Аннотация

Ушбу маълумотнома тузишдан асосий мақсад интенсив олма боғи ва умуман олма етиштириш билан шуғулланувчи агроном ва боғбонлар учун олма зараркунандалари ва касалликларини тўғри аниқлаш ва назорат қилиш бўйича маълумот беришдир. Олмада учрайдиган зарарнунанда ва касалликлар бошқа мева турларида ҳам учрашини ҳисобга олсак, маълумотномадан данакли ва уруғли мева етиштирувчилар ҳам фойдаланиши мумкин. Фойдаланувчиларга қулайлик бўлиши учун маълумотнома кичик хажмда чоп этилмоқда.

Аннотация

Ушбу тўпламда дунёдаги энг нодир мўъжизалар, яъни табиатдаги ажабтовур дарё, денгиз, кўл, шаршара, тоғлар, жаннатмакон масканлар ва бошқа бир-биридан қизиқарли, ажойиб, ғаройиб маълумотлар жамланган. Биз шу пайтгача дунёнинг турли бурчакларидаги шундай мўъжизали жойлар борлигини биламиз, холос. Мамлакатимизда жорий йилдан бошлаб экотуризмга катта эътибор берила бошланди. Юртимизда ҳам шундай гўзал масканлар ниҳоятда кўп. Шуларни эътиборга олиб ҳали аксарият юртдошларимиз яхши билмайдиган, ўрганилмаган баъзи жойлар, гўзал табиат масканлари ҳақида ҳам баҳоли қудрат ўқувчиларга маълумотлар беришга ҳаракат қилинган.Тўплам дунё сир-синоатларига қизиқувчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Аннотация

Mazkur to'plamga olimlar, amaliyotchilar va boshqa bir qator mutaxassislarning ilmiy-amaliy maqolalari kiritilgan. Ularda prokuror nazoratining ayrim sohalari, ularni tashkil etish, shuningdek,, ayrim turdagi huquqbuzarliklarni aniqlash, ularni bartaraf etish va qonuniy choralar ko'rish masalalari xususida ilmiy-amaliy tavsiyalar berilgan… To'plamdan amaliyotchilar, nazariyotchilar, huquqshunoslar va boshqa mutaxassislar foydalanishlari mumkin.MUNDARIJA H.H.Halimov Jinoyat prosessida taraflar tengligi va himoya huquqi kafolatlarini ta'minlash masalalari T.A.Umarov Prioritetnie zadachi organov prokuraturi v realizasii reform sudebno-pravovoy sistemiF.H.Raximov Axborot asri sharoitida axborot xavfsizligini ta'minlashning ayrim huquqiy masalalariB.H.Po'latov O'zbekistonda amalga oshirilayotgan sud-huquq islohotlari, uning istiqbollariO.H.Nabiev Fuqarolarning huquqlarini ta'minlashda «Advokatura instituti takomillashtirilishi munosabati bilan O'zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o'zgartish va qo'shimchalar kiritish to'g'risida»gi qonunning ahamiyatiR.Samarov Psixologik xavfsizlikning ijtimoiy-siyosiy jihatlarining metodologik tahliliT.D.Sayidov Insonning konstitusiyaviy huquq va erkinliklarini himoya qilishda advokaturaning roliS.A.Otaxo'jaev Surishtiruv va dastlabki tergovda sud ekspertizasidan foydalanish masalalariT.I.Bobakulov Pul mablag'larini tijorat banklari orqali noqonuniy, jinoiy o'zlashtirish usullari va unga qarshi kurash yo'llariO.Tojiboev Departament organlarida zamonaviy texnologiyalardan foydalanish masalalari B.Usmonaliev Terrorchilik harakatlari yuzasidan qo'zg'atilgan jinoyat ishlarini tergov qilishda texnologiyalardan foydalanishG.Z.Tulaganova O'z manfaatlarini himoya qiladigan shaxslarga nisbatan prosessual majburlov choralari qo'llanishida advokat va vakilning ishtiroki:milliy qonunchilik va xorij tajribasiA.A.Komilov Dastlabki tergov: advokatura institutining istiqbollari A.A.Rakitskiy Mirovaya praktika i mejdunarodnie standarti po informasionnoy bezopasnosti v bankaxG'.Nurmatov Axborot muhofazasini ta'minlash borasida antivirus dasturi, fayrvol qurilmasi, elektron kalitlar va SM serverlardan foydalanishE.Shakirov Zamonaviy texnologiyalardan foydalanib, pul mablag'larini noqonuniy o'tkazish, plastik kartochkalardan foydalanish, bu sohadagi huquqbuzarliklarning oldini olish yuzasidan choralarR.T.Kabulov Zaschita bankovskoy informasii i problemi predotvrascheniya pravonarusheniy s ispolzovaniem sovremennix texnologiyH.A.Karimov Advokatura instituti takomillashuvi munosabati bilan ayrim qonun hujjatlariga kiritilgan o'zgartishlarning mazmunmohiyatiA.I.Nuritdinov Odam DNKsini aniqlashda sud-biologik ekspertizasining texnik imkoniyatlari M.U.Abdullaeva, T.H.Halikov, Sh.Halilova Kriminalisticheskoe issledovanie nekotorix psixotropnix preparatovF.A.Baxtiyarova Vozmojnosti sudebno-texnicheskoy ekspertizi dokumentovA.A.Ortikov Plastik kartochkalar muomalasida sodir etiladigan jinoyatlarning xususiyatlari va ularning oldini olish muammolariA.G'.Mingliboev Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishga oid huquqbuzarliklarni aniqlash masalalariA.N.Ilxamov Kompyuter axborotlari sohasidagi jinoyatlarni tergov qilishning o'ziga xosligi va uni amalga oshirish metodikasi

