ТОП просматриваемых книг сайта:
Дилмурод Асад
Список книг автора Дилмурод АсадАннотация
Мазкур китобда жамланган ҳикоялар ва эсселар узоқ, йиллик серзаҳмат ижодий изланишлар самарасидир. Ҳикоялар сизни қадим дунёни тасаввуфий тимсоллар, мажозий тил ва ўзига хос поэтик тасвир воситасида теран идрок қилиш ва тушунишга чорлайди. Натижада сиз эзгулик ва ёвузлик ўртасида кечадиган муросасиз тўқнашувлар билан юзлашиб, кескин руҳий кечинмалар гирдобида яшайдиган образлар оламига кириб қоласиз. Турли маънавий-маърифий ва ахлоқий мавзуларни қамраган эсселар муҳим ҳаетий воқеалар асосида туғилган. Уларда талқин қилинган фалсафий қарашлар долзарб инсонни фазилатлар илдизи очилишини таъминлайди.
Аннотация
Тасаввуфона фалсафий қарашларга йўғрилган мажоз тили бадиий асар моҳиятини ёритишга хизмат қилади, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш хусусида теран фикр юритишга ундайди. Ана шу ҳақиқатга суянган таниқли адиб Асад Дилмурод шундай тил орқали сизни реал ва нореал ҳаётнинг турли қирралари билан таништиради, кўнгил ва руҳият, ривоят ва масал, туш ва хаёлнинг ўзаро боғлиқ рангин оламига етаклайди. Мазкур китобга киритилган роман ва ҳикояларни мутолаа қилиш жараёнида бунга амин бўласиз.
Аннотация
Асад Дилмурод ижодида инсон маънавий оламини теран бадиий буёқлар орқали тасвирлаш етакчи ўрин тутади. Адиб дунёни синчковлик билан кузатади, нигоҳига тушган манзараларни ҳаёт ва кўнгил драмасини очиш, рухий қийноқлар ҳамда изтироблар моҳиятини ёритишга хизмат қилдиради. Қўлингиздаги жилдга киритилган «Фано даштидаги қуш» романи, «Мулк» қиссасини ўқир экансиз, бунга амин бўласиз.
Аннотация
Эътиборингизга ҳавола этилаётган қиссалар ва ҳикояларда мистик романтизм ва хаёлот манзаралари реал воқелик билан уйғунликда тасвирланади. Руҳий олам ҳодисотлари ифодаси, кечинма-изтироблар билан йўғрилган ҳаётий зиддиятлар ва тўқнашувлар талқини сизни бефарқ қолдирмайди.
Аннотация
Она тарихимизга назар ташларканмиз, унда не-не улуғ инсонлар, алломалар ўтганлигига гувоҳ бўламиз. Таниқли ёзувчи Асад Дилмурод қаламига мансуб мазкур роман худди шундай машҳур шахслардан бири – Паҳлавон Муҳаммад ҳақидадир. Адиб ўз қаҳрамонининг мураккаб ва чигал тақдирини қизиқарли, бадиий бўёқларга бой бир тарзда тасвирлайди. Асар мутолааси жараёнида ўқувчи кўҳна Ҳирот кўчаларида хаёлчан сайр қилади, буюк шоиримиз Алишер Навоий нафасини туйгандай бўлади, кўнглида ажиб ҳислар уйғонади.
Аннотация
"Фано даштидаги қуш" романида Асад Дилмурод кўнгил манзараларини ифодалаш йўлидан боради. Реалистик тасвирга асосланган мистик-романтизм руҳи ҳар бир саҳифада товланиб туради. Асарнинг ҳар икки қисмида фаол ҳаракат қилувчи Саидбек Умар — макону замон оралиғида ўзи-ўзлигидан адашган, яъни, кўп хатолар қилиб қоқилган, ниҳоят, ўзи-ўзлигига қайтиш, кимлигини билиш — кўнглига парвоз қилиш, гуноҳларини ювиш ташвишини чекиб яшаётган инсон образидир. Умид қиламизки, унинг руҳияти орқали кечадиган оғрикдар ва фалсафий изтироблар азиз ўқувчиларни ҳам бефарқ қолдирмайди.–"Fano dashtidagi qush" romanida Asad Dilmurod ko'ngil manzaralarini ifodalash yo'lidan boradi. Realistik tasvirga asoslangan mistik-romantizm ruhi har bir sahifada tovlanib turadi. Asarning har ikki qismida faol harakat qiluvchi Saidbek Umar – makonu zamon oralig'ida o'zi-o'zligiga qaytish, kimligini bilish – ko'ngilga parvoz qilish, gunohlarini yuvish tashvishida yashayotgan inson obrazidir. Umid qilamizki, uning ruhiyati orqali kechadigan og'riqlar va falsafiy iztiroblar aziz o'quvchilarni ham befarq qoldirmaydi.
Аннотация
"Осмоннинг бир парчаси" муаллифнинг илк тўплами. Унга атиги учтагина ҳикоя кирган. Уларнинг маазуси ранг- баранг бўлса-да, лекин муштарак бир томони бор. ёш қаламкаш ўзига яқин, юракдан ҳис зтган воқеа-ҳодисаларни, гапларни қаламга олади. Шу боисдан ҳикоялардаги самимият сизни ҳам хушнуд этади, деб умид қиламиз, муҳтарам китобхон.
Аннотация
Ушбу жилддан ўрин олган асарлардаги ўзига хос бадиий бўёқлар, драматизм таранглиги, кечинмалар ифодасининг ҳаётийлиги ва теранлиги сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
Аннотация
Ёзувчи Асад Дилмуродов янги қиссаларида бугунги қишлоқ ҳаётига дахлдор баъзи ижтимоий масалаларни бадиий тадқиқ этади. Қишлоқ кишилари, айникса ёшлар руҳий дунёсини мураккаб воқеа-ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда тасвирлайди. Бундан ташқари муаллиф катталар ва болалар ўртасида кечадиган гоҳ илиқ, гоҳ зиддиятли муносабатларни очиб беришга интилади.
Аннотация
Спитамен, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик каби миллий қахрамонларимиз каторида Махмуд Торобийнинг номи ҳам чукур ҳурмат билан тилга олинади. Маҳмуд Торобий оддий ҳунарманд эди, ёвга нафрат, она тупрокка, Ватанга муҳаббат туйғуси уни жасур ва фидойи саркарда даражасига кўтарди, унинг тимсолида озодликка интилиб яшаган ўзбек халқининг тақдири мужассамдир.Таниқли ёзувчи Асад Дилмурод ушбу романида Маҳмуд Торобий образини яратади, баҳодир рухий дунёсини теран таҳлил этган ҳолда, ўша давр мураккаб ҳаётини, мўғул босқинчиларга қарши эълон қилинган ғазавот ҳурлик, иймон-эътиқод курашига айланганини ҳаққоний тасвирлайди.Роман Маҳмуд Торобий қўзғолонининг 760 йиллиги муносабати билан китоб ҳолида нашр этилиши алоҳида рамзий маънога эгадир.