob xonlarga buyuk ajdodlarimiz hayoti ibrat bo'lishiga isho namiz.

Аннотация

Bugungi kunda Internet kengliklarida nihoyatta katta axborot oqimi quyunday kezib yuribdiki, undan ongli ravishda, to'g'ri foydalanishning ahamiyati nihoyatta katta, noto'g'ri foydalanish esa koni zarar. Shu nuqtay nazardan, hali internetdan axborotning yaxshi-yomonligini farqlay olmaydigan bolalarni turli xurujlardan asrash bugUngi kunda eng dolzarb masalalardan biri bo'lib turibdi. Mirzapo'lat Toshpo'latovning «Sirli tuzoq» kitobidagi hikoyalar aynan shu muammolarga bag'ishlanganligi bilan dolzarblik kasb etadi.

Аннотация

Бозор ҳақида гап кетганда аввало инсоф ва ҳалоллик деган сўзлар тилга келади. Бозордаги барака ҳам сотувчиларнинг ички маданиятига, тош-тарозидаги ҳалоллигига боғлиқлиги минг йиллик анъанадир. Ёзувчи Мирзапўлат Тошпўлатов "Бозор ичра «бозор» китобида ибратли воқеаларни қаламга олади.Мазкур ҳикоялар бозорларда, турли савдо тармоқларида тирикчилик қилаётган ҳар бир кишининг кўнглидан жой олади, виждон азобига йўлиқтирмасликка чорлайди, деган умиддамиз.

Аннотация

"Bu kitob shunchaki ko'rish qobiliyatini qayta tiklashga o'rgatish bo'yicha qo'llanma emas, surunkali kasalliklar va omadsizliklar uchun shunchaki falsafiy risola emas, balki harakat dasturidir. Bu erda mustaqil ekspertlar Halqaro assosiasiyasi tomonidan 1998 yilgacha ma'lum bo'lgan muqobil sog'lomlashtirish tizimlari orasida eng samarali, deb topilgan tizim ta'riflangan. Bu kitobning janrini belgilash qiyin. Balki bundayi hali bo'lmaganligidandir. Uning muallifi, Mirzakarim Norbekov – yorqin va kuchli shaxs. U – ezgulik yo'lidan borayotgan hayotbaxsh nur, yaxshilik, mehr-muhabbat jangchisi – o'z ketidan o'zligini anglashga chanqoq bo'lganlarni ergashtirib kelmoqda. Bu kitob hech kimni befarq qoldirmasligi aniq. Hech bir odamni! Kimdadir u salbiy tuyg'ular va tajovuzkorlikni uyg'otishi mumkin, kimdir esa uning antiqa tuzilishi zamirida o'zi uchun haqiqiy va yuksak ma'nolarni topishi mumkin. Bir so'z bilan aytgada Siz qo'lingizda satrlar orasida o'qish, qalb ko'zi bilan ko'rish, narsalarning asl mohiyatini bilish qobiliyatini aniqlovchi test kitobini ushlab turibsiz. Chin dildan test sinovlaridan muvaffaqiyatli o'tishingizni tilaymiz."

Аннотация

Қўлингиздаги китоб нашриётимизнинг дастлабки маҳсулотидир. Уни янги ўзбек мактаби, матбуоти, театри бешигини тебратган, 10-йиллардаёқ «Беҳбудия нашриёти»ни ташкил этиб, дарсликлар чиқаришни йўлга қўйган буюк маърифатчи бобомиз асарларидан бошламоқдамиз".Бундан қарийб ўн йил аввал яхши ниятлар билан иш бошлаган «Маънавият» нашриётининг илк китобидаги аннотацияга ана шундай жумлалар битилган эди. Китобни катга илҳом ва иштиёқ билан нашрга тайёрлаган марҳум олимимиз Бегали Қосимов «Истиқлол қаҳрамонлари» рукни остида миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти намояндаларининг асарларини чоп этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Бу олимнинг саъй-ҳаракатлари билан мазкур рукнда ўн бешга яқин китоб чоп этилди, адабиётимизнинг деярли бўшлиқдек бўлиб ётган жадидчилик даври ушбу нашрлар ҳисобига баҳолиқудрат тўлдирилди. Китобхонлар ҳам бу асарларни илиқ кутиб олишди ва уларга талаб тобора ортиб бормоқда. Китобхонларимизнинг ушбу эҳгиёжини ҳисобга олиб, аллома адибимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий «Танланган асарлар»ининг учинчи нашрини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Аннотация

