Адиб сайланма асарларнинг ушбу биринчи жилдига унинг қаламига мансуб илк романи, адабиётимизнинг буюк дарғалари Ойбек, Абдулла Қаҳҳорларнинг ҳали кўпчилик нигоҳидан пана бўлган ҳаёт лаҳзалари тасвир этилган бадиа-қиссаси ҳамда «Шаҳар тегирмони» асари киритилган.