ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
"Сеҳр" сўзи луғатда чиқиб келган жойи дақиқ ва латиф, сабаби махфий бўлган нарсага нисбатан ишлатилади."Фалончини сеҳрлаб қўйди" деган иборада «алдади» деган маъно бўлади. Аслида сеҳр бир нарсани ҳақиқатидан бошқа тарафга буришдир. Бунда сеҳргарнинг ботил нарсани ҳақиқат қилиб кўрсатиши кўзда тутилган. «Лисонул араб» китобида айтилишича, арабларнинг сеҳрни сеҳр деб аташи соғлиқни беморликка, яхши кўришни ёмон кўришга бургани учундир.Сеҳр ва сеҳргарлик ҳадиси шарифларда ҳам қораланган ва мўмин-мусулмон бандаларнинг бу ҳаром ишга мутлақо яқинлашмасликлари лозимлиги қайта-қайта таъкидланган.
Аннотация
Ҳар бир мўмин банда ҳаётининг барча ҳолатларида дуо қилишга муҳтождир. У ўз қалбидаги истакларини изҳор қилишда энг ҳақли Зотга, Аллоҳ таолога интилиши ҳақдир. Зеро, Аллоҳ таоло «Ғофир» сурасида марҳамат қилиб, «Менга дуо қилинглар. Дуоларингизни ижобат қиламан», деди. Ва яна Бақара сурасида: «Агар бандам Мен ҳақимда Сиздан сўраса, эй Муҳаммад алайҳисалом, мен унга яқиндирман. Дуо қилгувчининг дуосини қабул қиламан», деди. Шу боис ҳар бир мўмин киши бундай қулай имкониятдан фойдаланишни ҳам билиши зарур.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадисларида дуо ҳақида гапириб, «Дуо ибодатларнинг мағзидир», дедилар. Демак, икки дунё саодатидан умидвор ҳар бир инсон дуонинг кучини билгани ҳолда Аллоҳга дуони канда қилмай, Ўзидан сўраши лозим. Ушбу қўлёзма мажмуа бўлиб, унда ўнга яқин алоҳида дуолар ўрин олган.
Аннотация
«Баркамол авлод йили» давлат дастури асосидатайёрланган ушбу китобда тарбия ва у билан боғлиқ, тушунчалар моҳияти очибберилган. Ундан алифбо тартибида жойлашган 300 га яқин мақола ўрин олган.Макрлаларда тарбиянинг ҳамма шакллари, хусусан оилада бола тарбияси, оила ҳаётининг маънавий-руҳий томонлари, ўсиб келаётган авлодни шахс сифатидашакллантириш, болалар маънавиятини юксалтириш, соғлиғини мустаҳкамлашмасалалари ёритилган. Китобда фарзанд тарбиясида шаркона одоб-ахлоққа, миллий қадриятларга эътибор бериш устида ҳам тўхтаб ўтилган. Энциклопедия ота-оналар, мураббийларга, умуман тарбиямасалалари билан қизикувчи кенг оммага мўлжалланган.