Аннотация

Ушбу тўпламда бугунги кунда адабиётимизда ўз сўзи ва қарашларига эга бўлган бир гуруҳ ижодкорларнинг чет зл ёзувчилари ижодидан қилган таржималари ўрин олган. Дунё адабиётида ўзига хос ўринга эга муаллифларнинг ижод намуналари кўпчиликка манзур бўлади деган умиддамиз.

Аннотация

Муҳаббатнинг кўриниши турфа: гоҳ бир табассумдан бошланса, гоҳ бир ширин нигоҳдан. Гоҳи каломдан бошланса гоҳи кўзларнинг сўзлашувидан пайдо бўлади. Ошиқ – зулматда нур таратиб турган оловдир. Маъшуқ зимистон осмонда милтиллаб турган юлдуз. Муҳаббат нима билан бошланмасин, фақат кўз ёш билан, армон билан, афсусу надомат билан тугамасин. Севишганларнинг салтанати, кўшки, қасри, энг муқаддас нарсаси – висолдир.Мазкур китобда ўзбек ва жаҳон адибларининг муҳаббат ҳақида энг сара асарларини жамладик. Дини, миллати, ирқидан қатъи назар муҳаббат барча халқларнинг энг муқаддас туйғусидир.Китоб азалий ва абадий муҳаббат ҳақида ажойиб гулдаста. Биз эса шу гулдаста умр боғларингизга муаттар ифорлар таратишини тилаймиз, муҳаббатли китобхон.

Аннотация

Бугунги биз яшаётган, айни дамда компьютерлашган замондаям ривоят бўлармикан дерсиз? Ҳақ гап, лекин кўз олдимизда юриш туриши, яшаш тарзи, дили ва тили бирлиги, гапи амали билан бир хил бўлган инсонлар кам дейсизми? Ватан, ота-она, дўстлик ва одамийлик, меҳр-муҳаббат ва садоқат, биродарлик ва қадрдонлик, қариндошлик ва бутун инсониятга хос бўлган тушунчалар, туйғулар, орзулар ва армонлар ҳақида ўз амали ва ҳаёт тарзи билан ривоятлар яратган замондошларимиз ҳаётида рўй берган, бир сўз билан айтганда, одамларга одамлар ҳақида гапираётган бу китоб Сизга манзур бўлишига ишонамиз.

Аннотация

Топишмоқлар – инсонлар, айниқса, болалар онгини ривошлантиришда муҳим рол ўйнайди. Мазкур китобда ўзбек халқ топишмоқларини жамлаш билан бирга ўзга миллатлар топишмоқларидан ҳам намуналар келтирдик. Ўйлаймизки, сиз азизларни қизиқтиради ва китоб жавонингиздан муносиб жой эгаллайди.

Аннотация

Аннотация

Erkin ERMAT – mashhur jurnalist, muxlislari ehtiromini qozonayotgan taniqli yozuvchi. Yozuvchining «Qatag'on tarixi», «Zamin saxovati», «Ibn Sino» kabi to'plamlari esa kitobxonlarning na faqat kitob javonlaridan, hatto, ko'ngillaridan ham joy olgan desak, ishonavering. Yozuvchi Erkin Ermatning ushbu to'plamiga eng sara hikoyalari va bir ajoyib yodnomasi ham kiritildi.

Аннотация

Халқимиз азалдан ҳалол меҳнат билан кун кўришга, борига қаноат қилишга одатланган. Лекин орамизда меҳнатсиз бойлик орттириш, ишламасдан, қинғир йўллар билан бўлса-да, мўмай даромадга эришиш учун ҳеч нарсадан қайтмайдиган инсонларнинг учраб турганлигидан кўз юмолмаймиз. Эркин Худойбердиев қаламига мансуб ушбу китоб бойлик қктқаси билан минг кўйга тушиб, нафақат ўзи, балки яқинлари ҳаётига раҳна солиўга сабаб бўлган айрим кимсаларнинг қилмишлари ёритилган. Китобдан ўрин олган беш қисса беш хил қисматни, беш хил фожиани акс эттиради. Нопоклик ва жиноятни ҳеч қандай ўйл билан бекитиб бўлмаслиги китобхонга тасвирлаб берилган…

Аннотация

Qo‘lingizdagi kitob “OShUFTA KO‘NGIL” deb atalgan bo‘lib, u iste’dodli shoir va adib Muhammad Ismoil ijodi sahifalariga bag‘ishlanadi.Yozuvchi Erkin Usmonov Sizni hamkasbi ijodiy olamiga olib kirarkan, Sizni Yaratganga, Dunyoga, Oy va Yulduzlarga, Hayotga, Muhabbatga, Odamzotga va Adabiyotga oshufta ko‘ngilning rangin manzaralari bilan oshno etadi.Zero, bu tuyg‘ular hech kimga begona emas! Shunday emasmi?!

Аннотация

Yozuvchi Erkin Tursunov mazkur hikoyasida majoziy obrazlar, ramzlar orqali insonlarni halol, pok, chin e'tiqodli bo'lib yashashga da'vat etadi.

Аннотация

Лао Шэ (1899—1966) XX аср жаҳон адабиётининг йирик сўз санъаткорларидан биридир. Унинг ажойиб халқона рўмон, қисса, драма ва эсселари аллақачон кўплаб тилларга таржима қилиниб, китобхонларнинг олқишига сазовор бўлган."Мушуклар салтанати" (1931) башорат этувчи асар бўлиб, унда 20—30 йилларда бир неча мамлакатларга зўрма-зўраки жорий қилинган дунёқараш жамият ва одамлар ҳаётини остин-устун қилганлиги моҳирона тасвирланади. Табиий тарзда ривожланаётган жамиятга сунъий аралашишлар оқибати халқнинг келажагига хавф солади. Рўмон эса айнан мана шу сунъий зўравонликдан сўнг вужудга келган «Мушуклар салтанати» ва унинг инқирози тафсилотларнни ишонарли тилда ёритади.