ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
O'zimizga quyib qo'ygandek yarashgan latif libos bizni guldek ochib yuboradi. Bunday ko'rinishda atrofimizga baxt va quvonch ulashib yurish juda zavqli. Ammo bu barnolikka erishish uchun «chekkan zahmatlarimiz» ham talaygina. Buning uchun biz gazlama, ranglar, zebu ziynatlar jilosini to'g'ri fahmlay olishimiz, shuningdek, o'z qaddimizdagi nuqsonlardan ko'z yummasligimiz samara beradi. Istasangiz, sizga ham «go'zallik ortiga bekingan sirlar»imizni oshkor etamiz. Shunday qilib, biz «hasratlashish»ni boshladik…
Аннотация
Ушбу китобда болалар кўп учрайдиган касалликлар ҳақида сўз боради. Саралаб олинган мақолалар ота-оналарга тушунарли тарзда ёзилган бўлиб, китоб фарзандлар саломатлигини сақлашда ажойиб кўмакчи бўлади, деган умиддамиз.
Аннотация
Ҳамиша мафтункор бўлиб ҳолишни аёлларнинг барчаси бирдек исташади. Аммо ҳаёт ташвишлари баъзан уларни ана шу истакдан чалғитиб қўйиши ҳам бор ҳақиқат. Хўш, бу жараён аслида қандай кечади? Бунга аёлларнинг ўзлари сабабчими ёки бошқа ташқи омиллар борми? Энг муҳими, уни четлаб ўтиш йўллари мавжудми? Қўлингиздаги китобчада тажрибали врач-психотерапевт айнан мана шу саволларга жавоб излайди. Шу маънода бу китоб гўзал аёлларимизнинг зарур қўлланмасига айланса ажаб эмас.
Аннотация
Кундалик ҳаётимизни мева ва сабзавотларсиз тасаввур эта олмаймиз. Уларни етиштириш ҳам жиддий билим ва тайёргарликни талаб этади.Ушбу китобда республикамизда униб – ўсадиган, рўзғоримизда фойдаланиладиган мева ва сабзавотларни етиштириш сирлари ҳақида сўз боради.
Аннотация
Китобларнинг сеҳрли олами чексиз ва кун сайин янги китоблар ёзи-либ, бу олам кенгайиб, ёзувчи-шоирлар яратган сиймо ва тимсоллар сони ортгандан ортиб бораверади. Демак, ўз-ўзидан савол туғилади: қайси китобни мутолаа қилиш керак? Қандай ўқиш керак?Қўлингиздаги тўпламда жаҳон адибларининг мутолаа санъатига бағишланган фикрлари билан танишасиз. Бу, албатта, сизнинг китоб-хонлик маданиятингизни оширишга катта ёрдам беради, деган умиддамиз.Китоб филология факультети талабалари, ёш ижодкорлар, қола-верса, барча китобсеварлар учун мўлжалланган.
Аннотация
Ушбу китоб Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасининг 60 йиллигига бағишланади. Унда адибнинг устозлари, замондошлари, турли ҳудудларда истиқомат қилувчи навқирон ижодкорлар билан бир қаторда , Бўстон академик лицейда Муҳаммад Юсуф ташкил этган ёш ёзучилар семинари қатнашчиларининг энг сара шеърлари жамланган…
Аннотация
Ушбу Низом Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг умумий ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ва улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни, бригада мансабдор шахсларининг асосий мажбуриятларини, шунингдек, ички тартиб қоидаларини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмларининг, штабларининг, бошқармаларининг, муассасаларининг, корхоналарининг, ташкилотларининг ва ҳарбий билим юртларининг барча ҳарбий хизматчилари ички хизмат Низомига амал қиладилар.
Аннотация
Азиз китобхон! Қўлингиздаги тўпламда атоқли олим, мутаржим ҳамда таниқпи педагог Ҳамиджон Ҳомидий замондошларининг дил сўзлари жамланган. Улар Сизда профессор Ҳомидийнинг ҳаёт йўли, ижодий фаолияти ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилишга кўмаклашади, деб ўйлаймиз. Зероки, эл назаридаги бу одамнинг ҳаёти ва фаолиятида ибратли лаҳзалар бисёр.
Аннотация
Insondan nima qoladi? Solih farzandlar, shogirdlar, ezgu ishlar, uni bilgan, safdosh, davradosh sifatida shirin suhbatidan bahramand bo'lgan do'st-qadrdonlar qalbidagi unutilmas xotiralar. Ayriliq yuraklarni o'rtab, g'am-anduh soyasini tashlasa-da, bosh harflar bilan yoziladigan insonlar yodi ko'nglingizga birmuncha taskinlik baxsh etadi. Chunki, shunday ajoyib odam bilan ko'p yillar davradosh bo'lib, uning olam qadar keng yuragidagi tuyg'ularini, ko'ngil kechinmalarini his etgansiz. O'rta Osiyo Davlat universiteti – hozirgi O'zekiston Milliy Universitetini tugatib, butun ongli hayotini tarixni anglashga, ma'naviyat targ'ibotiga baxshida etgan, uzoq yillar «Bilim» jamiyatida mas'ul vazifada faoliyat ko'rsatgan, O'zbekiston televideniesining «Olamda nima gap?» va boshqa ko'rsatuvlarida sharhlovchi sifatida elga tanilgan Jumaboy Mo'minovning hayot yo'li ibratlidir. Esdaliklarda aynan shu jihat o'z ifodasini topgan.