ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Ҳар бир инсон ҳаётдаги ўзииииг ҳақиқий йўлини топиб олиши олиши лозим. Унинг учун энг асосийси жамият ривожи учун хизмат қилишдир. Унга яшаш фаолияти давомида турли хатти-ҳаракатлари учун эркинликлар берилган. Лекин, шулар бир қаторда ман этилган ҳолатлар ва қоидалар ҳам бор. Инсон уларга бўйсуниши шарт. Акс холда, у ким бўлишидан қатъий назар, қатгиқ жазоланади. Ёки, тўғри умр кечирса, мукофотланади. Ушбу рисолада ана шулар ҳақида сўз боради.Рисола кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Аннотация
Асал ажойиб неъмат эканини барчамиз биламиз. Унинг дастурхонимизга етиб келгунча босиб ўтган йўли сиз азизларни қизиқтирса керак, деб ўйлаймиз.Мазкур китобда асаларичилик, асал, асалари ва асаларининг бошқа маҳсулотлари ҳақидаги жамики маълумотларни жамладик, десак хато қилмаган бўламиз.
Аннотация
Киши танасида оғриқ сезса, дарҳол уни йўқотишга ҳаракат қилади. Аслида оғриқ организмда жиддий ўзгаришлар юз берганидан огоҳ этади. Ана шундай пайтда атрофдагиларга касалман деб ёзғирмасдан чоралар кўриш зарур бўлади. Ҳар қандай дарднинг давоси онгдаги қурилмалардан бошланади. Яъни, киши ўз-ўзини руҳий бошқариш тизими орқали соғайтиришга қодир. Бу тизимнинг қандай ишлаши, самараси, қайси касалликда қандай фойдаланиш кераклиги «Дардингизни дастурхон қилманг» китобида батафсил келтирилди. Рисола руҳиятшуносликка, тиббиётга қизиққан китобхонларга мўлжалланган.
Аннотация
Мазкур китоб одамлар соғлом бўлишида асаб тизимининг юксак ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Унда инсон саломатлигининг содда, аммо ўта муҳим омиллари ҳақида сўз юритилади.
Аннотация
Ушбу китоб соғлиқни сақлаш бўйича дарслик ҳисобланмайди. Барча тавсиялар даволовчи шифокор билан келишилган ҳолда бажарилиши шарт.
Аннотация
Зулук — беминнат «шифокор», десак, хато бўлмайди. У жонли мавжудот ичида инсонга дорилардан кўра фойдалироқ эканлиги илмий исботланган.Шундай қизиқарли маълумотларни билишни истасангиз, мазкур китобчани бир ўқиб кўринг. Ўйлаймизки, тиббий билимингизни оширишда «Зулук фойдалари» китобчаси асқотади.
Аннотация
Айтиш жоизки, меъёрий вазнга эга бўлиш мустаҳкам соғлиққа эришиш йўлидаги кўплаб омилларидан бири, холос. Бунинг учун кўпчилигимиздан ҳаёт тарзимизни тубдан ўзгартириш талаб қилинади. Зарарли одатлар натижасида юзага келадиган касалликлар туфайли семириб кетишни ёки ногирон бўлиб қолишни ким хоҳлайди?!Шундай экан, ушбу китобда гигиенанинг асосий тамойиллари, парҳезлар ва машқларни шунчаки баён қилиш билан кифояланмай, сизлар учун мутлақо янги ҳаёт тарзини ҳам таклиф этамиз.Мазкур тўплам соғломлаштиришга йўналтирилган очлик масалаларига бағишланган. Тўплам соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ажойиб қўлланма ҳисобланади.
Аннотация
Бу китобга простата бези ва простата касалликлари тўғрисида маълумотлар жамланди. Унда эркаклар сийдик-таносил аъзоларининг тузилиши; простата бези ни соғлом ҳолатда сақлаш учун нималар қилиши кераклиги; простата бези касалликлари асоратларига қарши курашиш усуллари; простата касалликларини даволашда қўлланиладиган халқ табобати ва ноанъанавий усуллар; саломатлик учун фойдали овқатланиш қоидалари ҳақида простата безини соғлом сақлаш учун керак бўладиган энг сўнгги маълумотлар, тавсияларни ўқийсиз.
Аннотация
Рак ўзи қандай касаллик? Простата бези раки-чи? Бу китобда ушбу саволларга батафсил жавоб берилади. Шунингдек, китобга простата безида рак ривож ланаётгани белгилари, ташхис қўйиш усуллари, замонавий методлар билан даволаш ҳақидаги энг сўнгги назарий қарашлар киритилди.
Аннотация
Arterial gipertoniya – qon bosimining me'yoridan ortishi hozirgi vaqtda eng keng tarqalgan kasalliklardan biridir. Ushbu kitobda xastalik haqida ma'lumot berish, uning rivojlanishi, kasallikning asosiy ko'rinishlari va xavf-xatar omillari, uy sharoitida davolash, parhez qilish usullari, o'zbek xalq tabobatining qimmatli maslahatlari berilgan Kitob keng kitobxonlar ommasi uchun mo'ljallangan.