Аннотация

Одамзодга тўғри йўлдан юрадиган оёқлар эмас, ўнг ва чап оёқлар берилган. Тўғри йўлни танлаб, юриш одамнинг ўзига боғлиқ. Ҳаётимизнинг ҳар бир манзарасида кечаги кун сабоғи, бугуннинг шиддати ва келажакнинг аломати бор. Бу ҳаммамизга маълум. Ҳаётий манзаранинг мўъжаз тафсилоти – ҳикоя. Ич-ичингиздаги зиддиятлар билан курашасиз. Ким устун келади – сизми, зиддиятларми? Ҳикоя айнан сизга хос бўлган кечинма ва қадриятингиз, шунингдек, изтироб ва қувончингиз ҳақида. У шуниси билан, ҳаётийлиги билан қадрли. Ҳикоянинг воқеалари кўз ўнгингизда давом этади. Танлаб ўқимоққа киришганингиз, Фахриддин Содиқ ҳикояларидаги кечаги кун, бугун ва келажак сизгагина тегишли ҳаётнинг муҳим бир қисми эканига ўзингиз амин бўлинг. Бу китоб сиз учун, сиз ҳақингизда.

Аннотация

Янги саволларга янгича жавоблар керак! Қайсидир савол бизни ҳаракатга ундайди, кейин ҳаётнинг ўзи бизга унинг жавобини кўрсатади. Савол билан жавобнинг ораси, баъзан салом билан аликка, баъзида эса, эҳтиросли учрашув билан бешафқат айрилиққа ўхшаб кетади. Эътибор берганмисиз, авлодлар аждодларнинг давомчиси бўлгани ҳолда тараққиётнинг, ҳаётнинг бутунлай бошқача саволларига дуч келишади. Улар учун янгича саволга янгича жавоб керак.Табиатан, ҳар бир кишининг ички дунёсида ана шундай ўзига хос савол-жавоби бор. Бу китобдан сиз ўзингизга тегишли саволларга сизгагина асқотиши мумкин бўлган жавобларни оласиз.