ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Maqol eshitmagan odam bo'lmasa kerak oramizda. Bu xalq hikmatlari har birimizning kundalik hayotimizdan shunchalik chuqur joy olganki, o'rni kelganda o'zimiz ham tez-tez ishlatamiz…
Аннотация
"Панчатантра" – кўҳна Ҳиндистоннинг энг қадимий ва дурдона асарларидан бўлиб, бу нодир қўлланма инсоний туйғулар тараннумига бағишланади. Китоб инсонни яшашга ўргатади, шунингдек, олижаноблик, яхши хулқларни тарғиб қилади. «Панчатантра»нинг бадиий ўзига хосликлари тамомила ўзгача бир гўзалликдир. Бунда услуб ва усуллар ҳам тамомила ўзгача. Унда ҳикоятлардан ҳикоятлар келиб чиқади. Ҳар бир ҳикоят гўзал ва теран ҳикматга эга бўлган байт билан бошланади ва шу байт билан тугалланади…
Аннотация
Kitobga o'tgan asrning 80-yillaridagi mash'um qatag'on davri haqida yozilgan badiiy ocherk va publisistik maqolalar jamlandi. Ularda o'sha fojiali kunlarning sovuq nafasi seziladi, ayni paytda xalqimizning bukilmas irodasi, ertangi kunga bo'lgan qat'iy ishonchi aks etgan. Keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan ushbu xotiralar har bir vatandoshimizni kechagi fojiali o'tmishimizni unutmaslikka, bugungi ozod va obod kunlarimiz uchun shukronalar aytishga, uning qadriga etishga chaqiradi.
Аннотация
Бироқ 1980 йилда Буюк Британияда драббл деб номланган ҳикоянависликнинг янги жанри вужудга келди ва бундай кичик асар бор-йўғи 100 сўздан иборат бўлиб, тугалланган ғоя ва ўзига хос шаклга эга бўлиши лозим деган талаб ёзувчилар олдига қўйилди. Драббл ўз ватани Бирмингем университетида ғаройиб сўз ўйини сифатида қабул қилинди. Кейин Европанинг кўпгина мамлакатлари ёзувчилари бу борада ўзларини синаб кўришди. Хуллас, драббл деган янги жанр вужудга келди ва у кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Биз эса драббллар ва ушбу жанр талабига жавоб беради деб топган ҳикояларимизни тўплаб, Сизга тортиқ этишга қарор қилдик.
Аннотация
Жаҳон ҳикоянавислигининг атоқли намоёндалари сафидан жой олган Япониялик адиблар: Акутагава Рюноскэ, Кавабата Ясунари, Сюгаро Ямамото, Абэ Кобо ҳикояларидан сараланган ушбу мўьжаз китобча XX аср одами, Сиз ва бизга замондош ИНСОНнинг руҳий олами, изтироблари ҳақида.Ҳикоялар мутолааси ўқувчидан ғоятда зукколикни, сабр-тоқатни, нафосатни, юксак мутолаа маданиятини талаб қилади.Ушбу мутолаа Сизга чексиз завқ-шавқ онларини тақдим этади…
Аннотация
Ushbu kitob orqali siz Abdulla Qodiriyning «Uloqda», G'afur G'ulomning «Mening o'g'rigina bolam», Mirkarim Osimning «Zulmat ichra nur» asarlari bilan oshno tutinasiz.
Аннотация
Болалик – якуни йўқ тушга ўхшайди. Бу олтин дамларда кўнглинг тусаганини қиласан, хаёллар қанотида беармон учасан, биров сени айбламайди. Гоҳо йигирма кун олдин юз берган воқеани тузук-қуруқ эслолмайди киши. Аммо йигирма йил аввал содир бўлган ҳодисалар ҳамиша хаёлда туради. Нега? Ҳойнаҳой, биз болаликдан кетсак-да, бироқ у биздан айрилишни истамай доимо таъқиб қилиб юраверади. Ҳаётимизнинг ҳар бўлагида пайдо бўлаверади.Азиз китобхон! Болалик диёрига саёҳатингиз завқли бўлсин!
Аннотация
Қадрли китобхон!"Китоб дунёси" газетаси аллақачон Сизни қадрдонингизга айланиб улгурган. Қўлингиздаги китобда – севимли газетангизда чоп этилган жаҳон адабиётининг турли йиллар ва даврларда ёзилган ҳикояларини жамладик. Яхши асар – у миллати, динидан қатъи назар қалбингизни хушнуд этади, маънавий оламингизни бойитади.Сиз севиб мутолаа қилган асар Сиз азиз ўқувчилар билан дийдорлашмоқда. Китоб завқи, мутолаа шавқи бардавом бўлсин!
Аннотация
Инсоннинг тақдири, унинг умидлари ва ишончи, яшашдан мақсади бадиий тадқиқ марказига қўйилган экзистенциализм ХХ аср жаҳон адабиётининг муҳим йўналишларидан биридир. 1920–йилларнинг бошида Европада шакллана бошлаган ушбу адабий услуб Иккинчи жаҳон урушидан кейин Шарқ ёзувчилари томонидан ҳам кенг қўлланила бошланди. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда экзистенциализм услубида фақат Ғарб ёзувчиларининг асарлари нашр этилиб келинган. Илк бор мамлакатимиз китобхонларига Шарқ экзистенциал адабиётининг таниқли намояндалари – хитойлик Лао Шэнинг «Мушуклар шаҳри хотиралари»романи, япониялик Кобо Абэнинг «Худди одамдек», жанубий кореялик Ли Мун Ёлнинг «Олтин қанотли қуш» қиссалари ушбу бир тўпламда тақдим этилмоқда.
Аннотация
Ушбу тўпламда замонавий ўзбек адибларининг инсон ва ҳайвонлар орасидаги муносабатларини бадиий талқин қилган энг сара бешта ҳикояси жамланди. Хусусан, аниқ бир мавзуни, яъни ит образини ўзига хос санъаткорлик билан тасвирлаган ҳикоялардаги умумий пафос ўқувчиларда жиддий қизиқиш уйғотишига ишонамиз.