Аннотация

Ўзбек менталитетига хос бўлган самимийлик, соддалик, ишонувчилик, меҳмондўстлик хусусиятлари кўпинча фирибгарларнинг ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишларида қўл келади. Бу соддалик кўпинча қимматга тушиб, жабрланувчини танг ҳолатга тушириб қўяди. Натижада у «емаган сомсага пул тўлашга» тўғри келади, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиб қолиши ҳам мумкин. Ушбу мўъжаз рисолада ҳикоя этилган воқеа фикримизнинг далили сифатида келтиради. У китобхонни ҳўшёр бўлишга, эҳтиёткорликка, ўз ҳуқуқларини яхши билишга ундайди.

Аннотация

Мазкур китобда «Китоб дунёси» газетасида чоп этилган, ўқувчилар қалбидан чуқур жой эгаллаган ҳикояларни жамладик.Яхши асар миллат танламайди, вақт ва замон билан ҳисоблашмайди, аксинча йиллар ўтган сари ўзининг бадиий қийматини ошириб бораверади. Инсон ва инсоният орзу армонлари, ҳаёт ва ташвишлари, муҳаббат ва нафратлари ҳақида ажойиб насрий гулдаста Сиз китобхонларга манзур бўлишига ишонамиз.

Аннотация

Ҳикматлар гоҳида тўғри йўл топишингизда, гоҳида бир қарорга келишингизда, гоҳида эса оддийгина ҳордиқ чиқаришингизда катта ёрдам беради, шундай эмасми?! Қўлингиздаги китоб чиндан-да ҳикматлар хазинаси сифатида сизга қўл келса, биз мақсадга етган бўламиз.

Аннотация

Chingiz Aytmatov qissalarida inson va qadriyat ulug'ligi yonma-yon qo'yiladi. Yozuvchi qancha ruhiyat tahliliga kirib borsa, shuncha ajdodlar merosiga e'tibor qaratadi. Shuning uchun ham uning asarlarida inson qismati orqali ruhiyat va qadriyat tushunchasi zimdan kurash olib boradi. Bu jihat sizga taqdim etilayotgan uch go'zal qissada ham aks ettirilgan.

Аннотация

Yozuvchi Chingiz Aytmatov barcha asarlarida bo'lgani kabi, mazkur asarida ham o'z usul an'anasiga sodiq holda muayyan hayotiy voqealar tasvirini rivoyatlar fonida tasvirlaganki, asarni o'qiganimizda, hayot turmush tasviri qayerdan boshlanadi-yu, hayratomuz taxayyul ramzlari, fantastika qayerda tugashini bilmay qolamiz. Adibning «Asrga tatigulik kun» romani ma'naviy-ruhiy poklanish pallasi- da insonga o'z-o'zini anglash darsidan saboq berishi, shubhasiz. Roman qahramonlari siz-u biz, voqealar esa o'tmishimiz va bugunimizdir.

Аннотация

Оила бахти – таърифи чексиз, салмоғи ўлчовсиз тушунча. Ушбу китобда оила ва унинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида фикр юритилган. Китобхонларнинг қизиқишларини инобатга олиб, китоб саҳифаларида мавзуга оид ҳуқуқий қонун меъёрларини беришни лозим топдик.Ҳар бир мавзу юзасидан ҳаётий мисолларнинг берилиши ўқувчига манзур бўлади, деб ўйлаймиз.

Аннотация

Мазкур асарда яқин ўтмишга айланган социалистик тузумнинг инқирозига сабаб бўлган омиллардан бири, жумладан, ўша давр ҳукуматининг айрим масҳул шахслари, шунингдек, суд, прокуратура ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг баҳзи ноўрин қилмишлари оқибатида айбсиз айбдорларнинг тортган изтироблари, кечинмалари ҳаққоний ифодасини топган.Қиссани ўқигач, ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари фаолиятидаги айрим негатив ҳолатларга барҳам бериш ҳаётий зарурат эканлигини ҳис қиласиз. Бугунги ҳуқуқий-демократик жамият қуриш борасидаги ислоҳотларнинг нечоғли муҳимлигига нисбатан муаллиф билан ҳамфикр бўласиз.

Аннотация

Азиз Китобхон! Муҳаббатнинг адоқсиз жозибалари, турфа савдолари, рубобий кечинмаларига бағишланган ҳикоялар ва қиссаларни алоҳида жамлаб Сизга тортиқ қилишга жазм этдик. Сизлар ҳам инсон ҳаётининг ҳар лаҳзаси МУҲАББАТ ила гўзал, ардоқли, бетакрор ва албатта ғанимат деб биласизлар, деган умиддамиз.

Аннотация

Bolalar adabiyotining chinakam fidoyi ijodkori Xudoyberdi To'xtaboyevning bolajonlarimizga atalgan navbatdagi tuhfasi ham o'ziga xos badiiy qimmatga sazovor asar, desak mubolag'a qilmagan bo'lamiz. Ikki yosh o'spirin yigitning orzulari, ularni tengdoshlaridan ajratib turadigan fazilatlari, qalamga olingan har bir voqea-hodisaning zamiridagi yaxshilikka, ezgulikka undash istagining mavjudligi, o'ylaymizki, bu gal ham kitobsevar muxlislarimizni quvontiradi. Shu bilan birga kitob qahramonlariga o'xshash istagi ularning ham qalbida paydo bo'lsa, biz o'zimizni maqsadimiz sari bir qadam oldinga tashlaganmiz, deb hisoblaymiz…