Аннотация

Ушбу китобчада исломий молиявий муасcасалар таҳлили ва уларнинг турли хил моделлари ҳақида сўз юритилади. Унда ҳозирги пайтда қўлланилиш соҳаси тобора кенгайиб бораётган жамоа корпорациялари тўғрисида, фоизсиз иқтисодий моделлар ҳақида, унинг анъанавий Ғарбона моделдан асосий фарқлари, фоиз ставкасининг маъноси ва моҳияти ҳамда унинг бошқача нуқтаи-назардан тушунтирилиши, фоиз ставкаси туфайли рўй бераётган ва бериши мумкин бўлган иқтисодий инқирозлар ҳақида маълумотлар берилади. Ундан ташқари, бошқача иқтисодий ёндошувларга асосланган ноанъанавий молиявий муассасалар моделларининг Ўзбекистон Республикаси шарт-шароитларида қўлланилиш имкониятлари муҳокама қилинади. Ушбу рисола «Ахборот-коммуникацион технологиялар кафедраси» нинг мажлисида кўриб чиқилган ва нашр қилишга тавсия этилиб, молия ва банк иши йўналиши бўйича таълим олаётган талаба ва илмий тадқиқотчилар ҳамда исломий молиявий ташкилотлар ишини яқиндан ўрганмоқчи бўлганларга мўлжалланган.

Аннотация

Аннотация

Монографияда қишлоқ хўжалигига жалб этилган меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда даромадларнинг тутган ўрни, уларни шакллантириш ва тақсимлаш механизмларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда такомиллаштириш йўллари кенг ёритилган. Расмий статистик маълумотларнинг тахлили асосида фермер хўжалиги даромадларига таъсир кўрсатувчи омиллар, хўжалик ялпи даромадларини шакллантиришда иштирок этувчи бозор субъектлари – фермер, ёлланма ишчи ва давлат манфаатларини уйғунлаштириш, томонларни моддий рағбатлантириш масалалари батафсил ёритилган. Айниқса ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш асосида фермер хўжалиги фаолияти пировард натижаларини ва ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш муаммоларига катта эътибор қаратилган.Монография қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, иқтисодиёт бўлимлари мутахассислари, шунингдек, магистрлар, докторантлар ва бошқа илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчиларга мўлжалланган.

Аннотация

Kitobda B.O.To'rayevning ijtimoiy falsafaning dolzarb muammolari, sotsiologiya va milliy g'oyaga oid ilmiy maqolalari hamda bir qator publitsistik asarlari o'rin egallagan. Shuningdek, to'plamda muallifning O'zbekiston Milliy ensiklopediyasida chop etilgan ommabop maqolalari ham o'rin olgan bo'lib, bu asarlarda ijtimoiy hodisalarning mohiyati sinergetik tafakkur asosida tahlil etilgan.

