Аннотация

Mazkur o'quv qo'llanma iqtisodiy munosabatlarni nazariy jihatdan o'rganishda jahon tajribasidan kelib chiqib, iqtisodiy kategoriyalar, bozor iqtisodiyotining qonuniyatlari, amal qilish mexanizmi, iqtisodiy jarayonlar dinamikasini o'zlashtirishni engillashtirish, fanning mazmunini chuqurroq tushunishga yordam berish maqsadida tayyorlangan. Qo'llanmada iqtisodiyotdagi asosiy masalalar, muammolar, etakchi nazariy maktablar, yo'nalishlar va ularning namoyandalari fikrlari, konsepsiyalari hisobga olingan. Unda iqtisodiyot nazariyasi fanining o'quv dasturida o'rganish ko'zda tutilgan barcha mavzulari qamrab olingan. Qo'llanma mantiqan bir-biri bilan bog'langan ikki qismdan iborat bo'lib, unda iqtisodiyotning umumiy asoslari va bozor iqtisodiyotiga oid ko'rgazmali va tarqatma materiallar berilgan. Qo'llanmani tayyorlashda Respublika Prezidenti I.A.Karimov asarlaridan, Respublika qonunlari va boshqa me'yoriy-huquqiy hujjatlardan hamda mamlakat iqtisodiy hayotiga tegishli rasmiy statistik ma'lumotlardan o'z o'rnida foydalanilgan. Qo'llanma oliy o'quv yurtining barcha yo'nalishlardagi bakalavrlari va iqtisodiyot nazariyasi fanidan dars beruvchi o'qituvchilarga mo'ljallangan. Shu bilan birga undan magistratura talabalari, tadqiqotchilar va hozirgi zamon iqtisodiyot nazariyasining muammolarini o'rganishga qiziquvchi keng kitobxonlar foydalanishlari mumkin.

Аннотация

…Mamlakatimizda sportni ommalashtirish va barkamol avlod tarbiyasida xotin-qizlar sportining ahamiyati, zamondoshlarimiz tafakkurini shakllantirishda jismoniy madaniyatning o'rni, yurtimizda ayollar sportini rivojlantirishdagi dolzarb vazifalar, mavjud muammolarni aniqlash va bartaraf etish, keng miqyosda xotin-qizlar sportini targ'ib-tashviq etishning ilmiy asoslarini ko'rsatish, xalqaro maydonlarda qizlarimiz erishayotgan yutuqlarni xalqimizga etkazish, keng aholi o'rtasida sport targ'ibotini yanada kuchaytirish masalalari mazkur to'plamda to'la qamrab olingan.

Аннотация

Ҳаётдан завқланиб, ҳар бир кундан қувониб яшашни билмаган кишилар учун дунё қоронғи бўлиб туюлаверади. Бундай одамлар тез хафа бўладилар. Аксинча, ҳар бир ўтаётган кунидан ҳузурланиб яшайдиганлар оламни бутунлай бошқача қабул қиладилар, уларни хафа қилиб кўринг-чи, йўқ, бари бир кўнгилларини ғаш қилиш қўлингиздан келмайди. Сиз ўзингиз-чи, қувониб, завққа тўлиб яшайсизми, бошқаларнинг қувончига шерик бўлиб, дилдан қувона оласизми? Умуман, ўзингизга, бошқаларга қандай муносабатдасиз? Ҳаётни тўлалигича қабул қиласизми? Ўз олдингизга қўйган мақсадларни амалга оширишга интиласизми?..Мазкур китобда шу ва шу каби бир қанча саволларга тестларни ечиш орқали жавоб топасиз. Агар ўзингизда камчилик ва қусурларни топсангиз, руҳшунослар ишлаб чиққан турли психологик машқлар ва ўйинлар орқали уларни бартараф этишингиз мумкин.

Аннотация

Ушбу маълумотларни фуқароларимизнинг сиёсий онгини ошириш ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида қулай ҳолатда ихчамлаштирилган шаклда тайёрладик. Унда ўзбек давлатчилик тарихи, улуғ алломаларимиз ва буюк бобокалонларимиз ҳамда Ислом Каримов – Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси эканлиги, мустақиллик ва унинг тарихий аҳамияти, мустақил давлатнинг энг муҳим белгилари, давлат рамзлари, давлат тузилиши, сиёсий партиялар, давлат иқтисоди, давлат тараққиётининг «Ўзбек модели», Ўзбекистон Республикасининг кенг сиёсий майдондаги ўрни, Ўзбекистон Республикаси иштирок этаётган минтақавий ҳамкорлик ташкилотлари, Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши глобал курашдаги ўрни, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини тан олган ва дипломатик муносабатлар ўрнатган дунё давлатларининг Президентлари, давлат герби ва байроқлари ҳамда сайёрамизнинг қайси ҳудудида жойлашгани ва қайси давлатлар билан чегарадошлиги, дунё давлатларининг расмий номи, пойтахти, ҳудуди, аҳолиси, давлат тили, дини, пул бирлиги, қачон мустақилликка эришганлиги, БМТ, ЕХҲТ, НАТО, МДҲ ташкилотларига қачон аъзо бўлганлиги ва давлат тузилиши, иқтисоди ҳақида қисқача асосий маълумотларни келтириб ўтдик.