Mashhur fransuz yozuvchisi Stendalning «Qizil va qora» romani haqli ravishda dunyo adabiyoti durdonalari qatoridan o'rin olgan.Roman qahramoni bo'lmish Jyulen bilan de Renal xonim o'rtasidagi muhabbat shu qadar tabiiy hamda tiniq tasvirlanadiki, kitobxon beixtiyor ravishda ularning musaffo tuyg'ulariga maftun bo'lib qoladi. Romanda yaxshilik va yomonlik, ezgulik va razolat o'rtasidagi kurash zo'r kuch bilan tasvirlab berilgan. Asarning «Qizil va qora» deb nomlanishining boisi ham ana shunda.

Аннотация

Дунёга машҳур «Шамолларда қолган ҳисларим» бадиий фильми ўзбек телетомошабинлари юрагидан чуқур жой олган. Бундан бир неча йил олдин таржимон Роҳила Ахтамова томонидан ушбу романннинг мантиқий давоми бўлган «Скарлетт» ўзбек китобхонларига тақдим этилган эди. Мана ўқувчилар талабига кўра «Шамолларда қолган ҳисларим» романи ҳам таржима қилиниб, иккинчи бор қайта чоп этилди.• Роман асосида яратлган бадиий фильм — жаҳон санъати дурдонаси — ҳозиргача энг кассабоп кинокартиналардан бири саналади• Яқин йилларгача даромаб келтириш бўйича замонавий технологик янгиликлар билан суратга олинган фильмларданда муваффақиятлироқ чиқиб, кассабоплиги бўйича Топ 5 таликдан тушмай келди.• Жаҳон адабиётидаги ўрни ва аҳамияти жиҳатидан роман Л. Толстойнининг «Уруш ва тинчлик» романига тенглаштирилади• Асар АҚШнинг ўзида, дастлабки уч йил ичида қирқ саккиз марта нашр қилинганУ нафақат дурдона фильм, балки дурдона асар сифатида ҳам меҳрингизни қозонишига, китоб жавонингиз ва юрагингиз тўридан жой олишига ишонамиз, азиз китобхон!

Аннотация

Дунёга машҳур «Шамолларда қолган ҳисларим» бадиий фильми ўзбек телетомошабинлари юрагидан чуқур жой олган. Бундан бир неча йил олдин таржимон Роҳила Ахтамова томонидан ушбу романннинг мантиқий давоми бўлган «Скарлетт» ўзбек китобхонларига тақдим этилган эди. Мана ўқувчилар талабига кўра «Шамолларда қолган ҳисларим» романи ҳам таржима қилиниб, иккинчи бор қайта чоп этилди. • Роман асосида яратлган бадиий фильм — жаҳон санъати дурдонаси — ҳозиргача энг кассабоп кинокартиналардан бири саналади• Яқин йилларгача даромаб келтириш бўйича замонавий технологик янгиликлар билан суратга олинган фильмларданда муваффақиятлироқ чиқиб, кассабоплиги бўйича Топ 5 таликдан тушмай келди.• Жаҳон адабиётидаги ўрни ва аҳамияти жиҳатидан роман Л. Толстойнининг «Уруш ва тинчлик» романига тенглаштирилади• Асар АҚШнинг ўзида, дастлабки уч йил ичида қирқ саккиз марта нашр қилинганУ нафақат дурдона фильм, балки дурдона асар сифатида ҳам меҳрингизни қозонишига, китоб жавонингиз ва юрагингиз тўридан жой олишига ишонамиз, азиз китобхон!

Аннотация

"To'tiyo istab" kitobi orqali Zarafshon vohasining o'rta bo'g'inida yashab kelgan ajdodlarimiz va bugungi kun nafasi bilan batafsilroq tanishasiz…

Аннотация

Адабий оламда ўз овози ва ўрнига эга адиб Маматқул Ҳазратқуловнинг ушбу китоби асосан унинг турли йилларда ёзган энг сара асарларидан таркиб топди. Қисса ва ҳикоялар юксак бадият ва самимияти билан ажралиб туради.Шунингдек, «Севги сози» орқали Маматқул Ҳазратқулов қаламида ўзбекчага ўгирилган озарбайжон ёзувчиси Анор ҳамда грузин адиби Григол Абашидзе асарлари билан ҳам танишиш имконига эгасиз. Китоб сизга манзур бўлади, деган ишончдамиз.