Аннотация

Ушбу рисолада таниқли услубиётчи олим, тажрибали педагог долзарб муаммо – саводхонлик ва ёшлар билимдонлигини ошириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилади. Хусусан, ўрта таълим даргоҳларидаги битириш имтиҳонларини ва олий ўқув юртларига кириш тестини битта синовга – компьютерли тест залларида онлайн тарзида ўтадиган синовга алмаштиришни таклиф этади.Таклифга асосан тестга ажратилган вақт тугаши биланоқ битирувчи билимининг натижалари компьютер мониторида кўрсатилади, давлат тест маркази хотирасига жўнатилади ва улар асосида абитуриент иккита мутахассислик бўйича электрон танловда қатнашади.Тўплаган баллари бўйича биринчи мутахассисликка ўта олмаса, иккинчи мутахассислик бўйича танловда иштирок этиши мумкин. Китобда талайгина қизиқарли таҳлилий фикрлар мавжудки, улар билан мутолаа жараёнида танишасиз. Мазкур асар олий ва ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари, талабалари, ота-оналар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

Аннотация

Китоб муаллифи педагогика фанлари доктори, профессор Омилжон Аҳмаджонов мазмунли кечган умри ва илмий-педагогик фаолияти давомида эшитган, кўрган, ўзи иштирок этган қизиқарли воқеалар ҳамда замондош алломаларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади. У бўлиб ўтган воқеаларга ўз муносабатини баён этиш орқали ёш авлодни миллатимиз учун буюк неъмат ҳисобланмиш Мустақилликнинг қадрига етишга, у туфайли эришган барча моддий ва маънавий бойликларимизни кўз қорачиғидай асрашга даъват этади. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.