Аннотация

Har kimga har xil qismat, har kimga har xil taqdir bitilgan. Aslida bu hayotning o'zi bir imtihon, o'zi bir sinov. Bu imtihonlardan aql bilan o'ta olgan insonlarning yuzlari yorug'. Bu dunyoda mehr, muhabbat va yaxshilikkina abadiydir. «Qo'sh uzuk» sizga insonlar orasidagi mehr va muhabbatdan, yaxshilik va oqibatdan hikoya qiladi.

Аннотация

Муҳаббат инсонни не куйларга солмайди, не жасоратларга унда- майди, дейсиз. Муҳаббат – инсонга берилган мукофотмикан, жазомикан ё? Гўзаллик-чи?"Дунёдаги энг гўзал аёл" қиссасини ўқиб рассом йигитнинг тақдири билан боғлиқ муҳаббат қиссаларидан воқиф бўласиз.

Аннотация

Муҳаббатни ҳар биримиз беғубор, покиза, улуғ ришта, деб биламиз. Аммо бу олий туйғу манфаат, ҳатто жиноят учун хизмат қилиши мумкинми?! Ёки баъзан ўткинчи ҳою ҳавасларга берилиб, ҳақиқий севгини англай олмаймизми? Муҳаббат шу қадар маккормики, бизни не куйларга солмайди?! Ушбу ҳайрат, муҳаббат ва нафратга тўла асар саволларингизга жавоб беради, деган умиддамиз. Ва «Севги қиссалари»нинг иккинчи жилди ҳам қўлингизга етиб борганлигидан қувонамиз.

Аннотация

Буюк тарихий шахс – Амир Темур ҳақида жуда кўп тарихий ва бадиий асарлар ёзилган.Ушбу тарихий бадиалардан иборат китоб Соҳибқирон ҳаётидаги ғаройиб воқеалар, унинг тақдири ва ҳаётига оид илоҳий ҳодисалар донишманд ва кароматли устоз-пирлар ҳақидадир. Мислсиз ҳарбий саркарда, истеъдодли давлат арбоби, узоқни кўра олган зийрак сиёсатчи ва адолатли донишманд ҳукмрон қиёфаси кенг китобхонлар оммасини албатта қизиқтиради.Мазкур асарнинг биринчи нашри китобхонларда катта таассурот қолдирганди. Сизга тақдим этилаётган иккинчи нашри муаллиф томонидан қайта кўриб чиқилиб, янада қўшимчалар билан тўлдирилди.

Аннотация

Nashriyotimiz nomiga kelgan maktublar orasida Frans Kafka ijodiga qiziquvchilar talaygina ekanligi, ochig'i, bizni hayratga soldi. Demak, o'ziga xos favqulodda iste'dod egasi bo'lgan, yozganlarini anglashga intilishimiz mutolaaga qayta va yana qayta «majbur» qiladigan adib asarlari o'zbek kitobxonining ham qalbiga yaqin. Bundan boshimiz ko'kka etdi. Vafo Fayzulloh tarjimasi asosida nashrga tayyorlangan mazkur kitob Kafkaning dunyo kitobxonlari qalbini larzaga solgan ikki asari – «Jarayon» va «Otamga xat»ni o'z ichiga olgan. Har ikkala asar haqida o'quvchiga qisqacha ma'lumot berish juda qiyin va ayni paytda juda mas'uliyatli ish. Chunki ulardagi mohiyatni bir qolipga sig'dirib bo'lmaydi. Insoniyatning qismati, yashash huquqi, erki, qadr-qimmati, daxlsizligi to'g'risida uning o'zi bilganlaridan tashqari yana ham murakkabroq, yana ham chigalroq mulohazalar borki, ular haqida taqdim etilayotgan har ikkala asarda o'qiymiz.

Аннотация

Одамзодга тўғри йўлдан юрадиган оёқлар эмас, ўнг ва чап оёқлар берилган. Тўғри йўлни танлаб, юриш одамнинг ўзига боғлиқ. Ҳаётимизнинг ҳар бир манзарасида кечаги кун сабоғи, бугуннинг шиддати ва келажакнинг аломати бор. Бу ҳаммамизга маълум. Ҳаётий манзаранинг мўъжаз тафсилоти – ҳикоя. Ич-ичингиздаги зиддиятлар билан курашасиз. Ким устун келади – сизми, зиддиятларми? Ҳикоя айнан сизга хос бўлган кечинма ва қадриятингиз, шунингдек, изтироб ва қувончингиз ҳақида. У шуниси билан, ҳаётийлиги билан қадрли. Ҳикоянинг воқеалари кўз ўнгингизда давом этади. Танлаб ўқимоққа киришганингиз, Фахриддин Содиқ ҳикояларидаги кечаги кун, бугун ва келажак сизгагина тегишли ҳаётнинг муҳим бир қисми эканига ўзингиз амин бўлинг. Бу китоб сиз учун, сиз ҳақингизда.

Аннотация

Sermahsul ijodkor Farid Usmonning ushbu to'plamidagi hikoyalari ixchamligi, fikrning aniqligi, turmushning g'oyat muhim, dolzarb mavzularini qamrab olgani bilan ham o'ziga xos…

Аннотация

Қадим воҳалардан бўлмиш Хоразмга кимлар ошуфта бўлмаган, дейсиз! Шоиру фузалолар, оқилу донолар, шунингдек, нияти ёвуз саркарда-ю давлат арбоблар, борингки, жуда кўпчилик бу заминга интилган. Воҳа тарихи, хонликлар, турли ёдгорликлар, кўҳна қўлёзмалар, осори-атиқалар кимлар учундир сирли бўлиб кетган. Китобда шу мавзу атрофлича қаламга олиниб, кенг ўқувчилар оммасига маълум бўлмаган факт ва далиллар келтирилган. Эътиборлиси, муаллиф тарихий шахсларнинг феъл-атворини бадиий тилда ўзига хос тарзда очиб берган.

Аннотация

Аннотация

O‘lmas Umarbekovning har bir asarida bo‘lgani kabi “Odam bo‘lish qiyin” romanida ham hayot, hayotning haqiqatga to‘la nafasi ufurib turibdi. Asar tilining soddaligi, voqealarining jonliligi bois bir o‘qishdayoq sizni o‘z izidan ergashtirib ketadi.