Аннотация

Ўқитувчининг ўз устида ишлаши, ижодкорлиги билим, кўникма ва малакаларнинг такомиллаштириб боришини тақозо этади. Ўқув фаолиятига масъулият билан ёндашув ўзаро ҳамкор­ликдаги ижодий фаолиятни яратади. Кафолатланган таълим таъли­мий ва тарбиявий натижаларни самарали бўлишини таъминлайди.Жамиятдаги ислоҳотларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол иштирокчиси бўлиш керак. Таълимни жадаллаштириш ва сама­радорлигини ошириш мақсадида илғор билимлар бериш усул­ларидан фойдалансак, таълим-тарбия жараёнларини инсонпар­варлаштириш, демократизациялаш ишларини тўғри амалга ошир­ган бўламиз.

Аннотация

Аннотация

Ўрта тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган ушбу қўлланмада соҳа вакиллари кундалик меҳнат фаолиятларида рўбару келадиган сўз ва терминлар жамланди. Мутахассислар томонидан келтирилган изоҳлар тиббиёт ходимлари учун дастуриламал, бўлади деган умиддамиз.

Аннотация

Аннотация

СодержаниеМуҳаммаджонов А.Р. «Бегор» атамасининг семантикаси ҳақидаМуртазаева Р.Х. Демографические процессы и Национальная политика народонаселения УзбекистанаБуряков. Формирование городской культуры Ташкентского оазиса. Первая столица ЧачаМуҳаммаджонов А.Р. «Садоқ тўйи» – хатнами ёки суннат?Арипходжаев С.Т. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасидаги вазифалар, муаммоларБийкузиев А. А. Кенжаева Н.С. Кушонлар даврида Ўрта Осиёдаги давлатлараро муносабатлар тарихиданГолованов А.А. «Белое золото» в черном овалеДорошенко Т.И. Из истории Национального Университета Узбекистана имени Мирзо УлугбекаЖоллыбекова И.Б. Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари (1991-2007 йй.)Жўраев Р. Ўзбекистон Республикасида умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигини таъминлаш жараёнлариИйманова Д.А. Совет тузумининг маҳаллий кадрларга нисбатан сиёсати ва унинг оқибатлариИсакова М.С. Из истории формирования архивного фонда кинофотодокументов в УзбекистанеИсмоилов Р. Туркия Республикаси ташқи сиёсатида Европа Ҳамжамиятининг (Европа Иттифоқи) тутган ўрниИсмоилов С. СССРда ягона хўжалик комплексининг тузилиши — марказлаштирилган сиёсатнинг ўзагиИофе В.Г. Архивы Туркестана в царский колониальный периодИшанходжаева З.Р. К вопросу о введении в Узбекистане латинской графики (20—30-е гг. ХХ в)Кабиров А. Золариқ – обиҳаёт манбаиКобзева О.П. «Восточный взгляд» на историю шелка и шелкового путиМахмудов О.А. Труды А. А. Бобринского и А. А. Семенова по исследованию памирского исмаилизма (Краткий историо-графический очерк)Мачин Г.В. Возрожденная Академия Маъмуна в Хорезме – филиал Академии наук Республики УзбекистанМустафаев З.М. Роль исторического факультета Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека в становлении и развитии исторического образования

Аннотация

"EXCEL jadval hisoblagichida iqtisodiy va moliyaviy masalalarni yechish" bo'yicha o'quv qo'llanmada jadval hisoblagichining asosiy imkoniyatlari, menyulari va buyruqlari batafsil yoritilgan. Bir qancha moliyaviy va iqtisodiy masalalarni yechish hamda tahlil qilish yordamida jadval protsessorlarida bajarila olinishi mumkin bo'lgan barcha amaliy ishlar atroflicha tushuntirilgan. Ushbu ikkinchi nashrda yana bir qancha amaliyot bilan bog'liq bo'gan muhim masalalar ham ko'rib chiqilgan bo'lib, bu Excel da ishlash tajribasi bo'lgan insonlar uchun amaliy malakalarini yanada oshirish uchun hizmat qiladi. Qo'llanma jadval hisoblagichida ishlashni o'rganmoqchi bo'lgan barcha insonlarga, shu jumladan, «Informatika va axborot texnologiyalari» fanidan saboq olayotgan o'quvchi va talabalar uchun mo'ljallangan (ushbu o'quv adabiyoti O'zR Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligida 192-20 raqami bilan ro'yxatga olingan va nashr qilinishga ruxsat berilgan).