ТОП просматриваемых книг сайта:
Нури Рашод
Список книг автора Нури РашодАннотация
Maktublar tarzida yozilgan ushbu asarda dastlab ayol makri, ayni makonda «xotin dushmani» deya laqab olgan Homongolosga nisbatan Soraning o'ch olish rejasi, ikkinchi qismda esa Homongolosning kechinmalari-yu, nega «xotin dushmani» ekanligi tushuntirib beriladi…"To'kilgan yaproqlar"da o'rta toifaga mansub bir oilaning fojiasi qalamga olingan. Asarning bosh qahramoni Ali Rizobey bolalarning o'zligidan, axloqiy qadriyatlardan tobora uzoqlashib, yo'qlik tomon yuz tutishlariga chorasizlikdan tomoshabin bo'lar ekan, farzandlarini azim daraxtning sarg'ayib to'kilayotgan yaproqlariga o'xshatadi. Yanada dahshatlisi – asar so'nggida Ali Rizobey yaproqlari to'kilgan daraxtdek g'urur va hatto hayotiy maslagidan ham ajraladi. Yozuvchi uslubi va tarjimon mahorati mahsuli bo'lgan har ikkala roman adabiyot ixlosmandlariga manzur bo'ladi, degan umiddamiz.
Аннотация
Роман Нури Гунтекиннинг энг машҳур асарларидан биридир. Роман қаҳрамони ниҳоятда гўзал, покиза, лекин бахтсиз Афифани қаттиқ севиб қолади, унинг ишқида ўртаниб куйиб-ёнади. Асар қаҳрамонларининг иўқ изтироблари, дарду ҳасратлари китобхонни бефарқ қолдирмайди, гўзалликка, муҳаббатни қадрлашга чорлайди.
Аннотация
Улуғ турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин 1925 йилда ёзилган «Муҳаббат симфонияси» («Дудоқдан қалбга») романида турли социал қатламлардан чиққан қаҳрамонларнинг яшаш тарзларини кўрсатаркан, даврнинг ижтимоий-сиёсий шароитини ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Миллий анъаналар ва янгиликлар билан таништиришдан ташқари, умуминсоний муаммоларни ҳам бениҳоя гўзал тасвирлар билан жонлантиради, ёлғонсиз ва самимий маънолари билан кенг омма қалбига киради. Илк романи «Чолиқуши»да бўлгани каби, бу асарда ҳам қаҳрамонларнинг ҳиссий тўлқинлари, умидсиз яшаш манзараларини усталик билан таҳлил этади, ўқувчини роман қаҳрамонлари Ламиа билан Ҳусайн Канон кетидан бир Истанбулга, бир Измирга, Кутаҳйа ва Бўзёқанинг бетакрор манзарали боғларига етаклайди. Китобхон қаҳрамонларнинг теран ва мураккаб муҳаббатлари қиссасини то китобнинг сўнгги саҳифасигача катта ҳаяжон билан ўқиши ҳар қандай шубҳадан холидир.