ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография. Исмоил Каримов
Читать онлайн.Название Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Год выпуска 0
isbn 9785005967664
Автор произведения Исмоил Каримов
Издательство Издательские решения
Технология фани машғулотларида педагогларни ёш авлодга таълим ва
тарбия бериш борасида жамият олдидаги масъулияти ортиб бормоқда. Педагог ишлаб чиқариш тажрибалари, замонавий техника ва технология ютуқлари билан мунтазам равишда танишиб бориши лозим, акс ҳолда янги техникани эгаллашга қодир ёш малакали кадрларни тайёрлай олмайди. Илғор корхоналарда педагоглар иш объектларини ва замонавий технологик жараёнларни ўрганадилар. Педагог ўз маҳоратини такомиллаштириш учун ўқувчилар томонидан бажарилиши зарур бўлган ишларни ёки унинг айрим қисмларини намуна сифатида ўзи амалда мунтазам равишда бажариб кўрсатиши керак. Бундай ишларни бажариш педагогга ўз малакасини яхшилаш, вақт меъёри ва иш технологиясини амалда синаб кўриш, технологик жараёнга ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш, ўқувчилар ишида йўл қўйилиши эҳтимол тутилган хатоларнинг олдини олиш имконини беради. Педагог ўз меҳнати жараёнини ва унинг натижасини муттасил ҳамда тизимли такомиллаштириш мақсадида: мавжуд билимлардан самарали фойдалана олиши; муайян мақсадни кўзлаган ҳолда тизимли тарзда режа асосида мустақил равишда билим ола билиши; юксак нутқ маданиятига эга бўлиши;
ўқув ахборотлари оқимидан энг асосийлари ва муҳимларини ажрата олиши;
педагогик фаолиятининг мақсад ҳамда вазифаларини аниқ ва равшан қилиб белгилаб олиши; оқилона усуллар, ўқувчилар таълим ҳамда тарбиясига қўйилган мақсад, вазифаларнинг самарали бўлиши учун зарур усул ҳамда техник воситаларни танлай билиши лозим. Шунингдек:
– илмий жиҳатдан асосланган иш режаларини туза олиши;
– ўз фаолиятининг келажагини ишлаб чиқа олиши;
– шароитнинг ўзгариши муносабати билан зарурат туғилган пайтларда режага тузатишлар кирита олиши;
– меҳнатни меъёрлай олиши;
– мезон ва талабларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштира олиши;
– ҳисобга олиш, назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш тизимини амалга оширишни билиши;
– ўқувчиларга