Аннотация

Абдулла Қаҳҳорнинг 30-йиллар ижодида унинг биринчи романи – «Сароб» муҳим ўринни эгаллайди. Ёзувчининг ушбу романи бош қаҳрамон Саидийнинг фаолиятини кўрсатишга қаратилган, яна унда 20-йилларнинг 2-ярмидаги ўзбек халқи ҳаётининг маиший, этнографик, иқтисодий ва маънавий манзаралари яққол акс этиб туради."Сароб" кенг мавзули роман бўлгани учун ёзувчи ўзининг бадиий ниятини яланғоч ҳолда кўрсатмай, уни шу давр ҳаётининг бошқа манзаралари кўринишида реаллаштиришга уринган. Воқеалар тасвирида ёзувчи ҳаёт ҳақиқатини сақлаб қолган.

Аннотация

Аннотация

Abdulla Qahhor hikoyalari teran mazmun-mohiyati, voqealar tasvirining rang-barangligi hamda ifoda tilining ravonligi bilan ajralib turadi. Qaysi hikoyasini o'qimang, asar syujetidagi achchiq haqiqat hajv pardasiga shunday mohirona o'rab berilganki, ham kulasiz, ham kuyasiz. Adib asarlarining ta'sirchanligi va umrboqiyligi ham shunda. Hukmingizga havola etilayotgan hikoyalar to'plami umumiy o'rta ta'lim maktabi o'quvchilari, akademik litsey va o'rta maxsus kasb-hunar kollejlari talabalari hamda keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan

Аннотация

"XX asrning buyuk yozuvchisi Chingiz Aytmatov bilan taniqli qozoq shoiri, yirik jamoat arbobi Muxtor Shoxonovning samimiy suhbatlari natijasi o'laroq dunyoga kelgan ushbu kitob insoniyatga cheksiz ishonch va mehr-muhabbat mahsulidir. Inson umrining mohiyati – ma'naviy jasorat, inson esa hayotning gultoji. Foniy dunyoda insonga borib taqaladigan chigal muammolar behisob. Bunday muammolarga har bir kishi duch keladi va har kim o'zicha javob izlaydi, o'zicha javob topadi. Abadiyat faqat kelajakmi yoki o'tmish ham, ushbu damlar ham abadiyatmi?… Hullas, mualliflar nozik masalalar to'g'risida nozik fikr yuritadilar va kitobxonni ham fikrlashga undaydilar: O'quvchi Chingiz og'a bilan Muxtor og'aga hamsuhbat bo'lib qoladi, sirdosh bo'lib qoladi. Do'stona uchrashuv muborak bo'lsin, aziz kitobxon!"

Аннотация

Аннотация

Аннотация

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романи адибнинг энг салмоқли асарларидан бири ҳисобланади. Романда ўзбек халқининг ғаройиб хусусиятлари — жўмардлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам имонини йўқотмаслиги, меҳри дарёлиги теран туйғулар, ёрқин бўёқларда тасвирланган. Шу боис роман неча юз минг тиражда неча марта чоп этилмасин, қўлма-қўл бўлиб кетди…"Сайланма"нинг иккинчи жилдида, шунингдек, ёзувчининг турли йилларда яратган энг сара ҳикоялари, ҳажвий асарлари ҳамда инсон қисмати, табиат ва жамият тақдирини ўйлаб, куюнчаклик билан ёзган мулоҳазалари ўрин олган. Бу китобнинг сизларга манзур бўлишига ва ҳаяжонга солишига ишонамиз.

Аннотация

Эл ихлосини қозонган адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарлари аллақачон юз минглаб китобхонларнинг маънавий мулкига айланган. Унинг қирқдан ортиқ китоби чоп этилган. Китобларининг умумий тиражи икки миллион нусхадан ошади. Кўп асарлари қатор ҳорижий мамлакатларда нашр этилган. Ўткир Ҳошимовнинг асарлари чоп этилиши биланоқ қўлма-қўл бўлиб кетади, Негаки, уларда Инсон қисмати бор, инсон дарди, қувончи, изтироблари бор. Адибнинг икки жилдлик Сайланмасига энг сара асарлари жамланган. Биринчи жилддан жой олган «Дунёнинг ишлари», «Нур борки, соя бор», «Тушда кечган умрлар» каби йирик асарлар, турли йилларда ёзилган ҳикоялар ўқувчини ларзага солишига ишонамиз.

Аннотация

Мазкур асарда она-юртга садоқат, меҳр-муҳаббат, тинчлик деб аталмиш улуғ неъматга шукроналик, ҳаётдаги қувонч ва армонлар бир инсон тақдири орқали қаламга олинган. Муаллиф, инсон аввало, эзгу фазилатларга интилмоғи керакки, нопок йўллар билан бойлик орттиришга интилиш уни охир-оқибат армонлар гирдобига улоқтириб ташлаши муқаррарлигини таъкидлайди. Асар қахрамонининг қувонч ва қайғуларга қоришиқ қисмати ўқувчиларга бу кўхна ҳақиқатни яна бир бор эсга солади.

Аннотация