Аннотация

Халқ оғзаки ижоди дурдоналари гўё булоққа ўхшайди. Аждодларимшнинг миллий-маънавий мероси асрлар оша яшаб келмоқца. Ўзбекнинг ори, тантнлнги, гурури, юртзида акс эттнрган «Алпомнш» қаҳрамонлик достонинпнг Сурхон воҳасндга муҳаббати ва улуг дардннн ўа яратилган нусхаси сайқалланган ва тўлдирилган ҳолда яна китобхонларга тақцим этилмоқда.Мурод битта — достошш кнтоб ҳолида ўқишни истаганларни мамнун этиш! Аминмизки, бу улуғ достон мутолааси, ундан баҳрамандлик бнзнп халқпмизнинг теран илдизларнга туташтиради, ёш авлод кўксини осмон қадар улгайтнради, юракда юр гга садоғат тл йғуларини камол топтиради.

Аннотация

Ушбу қўлланма Интернет тизими сирларини ўрганишга ва бу орқали ўз малакаларини янада оширишга ахд қилган барча сохалар мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, унинг воситасида Интернет тизими бўйича бизнесга оид билимларни етарли даражада эгаллаш мумкин. Унда бир қанча амалий маълумот, кўрсатма ва маслаҳатлар бериладики, уларнинг ёрдамида бу қизиқарли оламни янада яқинроқ билиб олиш хамда уни малакали равишда ўзлаштириш мумкин. Қўлланма талабалар, мактаб ўқувчилари, индивидуал шахслар, тадбиркорлар ва барча қизиққанларнинг Интернет тизимини мустақил равишда ўрганишлари хамда ундан фойдаланиб, пул топишлари учун мўлжалланган.

Аннотация

Ушбу китобчада турли хилдаги табиий шифо воситаларининг шифобахш хоссалари ва уларндан фойдаланиш ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Халқ табобати ва анъанавий тиббиёт намоёндаларига яхши маълумки, табиий шифо воситаларининг иммунитетни кучайтириш, организмни умумий мустаҳкамлашга ёрдам бериб, инсон вужудининг ҳимоя функцияларини оширади ва тикланиш жараёнларини тезлаштиради. Ташқи фойдаланишда эса улар турли хил касалликларга қарши, организмни мустаҳкамловчи, яралар битишини тезлаштирувчи ва шамоллашга қарши бўлган таъсирлар кўрсатади. Китобча табобатнинг шифобахш неъматларидан самарали фойдаланишни истаган барча инсонларга мўлжалланган. Аммо ушбу китобча соғликни сақлаш бўйича қўлланма ҳисобланмайди, шунинг учун ундаги барча тавсиялар даволовчи шифокор билан келишилган ҳолда бажарилиш лозим.

Аннотация

Аннотация

Mazkur qo'llanma ota-onalarga oilada sog'lom turmush tarzini shakllantirish, sog'lom avlodni tarbiyalash bo'yicha kerakli maslahatlar, tavsiyalar va yo'l-yo'riqlar berishga qaratilgan. Shuningdek, qo'llanmadan davlat va nodavlat tashkilotlari uyushtirgan o'quv markazlari, mahalla faollari, yosh ota-onalar, «Ota-onalar universiteti» tinglovchilari, shu sohada xizmat qiluvchi mutaxassislar foydalanishlari mumkin.

Аннотация

"Mundarija Ilmning fazilati va johillik qabohati 6 Iymonning hidoyati va kufrning zalolati 22 Taqvoning sharofati va osiylik kasofati 40 Donolikning hikmati va nodonlik shaqovati 58 Dunyoning muhabbati va oxirat nadomati 69 Qanoat halovati va nafsning asorati 84 Saxiyning saxovati va baxlning shikoyati 96 Adolat haqiqati va zulmning malomati 105 Yashamoqlik ne'mati va o'limning sharbati 114 Yaxshilikning rahmati va yomonlik uqubati 122 Rost so'zning hikmati va yolg'onchilik hasrati 141 Kamtarlikning izzati va takabburlik la'nati 151 Hayolining iffati va behayolik kulfati 159 Do'stlikning nazokati va dushmanlik razolati 164 Oila farog'ati va er-xotin sadoqati 176 Hasad, ig'vo, g'iybat va g'azabning mazammati 184 Izohlar 192 "

Аннотация

Азиз китобхон! Қўлингиздаги ушбу икки жилдли китоб ҳам табиб, ҳам адиб бўлган инсон Абдукарим Усмонхўжаев ҳаёти ва фаолиятига чизгилар сифатида тайёрланди. Китоб ҳақидаги фикр жамоадан, фақат ҳурмат юзасидан чиқди. Устоз ҳақида, айниқса, муборак ёшлари олдидан бирор нарса ёзмасликни ўзимизга эп кўрмаганлигимиз самараси ўлароқ ушбу китоб дунёга келди.Китоб тайёрланиш жараёнида яқиндан ёрдам берган инсонларга миннатдорчилигимизни билдиришни жоиз деб билдик.Жумладан, хайрихоҳликлари учун Абдукарим Усмонхўжаевнинг қадрдонлари бўлган давримизнинг етук олиму-фозиллари, шоирларига,– китоб тайёрланиш жараёнида суратлар ва зарур маълумотлар етказиб берганлиги учун оила-аъзоларига,– ҳаётларида ҳаяжонли ва ўчмас из қолдирган воқеаларни баён этиб берганлиги учун қариндошлари, жиянларига,– мақолалар тайёрлашда кўмаклари учун турли даврлардаги ҳамкасбларига, дўст-ёрларига,– китоб нашр жараёнида жонбозлик қилган нашриёт ходимларига,Устозимиз Абдукарим домла туфайли давримизнинг етук, машҳур олиму фозиллари, шоирлари, ажойиб инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлишдек бахт бизга насиб этгани ҳамда китобнинг асосий қисми бўлмиш Устозимизнинг тиббиёт илмида қизиқарли ҳали ечими топилмаган саволларга берган жавоблари учун домлага ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.

Аннотация

Аннотация

Аннотация