Аннотация

Дарвоқе, таниқли адибимиз Ҳожиакбар Шайхов таъкидлаганидек, андижонлик ёзувчимиз адабиётда ўз сўзига, ҳаётда ўз ўрнига эга қаламкашларимиздан. Адиба бир неча қиссалар муаллифи. Уларда севги, садоқат ва аёл меҳри қаламга олинган. Ёзувчининг бу янги қиссасида ўзбек аёлининг оилага, фарзандларига содиқлиги тасвирланиши билан бирга, уиинг орияти ҳақида сўз кетади. Қаҳрамонлар болаларнинг тақдирига етимлик тамғасини бостирмаслик учун курашадилар. Охир-оқибат…Оила йилида ёзилиб, катта муаммони кўтарган бу қисса ўқувчиларга, гўзал ва дилбар аёлларимизга маъқул келади, деган умиддамиз.

Аннотация

Андижонлик маърифатпарвар инсон Ҳазрат Одилхон Эшон ҳаёт йўлини қамраб олган бадиий қисса ҳаяжонли воқеаларга бой. Ҳар қанақа қийинчилик ва тайзиқларга учраганда ҳам ўз иймон-эътиқод йўлидан воз кечмаган зотларни эл-юрт ҳеч қачон унутмайди.Мазкур ҳужжатли қисса ўз ўқувчиларини топишига ишонамиз.

Аннотация

Ушбу рисолада таниқли услубиётчи олим, тажрибали педагог долзарб муаммо – саводхонлик ва ёшлар билимдонлигини ошириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилади. Хусусан, ўрта таълим даргоҳларидаги битириш имтиҳонларини ва олий ўқув юртларига кириш тестини битта синовга – компьютерли тест залларида онлайн тарзида ўтадиган синовга алмаштиришни таклиф этади.Таклифга асосан тестга ажратилган вақт тугаши биланоқ битирувчи билимининг натижалари компьютер мониторида кўрсатилади, давлат тест маркази хотирасига жўнатилади ва улар асосида абитуриент иккита мутахассислик бўйича электрон танловда қатнашади.Тўплаган баллари бўйича биринчи мутахассисликка ўта олмаса, иккинчи мутахассислик бўйича танловда иштирок этиши мумкин. Китобда талайгина қизиқарли таҳлилий фикрлар мавжудки, улар билан мутолаа жараёнида танишасиз. Мазкур асар олий ва ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари, талабалари, ота-оналар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

Аннотация

Китоб муаллифи педагогика фанлари доктори, профессор Омилжон Аҳмаджонов мазмунли кечган умри ва илмий-педагогик фаолияти давомида эшитган, кўрган, ўзи иштирок этган қизиқарли воқеалар ҳамда замондош алломаларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади. У бўлиб ўтган воқеаларга ўз муносабатини баён этиш орқали ёш авлодни миллатимиз учун буюк неъмат ҳисобланмиш Мустақилликнинг қадрига етишга, у туфайли эришган барча моддий ва маънавий бойликларимизни кўз қорачиғидай асрашга даъват этади. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Аннотация

In this novel Oybek depicts Alisher Navoiy's way of life, social life and complicated political events of that time. He writes the following about creation of this novel in his autobiography: «The image of Navoiy showed itself in many classical poems of mine and, at last, I finished writing the novel „Navoiy“ in 1942». This work has been published in1944 after different kinds of discussions. The novel is translated with the aim to provide a unique opportunity for the English speaking readers to get acquainted with the works of famous Uzbek writers and poets as well as for the students who are eager to enhance their understanding and knowledge by comprehending rare works of their ancestors. We hope that all the members of world community will have a chance to admire the cultural heritage of great statesman of Uzbek people.

Аннотация

Aziz kitobxon! Qo‘lingizdagikitobda o‘tgan asr boshlaridagi hayot tarzi aks etgan. Sevimli yozuvchingizMuso Toshmuhammad o‘g‘li Oybekning qaltis tuzum davrida kechgan bolaligi, eskimaktab va u yerdagi o‘qitish tizimi, yosh Oybekning bola dunyosi bilan dunyogaqarashlari tasvirlangan.

Аннотация

Odil Yoqubovning ushbu asari 1982-yilda yozilgan. Oradan o'ttiz uch yil o'tib, uni qayta nashr etishimizdan maqsad – ulug' allomalarimiz Al-Beruniy hamda Ibn Sino hayoti va faoliyatini bugungi kun o'quvchisiga tanishtirish, ulardan hayotiy va ma'naviy saboq olishga qaratilgan.Adib asarda ikki buyuk olimning bolaligi, ijtimoiy muhit, yoshlik yillari, ilk sevgisidan tortib, daho ijodkorga aylanguncha bo'lgan davrni jonli va rangli bo'yoqlarda tasvirlaydi. Ularning ilm-fan taraqqiyotiga qo'shgan buyuk ishlarini umumlashtirishga harakat qiladi. Har ikki ulug' ajdodimizning hayoti va fojiali taqdiri bugungi kun o'quvchisini befarq qoldirmaydi, degan umiddamiz.

Аннотация

Одил Ёқубов – ўтган асрнинг олтмишинчи -етмишинчи йиллари ёшларининг севимли адибларидан бири эди. «Биллур қандиллар», «Муқаддас», «Муҳаббат» каби қиссалар ўша давр ўқувчиларининг ахлоқий ва маънавий тарбиясига ижобий маънода таъсир этган, десак хато бўлмайди. Асарларнинг барчасида ёшлар ўртасидаги муҳаббат мавзуси етакчилик қилади. Чин севги, поклик ва ҳалоллик, муҳаббатга етишиш йўлидаги худбинликлар, хиёнат каби муносабатлар ўқувчини асар моҳиятини билишга ундайди. Худбинлик ва ноҳалоллик ҳукм сурган жойда муҳаббат сўнади, ҳатта ўлади. Меҳр ва виждонлилик муҳаббатга етказади. Яшашнинг мазмуни муҳаббат билан сайқал топади. Шу боисдан Одил Ёқубов асарлари бугунги кун учун ҳам, келажак учун ҳам ибратли бўлиб қолаверади.

Аннотация

Odil Yoqubovning roman va qissalari o 'quvchilar orasida keng shuhrat qozongan. Ularda hayotiy haqiqatlar, xarakterlar to'qnashuvi, keskin konfliktlar yorqin aks ettiriladi. Jumladan, mazkur kitobdagi qissalarda ham o'zaro insoniy munosabatlar yorqin va jonli ifoda qilingan.

Аннотация

Илм-фан, техника соҳасида оламшумул натижаларга эришилаётган бугунги кунда цивилизация умуман етиб бормаган, одамлари ҳалиям ибтидоий кун кечираёгган қишлоқ ҳақида эшитганмисиз? «Табиб» асарида худди шундай жой — баланд тоғ бағридаги қишлоқ одамларининг ғаройиб ҳаёти тасвирланган.Асарда кишини ҳайратлантирадиган, беихтиёр ёқа ушлашга мажбур қиладиган воқеалар мўл.Цивилизациядан тамоман узоқдаги тоғли қишлоқда табобат шу қадар ривожланиб кетадики, ҳатто замонавий тиббиёт би­лан беллаша олиш даражасига етади. Айрим ўринларда ундан ўзади ҳам. Ажаб, бундай даражага қандай эришиш мумкин?Асарни ўқиш давомида бу саволга жавоб топасиз деган умиддамиз.