ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Ulug' avstriya yozuvchisi Stefan Cveygning asarlari ayol qalbining nozik kechinmalarini haqqoniy va bor murakkabligicha tasvirlab berishi bilan ajralib turadi. Bu xususiyat ayniqsa uning «Murabbiya», «Noma'lum ayol maktubi», «Bir ayol hayotidan yigirma to'rt soat» kabi novellalarida yaqqol ko'rinadi. E'tiboringizga havola etilayotgan kitobga ham biz adibning eng sara asarlarini jamladik. Ishonchimiz komil, bu asarlarni o'qiganingizda qalbingizda avvallari hech qachon tuymagan noaniq bir tuyg'u gavdalanadi. Bu tuyg'u odamlar olomoni ichida aslida sizning kim ekanligingiz, maqomingiz qanday – shu kabi savollarga voqealar silsilasi, qahramonlar ichki olami bilan tanishish asnosida echim topasiz.
Аннотация
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Сойим Исҳоқ қаламига мансуб «Қиёматга қолмаган қасос» романининг бош қаҳрамони Шунқорбек зеҳни, ақли ва тиришқоқлиги, билимдонлиги билан тенгдошлари орасида ажралиб туради. Таҳсилдан сўнг сарой мулозимига айланиб, катта мансаб эгаси бўлади. Худди шу пайтдан Абдуборининг дилида сабоқдош дўстига нисбатан адоват, ҳасад ўти аланга олади. Мудҳиш жиноят юз беради.Ушбу асар завқ-шавқ, катта қизиқиш билан ўқилади. Китобхон кўнглида ёвузликка, хиёнатга нисбатан ўтли нафрат, эзгуликка, адолатга нисбатан нурли муҳаббат, эҳтиром пайдо қилади.
Аннотация
Turli soha va jabhalarning rivoj topishida opa-singillarimizning ham hissasi beqiyos. Ushbu to'plamda ana shunday fidoyi ayollardan bir guruhining faoliyati va o'tmishi haqida hikoya qilinadi.
Аннотация
Мазкур тўпламда таниқли адибимиз Саъдулла Сиёевнинг кейинги йилларда ёзган энг сара ҳикоя, ҳажвия ва бадиалари жамланди. Унинг бир ҳикояси «Бепарво бўлмоқчиман!» деб номланади, аммо адиб ҳеч қачон Сиз билан бизга, жамиятга, ўз юртига бепарво қарамаган ва қарамайди ҳам. Хўш, унда бу ҳикояда нима ҳақида гап боради? Ўйлашимизча. мазкур тўпламдан ўрин олган шу ва шунга ўхшаш ҳикоя, ҳажвия ва бадиаларни ўқиб, бу саволга жавоб топасиз ҳамда адибдан ва биздан мамнун бўласиз деган ниятдамиз.
Аннотация
Саъдулла Сиёевнинг хиёл кулгига мойил ҳикоялари сизга анча йиллардан бери таниш. Бу сафар ёзувчи ҳукмингизга ўзининг янги китобини ҳавола этаётир. Унда адибнинг энг сара ҳикоя ва ҳажвиялари жамланган. Шунингдек, тўпламдан буюк аждодларимиз ҳақидаги публицистик асарлар ва машҳур алломалар тўғрисидаги мароқли ҳангомалар ўрин олган.Китоб сизда яхши таассурот қолдиради, деган умиддамиз.
Аннотация
Устоз ёзувчи Саъдулла Сиёевнинг исмини эшитганингиздаёқ юзингизга табассум югуради. Чунки у кишининг ҳажвий ҳикоялари, ичакузди ҳангомалари газета, журнал саҳифаларида, телевидениедаги ҳажвий ва юмористик кўрсатувларда кўп йиллардан бери миллион-миллион кишиларга самимий кулги улашиб келган ва келмоқда. Муаллифнинг илк ҳикоялари билан 1963 йилда кўз очган ижод булоғи ҳануз қайнаб-тошиб турибди. Бу йиллар давомида Саъдулла ака 30 дан зиёд катта-кичик китобларни чоп эттирди. Роман, қисса, ҳикоя, ҳажвия, бадиаларининг бир қанчаси рус тилида босмадан чиққан. «Аҳмад Яссавий» романи Хитойда уйғур тилига таржима қилиниб, нашр этилди."Оғир вазнли жанжалкаш", «Эркаклар эртаги», «Ёлғончининг рост гапи» каби ўнлаб тўпламлар, «Аваз» романи ва бошқа кўплаб кулдиргувчи ва ўйлатгувчи асарлари аллақачонлар халқимизнинг кўнгил мулкига айланиб улгурган.Мазкур тўпламга ҳам адибнинг эллик йиллик ижод маҳсули намуналарининг қаймоғи сузиб олинди… Қолган гапларни китоб мутолаасидан сўнг сўзлашармиз…
Аннотация
Ёзувчи Саъдулла Сиёев ўзининг қатор асарлари билан китоб- хонларга яхши ганиш. Унинг «Аҳмад Яссавий» романи ўқувчилар қалбидан чуқур жой эгаллади. Мазкур асар турк ва уйгур тилларида ҳам чоп этилган.Қўлингиздаги ушбу китобга адибнинг буюк шоир ва ёзувчилар хаётидаги ажойиб воқеалар ҳамда «Тазарру», «Ҳурматли ўртоқ рафиқам», «Меҳмондан пул олмаймиз» каби инсонийлик, садоқат, меҳру мурувват, муҳаббат сингари қадриятларни эъзозловчи юморга бой ҳаётий ҳикоялари киритилган.
Аннотация
Бу китоб адабиётимиз ва маданиятимизнинг улуғ дарғалари ҳақидаги ҳикояларидан иборат. Камина ўша устозларнинг аксарияти билан ота-боладек, оға-инидек яқин эдик, айримларининг қўл остида ишлаш бахтига ҳам муяссар бўлганман. Мен улардан наинки адабий-маърифий, балки ҳаётий сабоқ олдим. Ўзим ҳам қўлдан келгунча шогирдлик мақомини адо этдим.Ва ниҳоят, бу азиз ва ёди ёруғ сиймолар тўғрисида кўрган-билганларимни қоғозга тушириб, Сиз азиз ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилгим келди. Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Миртемир, Мирзакалон Исмоилий, Шукур Бурхонов сингари зоти шарифлар ҳаётидан сўзловчи ажиб ҳангомалар диққатингизни тортиб, Сизни бефарқ қолдирмас, деган умиддаман.
Аннотация
Sarvar To'raevning ushbu hikoyalar to'plami bilan tanishar ekanmiz, eng kichik imkon bilan eng ulkan orzuga yo'l olgan yangi bir so'zning qadam tovushlari ruhimizda jaranglaydi. Voqealarning jonli, ishonchli tarzdagi tadrijida afsonaviy moziyning tafti, inson e'tiqodining o'zining yorqin ifodasini topgan…
Аннотация
Санжар Турсунов ёш, аммо ёш ижодкор эмас. У аллақачон ўз айтар сўзини, уни қай йўсинда айтишни топиб улгурган. Қаҳрамонлари асосан тоғлик халқ. Орию ғурури баланд, сўзи қасам, ошиқ қалби пок одамлар. Сўзлар қурилиши тоғ шамолидай эркин, қуйма, асарлари руҳи тоғдай виқорли. Селдай тошиб ўқийсан киши.Бир сўз билан айтганда, Сурхон тоғларининг туҳфаси бўлмиш яна бир ўзига хос адиб ва ўқишли китоб Сизга муборак бўлсин, азиз китобхон!