Скачать книгу
вужуд меъмори бўлса, ўқитувчи қалб меъморидир» [7; 54-б.]. Шунинг учун ҳам Давлат таълим стандартида педагогларга бир қанча талаблар қўйилган. Бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ўзбек моделини таркиб топтириш, ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш масалалари жуда муҳим аҳамиятга эга. Бунда педагогларнинг ўқувчиларни тарбиялаш борасидаги роли ва масъулияти анча ортади. Унинг бутун иши ўқувчиларда Ватанга чексиз муҳаббат, дўстлик, ўртоқлик, ҳақиқатгўйлик, ҳалоллик, камтарлик, бурчга содиқлик, меҳнатга ва жамоат мулкига онгли муносабат, жамоат тартибларини бузувчиларга муросасизлик фазилатларини миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялашга қаратилган. Тарбиячининг ахлоқий қиёфаси бугунги кун талабларига мос бўлиши жуда муҳим. Педагог ўзининг барча ишлари ва ҳатти-ҳаракатларида виждонли, ҳалол бўлиши лозим. Педагог мунтазам равишда ўз илмий ва амалий билимларини тўлдириб бориши керак. Айниқса, муҳандис-педагог ўқувчилар ўртасида обрў ва ҳурмат қозонишга қанчалик ҳаракат қилмасин, агар у ўз фанини юзаки билса, ўз ишига, педагоглик касбига нисбатан унда чинакам меҳр-оқибат бўлмаса, ҳеч қачон ўз мақсадига эриша олмайди. Педагог тарбия ва таълим усулларини мукаммал эгаллаб олиши, таълимнинг хилма-хил ва энг самарали усулларини қўллаши, буюм ҳақида қизиқарли сўзлабгина қолмасдан, уни тайёрлаб ўз маҳоратини кўрсата билиши ҳам лозим. Мунтазам равишда ўқувчиларнинг ўзлаштиришини ва уларнинг ўқув машғулотларига муносабатини, умумий камолоти, хулқ-атвор қоидаларини бажаришларини кузатиш; ўқувчиларда ижтимоий ҳодисаларга қизиқиш уйғотиш, бурч ва масъулият, ҳаққонийлик, камтарлик ҳислатлари, иродавий сифатларни тарбиялаш; ўқувчиларнинг моддий турмуш шароитларини ўрганиш педагог учун жуда муҳим. Педагог бу кузатишларни ёзиб бориши ўқувчиларнинг яхши ва ёмон ҳатти-ҳаракатларини уларни келтириб чиқаради деб тахмин қилинган сабабларни қайд қилиб қўйиши, шунингдек ҳар бир ўқувчига таълим ва тарбия беришни яхшилаш чораларини кўриши зарур. Ҳар бир ўқувчига педагогик тавсифнома ёзиб бериш ўқитувчига ўқувчиларда юз берган ўзгаришларни, уларни таълим ва тарбиясидаги силжишларни таҳлил қилиш, улардаги ижобий сифатларни ўстиришга кўмаклашиш имконини беради. Педагогнинг шахсий намунаси, унинг умумий маданиятлилик даражаси ўқувчиларга жуда катта таъсир кўрсатади. Педагогнинг ўзи жамиятимизнинг маданиятли, билимли, илғор кишиси бўлган тақдирдагина таълим-тарбия вазифаларни муваффақиятли ҳал этиши мумкин. Педагог ўз касбига доир билимлардан ташқари ўқувчиларни ҳозир қизиқтираётган фан ва техниканинг бошқа соҳаларига оид маълумотларни ҳам ўзлаштириб олиши керак. Педагог адабиёт, санъат асарлари билан таниш бўлиши, жисмоний тарбия ва спорт масалаларини тушуниши лозим. Педагог маданиятининг баъзи сифатлари: ташқи қиёфаси, нутқ маданияти, педагогик такт ва техникаси яхши одатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Жумладан украин педагоги А.С.Макаренькони ёзишича, педагог эстетик жиҳатдан ифодали бўлиши керак
Скачать книгу