ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Қўлингиздаги ушбу китоб Ҳазрати Башир қудсий қадамжосининг тарихидан сўзлайди. Шунингдек, унда Ҳазрати Башир мажмуасининг халқимизга ҳанузгача таниш бўлмаган жиҳатлари очиб бериладики, китобни ўқиган жамики ўқувчи кўнглида ўзгача бир туйғуни ҳис этади, қалби нурга тўлади, уни қайта-қайта ўқишга ўзида эҳтиёж сезади.
Аннотация
Safed Bulon qishlog'i, safedbulonliklar, ularning ajoyib-g'aroyib ishlari, olamshumul ixtirolari haqida eshitganmisiz? Chotqol tog' tizmalari adog'ida joylashgan bu qadim go'shaning tarixi o'n birinchi asrda bunyod etilgan «Shoh Fozil» maqbarasi va bir qator yodgorliklar bilan bevosita bog'liq. Taniqli publisist adib Ahmadjon Meliboevning ushbu kitobiga uning tug'ilib o'sgan ona qishlog'i va aziz hamyurtlari haqidagi maroqli hikoyalari jamlangan.
Аннотация
Сермаҳсул ижодкор Асқар Жалилнинг ушбу китобига турли жанрларда ёзилган асарлари киритилган. Бургутлар баланд учади қиссаси иккинчи жаҳон урушида ўзбек ўғлонларининг душманга қарши кўрсатган жасорати ҳақида ҳикоя қилади. Ҳикояларни ўқиб, ижодкорнинг синчковлигига, ҳаётда учраб турадиган салбий ҳолатларга курашувчанлигига, бефарқ эмаслигига беихтиёр ҳавас қилади киши. Мушоҳада қилишга, огоҳликка ундовчи ушбу китоб ўқувчиларга ҳам манзур бўлади, деган умиддамиз.
Аннотация
Мазкур китобда жамланган ҳикоялар ва эсселар узоқ, йиллик серзаҳмат ижодий изланишлар самарасидир. Ҳикоялар сизни қадим дунёни тасаввуфий тимсоллар, мажозий тил ва ўзига хос поэтик тасвир воситасида теран идрок қилиш ва тушунишга чорлайди. Натижада сиз эзгулик ва ёвузлик ўртасида кечадиган муросасиз тўқнашувлар билан юзлашиб, кескин руҳий кечинмалар гирдобида яшайдиган образлар оламига кириб қоласиз. Турли маънавий-маърифий ва ахлоқий мавзуларни қамраган эсселар муҳим ҳаетий воқеалар асосида туғилган. Уларда талқин қилинган фалсафий қарашлар долзарб инсонни фазилатлар илдизи очилишини таъминлайди.
Аннотация
Тасаввуфона фалсафий қарашларга йўғрилган мажоз тили бадиий асар моҳиятини ёритишга хизмат қилади, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш хусусида теран фикр юритишга ундайди. Ана шу ҳақиқатга суянган таниқли адиб Асад Дилмурод шундай тил орқали сизни реал ва нореал ҳаётнинг турли қирралари билан таништиради, кўнгил ва руҳият, ривоят ва масал, туш ва хаёлнинг ўзаро боғлиқ рангин оламига етаклайди. Мазкур китобга киритилган роман ва ҳикояларни мутолаа қилиш жараёнида бунга амин бўласиз.
Аннотация
Асад Дилмурод ижодида инсон маънавий оламини теран бадиий буёқлар орқали тасвирлаш етакчи ўрин тутади. Адиб дунёни синчковлик билан кузатади, нигоҳига тушган манзараларни ҳаёт ва кўнгил драмасини очиш, рухий қийноқлар ҳамда изтироблар моҳиятини ёритишга хизмат қилдиради. Қўлингиздаги жилдга киритилган «Фано даштидаги қуш» романи, «Мулк» қиссасини ўқир экансиз, бунга амин бўласиз.
Аннотация
Эътиборингизга ҳавола этилаётган қиссалар ва ҳикояларда мистик романтизм ва хаёлот манзаралари реал воқелик билан уйғунликда тасвирланади. Руҳий олам ҳодисотлари ифодаси, кечинма-изтироблар билан йўғрилган ҳаётий зиддиятлар ва тўқнашувлар талқини сизни бефарқ қолдирмайди.
Аннотация
Она тарихимизга назар ташларканмиз, унда не-не улуғ инсонлар, алломалар ўтганлигига гувоҳ бўламиз. Таниқли ёзувчи Асад Дилмурод қаламига мансуб мазкур роман худди шундай машҳур шахслардан бири – Паҳлавон Муҳаммад ҳақидадир. Адиб ўз қаҳрамонининг мураккаб ва чигал тақдирини қизиқарли, бадиий бўёқларга бой бир тарзда тасвирлайди. Асар мутолааси жараёнида ўқувчи кўҳна Ҳирот кўчаларида хаёлчан сайр қилади, буюк шоиримиз Алишер Навоий нафасини туйгандай бўлади, кўнглида ажиб ҳислар уйғонади.