ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Чўлпон асарлари мудроқ халқни Тонг юлдузи каби уйғотишга даъват этади. Адибнинг «Кеча ва кундуз» романида халқнинг ғафлат уйқусида ётган бир ҳолати Раззоқ сўфи, Қурвонбиби, Эшон бобо, мингбоши, Мирёқуб ва, албатта, Зеби образлари орқали ёрқин тасвир этилган."Кеча ва кундуз" кишини ўйга толдирадиган, кеча, бугун ва эрта ҳақида, инсон умрининг мазмуни тўғрисида фикрлашга ундайдиган асар бўлиб, ёшларнинг миллий маънавиятини шакллантиришида муҳим ўрин тутади.
Аннотация
«Туркий дунё Алишер Навоийдан қарийб 500 йил кейин адабиёт чўққисига Чингиз Айтматовни олиб чиқди», – деган фикрни бугун бирор бир адабиёт ихлосманди инкор этмайди.Асарлари дунёнинг 180 тилига таржима қилинган ва турли миллат вакилларини инсонни улуғлашга чорловчи қадриятлар атрофида бирлаштирган ёзувчи ижодига китобхон халқи қайта ва қайта мурожаат қилаверади.Эътиборингизга ҳавола этилаётган навбатдаги китобга биз адибнинг «Биринчи муаллим», «Эрта қайтган турналар», «Юзма-юз» қиссалари ҳамда «Байдамтол соҳилларида», «Оқ ёмғир» ҳикояларини жамладик.Асарлардаги қаҳрамонлар тақдири бир-биридан чигал, бир-биридан зиддиятли, айни пайтда китобхон уларнинг ҳеч қайсига бефарқ қаролмайди: худдики, Олтиной ҳам, Дуйшен ҳам, Султонмурот ҳам, Саида ҳам бизнинг ёнимизда яшаётгандек…Жаҳон китобхонларининг эътирофига сазовор бўлган асарлар мутолааси қалбингизда янги дунёларни очишига ишончимиз комил.
Аннотация
Shahrisabz – qutlug' maskan. Bu zaminda unib, havosidan bahramand bo'lib, nonini eb, suvini ichib o'sgan inson bir xislatga ega bo'lmasdan qolmas. Ushbu kitobda tabarruk yurtning so'zni qadrlagan, qalbi shoir ijodkorlarining ijodi to'plandi…
Аннотация
…Horazm diyorining boy hamda sermazmun tarixi, shukuhli bugungi kuni, qadriabad farzandlari to'g'risidagi badialar mazkur kitobdan o'rin olgan…
Аннотация
Ushbu kitob Sizni chuqur hayolga toldirishi aniq. Negaki unda inson psixologiyasining hali chuqur o'rga- nilmagan qirralari qalamga olingan. Kitob Sizga ma'qul bo'ladi degan umiddamiz.
Аннотация
Баҳодир Абдувалиев шеърий асарлари билан китобхонларга яхши таниш.Шоир ижодий фаолиятида ҳажвий асарлар, ибратли ҳикоялар ҳам муҳим ўрин тутади. Унинг ҳажвий асарлари «Табассум» радиожурналида, телевизион миниатюралар театрида қўйилиб, халққа манзур бўлган.Ҳажвий асарларда ҳаётда учраб турадиган баъзи кулгили ҳолатлар, иллатлар танқид қилинади, ибратли ҳикояларда эса фалсафий, теран хулосалар кишиларнинг ҳаётий ҳақиқатлар ҳақида ўйлашга, таҳлил қилишга ундайди.
Аннотация
Ushbu falsafiy hikoya inson kamoloti, umr yo'lidagi evrilishlar, o'zlikni anglash haqida. Muallifning o'ziga xos yondashuvi esa o'quvchini teranroq fikr yuritishga undaydi.