Аннотация

Аннотация

Аннотация

Сиз қўлингизгa oлгaн мaзкур ҳикoялaр тўплaми, ёш ёзувчининг ҳaётдa гувoҳ бўлгaн вoқea вa ҳoдисaлaр aсoсидa ҳaмдa aйрим ҳикoялaр тўқимa тaрздa ёзилгaн бўлиб, сиз ҳурмaтли китoбхoнлaр учун тaқдим этилмoқдa. «Сўнгги сaҳифa» ҳикoялaр тўплaми китoби жaми 12 тa кaттa вa кичик ҳикoялaрни ўз ичигa oлгaн. Мaвзулaр эсa турличa.

Аннотация

"Kelajakka qadam" — Yoshlar yili munosabati bilan nashrga tayyorlangan kitob. Muallifning turli yillarda yozilgan maqolalarini yoshlar mavzusi umumlashtiradi. Maqolalarda yoshlar hayotining turli qirralari tahlil etilgan. Kitob yoshlar, pedagoglar va yoshlar muammosi bilan shug'ullanadigan mutaxassislar uchun mo'ljallangan.

Аннотация

Rushana Nabiyeva Buxoro shahrida ijod qiladi. «Yulduzlar bilan suhbat», «Ertakdagi do'stlarim», «Farishta Mim sarguzashtlari» nomli qissa va hikoyalari matbuot nashrlarida chop etilgan. Mazkur kitobda uning ijod namunalaridan o'rin olgan eng sara hikoyalarni o'qiysiz…

Аннотация

Бугунги кунда қўлингиздаги каби адабиётларга эътиёжнинг ошаётгани кишини хурсанд қилади. Негаки, дунёга чиқиш, чўққига эришганлар билан беллашишга бўлган интилиш мазкур типдаги китобларни тайёрлаётганимиздаги ҳаракатларимиз зое кетмаётганидан дарак беради. «Бой бола, ақлли бола» китоби бирмунча аввал чиққан «Бой ота, камбағал ота»нинг узвий давоми бўлиб, кишининг фикр доирасини очишда бир-бирини тўлдиради. Азизлар, албатта, китоб сизга нимадир бера олади, айниқса, болаларингиз тарбиясида етарлича кўмаклашади, деган умиддамиз.

Аннотация

Мусиқа ўқитувчиси Давид Орфэ саноатчи Грэм ва Жулиа Томбстейларнинг қизи Вивианга гитара сирларидан сабоқ беради. Давид Христофор Колумбнинг каравелласи «Санта Мария» учун ясалган буссолни қўлга киритиш пайида юрган мафия аъзолари билан танишиб қолади-ю, ҳаёти бутунлай ўзгариб кетади. Асар қотилликлар, ишқ-муҳаббат саргузаштларига тўла. Бироқ воқеалар ривожи Давид билан Вивианнинг бахтли ҳаёти билан тугайди.

Аннотация

"Вақф ўрик" ҳикоялар, мақолалар ва суҳбатлар тўпламидан газета- журналларда айримлари чиққан, баъзилари дафтарда қолиб кетган бадиий ва воқеий ҳикоялар, маданий-маърифий, таҳлилий мақолалардан намуналар жой олган. Биз ҳикоялар ва мақолалар ҳақида гапириб, китобни тарғибот қилиш ниятидан узоқмиз. Фикр айтишни ўқувчининг ўзига ҳавола этамиз. Аммо ишонамизки, китобни ўқир экансиз, сиз кетган вақтингизга ачинмайсиз.Ҳар бир муаллиф учун қандай бўлишидан қатъий назар, муштарийнинг фикри, қарашлари ниҳоятда қадрлидир. Танқидий фикрлари, таассуротларини ўртоқлашмоқ истовчи муҳтарам китобхонларимиз мулоҳазаларини ушбу: [email protected] эл.манзилга жўнатишлари, муаллиф билан учрашишни истовчилар нашриётимиз орқали боғланишлари мумкин.

Аннотация

Maktublar tarzida yozilgan ushbu asarda dastlab ayol makri, ayni makonda «xotin dushmani» deya laqab olgan Homongolosga nisbatan Soraning o'ch olish rejasi, ikkinchi qismda esa Homongolosning kechinmalari-yu, nega «xotin dushmani» ekanligi tushuntirib beriladi…"To'kilgan yaproqlar"da o'rta toifaga mansub bir oilaning fojiasi qalamga olingan. Asarning bosh qahramoni Ali Rizobey bolalarning o'zligidan, axloqiy qadriyatlardan tobora uzoqlashib, yo'qlik tomon yuz tutishlariga chorasizlikdan tomoshabin bo'lar ekan, farzandlarini azim daraxtning sarg'ayib to'kilayotgan yaproqlariga o'xshatadi. Yanada dahshatlisi – asar so'nggida Ali Rizobey yaproqlari to'kilgan daraxtdek g'urur va hatto hayotiy maslagidan ham ajraladi. Yozuvchi uslubi va tarjimon mahorati mahsuli bo'lgan har ikkala roman adabiyot ixlosmandlariga manzur bo'ladi, degan umiddamiz.

Аннотация

"Юрган дарё, ўтирган бўйра", дейди доно халқимиз. Дунё кўриб, дунёларни кашф этишга нима етсин! Бу билим ва сабоқлар она юртинг равнақига ҳисса қўшишини англасанг, нур устига нур!"Беш денгиз оша" китобида ёш қахрамоннинг ўз орзу- мақсадларига етишиш йўлидаги интилишлари ҳақида ҳикоя қилинади. У молиявий оламнинг биз билган билмаган сир-асрорлари борасида бой маълумот бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Китоб ўз ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини оширишни истаган кенг ўқувчилар доирасини қизиқтиради, деган умидцамиз.