ТОП просматриваемых книг сайта:
Темиров Хабиб
Список книг автора Темиров ХабибАннотация
Har kimga har xil qismat, har kimga har xil taqdir bitilgan. Aslida bu hayotning o'zi bir imtihon, o'zi bir sinov. Bu imtihonlardan aql bilan o'ta olgan insonlarning yuzlari yorug'. Bu dunyoda mehr, muhabbat va yaxshilikkina abadiydir. «Qo'sh uzuk» sizga insonlar orasidagi mehr va muhabbatdan, yaxshilik va oqibatdan hikoya qiladi.
Аннотация
Муҳаббат инсонни не куйларга солмайди, не жасоратларга унда- майди, дейсиз. Муҳаббат – инсонга берилган мукофотмикан, жазомикан ё? Гўзаллик-чи?"Дунёдаги энг гўзал аёл" қиссасини ўқиб рассом йигитнинг тақдири билан боғлиқ муҳаббат қиссаларидан воқиф бўласиз.
Аннотация
Муҳаббатни ҳар биримиз беғубор, покиза, улуғ ришта, деб биламиз. Аммо бу олий туйғу манфаат, ҳатто жиноят учун хизмат қилиши мумкинми?! Ёки баъзан ўткинчи ҳою ҳавасларга берилиб, ҳақиқий севгини англай олмаймизми? Муҳаббат шу қадар маккормики, бизни не куйларга солмайди?! Ушбу ҳайрат, муҳаббат ва нафратга тўла асар саволларингизга жавоб беради, деган умиддамиз. Ва «Севги қиссалари»нинг иккинчи жилди ҳам қўлингизга етиб борганлигидан қувонамиз.
Аннотация
Ғарб мутафаккирларидан бири «менга бир аёлни ўз измимга солишдан кўра, бутун Европани бўйсундириш осонроқ бўларди», деб ёзганди.Дарҳақиқат, аёл, унинг табиати, дарди, қарашлари, муҳаббати, қўйингки, дунёни ушлаб турган гузаллигининг сири нимада эканлиги ҳамон жумбоқлигича қолмоқда. Таассуфки, бу жумбоқ то қиёмат қадар ўз ечимини топмаса керак. Иқтидорли адиб Ҳабиб Темировнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китобида айнан аёл оламининг яна бир нечта сирли жиҳатлари таҳлил этилган…