Аннотация

Ушбу китобнинг бошқа шундай китоблардан фарқи шуки, бунда намоз ўрганиш усуллари анча содда ва равон тилда берилган. Айниқса, эндигина саждага бош қўйишни ўрганаётганлар учун жуда яхши дарсликдир.

Аннотация

Ушбу китобчада ҳозирги пайтда жуда ҳам кенг тарқалган, аммо кўпчилик унчалик аҳамият бермайдиган касаллик – ичнинг яхши юришмаслиги (қабзият, русчасига эса запоры) ва унинг олдини олиш ҳамда турли хил даволаш усуллари кўриб чиқилади. Ич юришмаганда қандай қилиб рационал овқатланиш, тиббиёт препаратлари билан, тиббий бўлмаган воситалар ёрдамида ва ноанъанавий усуллар воситасида даволаниш тартиблари ҳам кўриб чиқилган. Ҳозирги пайтда ич юришмаслиги сифатида ичакларнинг бўшанишига сабаб бўлиши мумкин бўлган турли хил аломатларнинг интеграл комплекслари тушунилади. Агар сизда ҳафтасига уч мартадан кам ич бўшашиши бўлса ёки ич бўшанишида бир қанча қийинчиликлар кузатилаётган бўлса, демак сизнинг ичингиз яхши юришмас экан. Ҳозирги пайтда дунё аҳолисининг тахминан 12% қисми ич юришмаслиги (қабзият касаллиги) билан қийналади ва бу кўрсатгич ривожланган мамлакатларда 15% гача боради. Бунга асосий сабаблардан бири – инсонлардаги ҳаракат фаоллигининг жуда ҳам камайиб кетганлигидир. Ич юришмаслигининг яна бошқа сабаблари тоифасига турли хил бутербродлар, сендвичлар, гамбургерлар, чизбургерлар, хот-доглар билан тезда овқатланиб олиш, овқатланиш рационида суюқ овқатлар ҳажмининг камайиб кетиши ҳам киради. Ич яхши юришиши учун бир суткада камида 1,5-2 литр суюқ овқат тановул қилиш керак бўлади. Акс ҳолда инсонда турли хил ошқозон-ичак касалликлари ривожланишига имкон туғилади. Овқатни тинч ва сокин шароитда, шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш тавсия қилинади. Ҳаётдаги турли хил стресс ҳолатлар ва нотўғри турмуш тарзи ошқозон-ичак трактининг ҳаракат фаолиятини ишдан чиқаришга олиб келади. Масалан, мактабда ёш болалар умумий ҳожатхонадан фойдаланишга уялиб (ёки кўнгли тортмай) уйларига келгунларича чидаб, ичларини бўшатмайдилар. Банк ходими, офис хизматчиси ёки кассирлар ҳам иш кўплигини баҳона қилиб, вақтида ичларини бўшатиб олмайдилар ва шунинг учун уларда аста-секинлик билан ошқозон-ичак фаолиятининг издан чиқиши кузатилиб, ичлари яхши юришмайди, организм эса зарарли моддалар билан заҳарлана бошлайди. Замонавий инсонлардаги жисмоний ҳаракатларнинг етишмаслиги ва ўтириб ишлаш ҳамда ҳаракатсиз турмуш тарзи ҳам оҳир-оқибат ич юришмаслиги каби бемаъни касалликка дучор бўлишга олиб келади. Шунинг учун ҳам кўпчилик инсонлар ич юришмаслигининг олдини олиш учун бу жараённи яхши тушунишлари керак бўлади. Агар бунинг сабабларини билмасдан, кўр-кўрона докторларнинг маслаҳатларига амал қилиб, турли хил дори-дармонларни қабул қилсангиз, у ҳолда фойда ўрнига зарар олишингиз ҳам мумкин. Аммо бу китобчадаги тавсиялардан фойдаланишдан аввал шифокорингиз билан маслахатлашиб олинг ва унинг курсатмаларига мос равишда иш юритинг!