Скачать книгу

ва фармонларни қабул қилмоқда.

      Таълимни ислоҳ қилишдан мақсад нима? Асосий мақсад шундаки, биз Ўзбекистон аталмиш келажаги буюк давлат қурмоқчимиз. Давлатимизнинг келажаги бугунги кундаги авлодлар қўлидадир. Биз Ўзбекистоннинг буюк келажагини юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, малакали ва ижодкор шахслар қўлида бўлишини истаймиз. Бундай фазилатларга эга бўлган шахсларни камол топтириш учун эса таълим-тарбия тизимига диққатимизни қаратмоғимиз лозим. Мана шу мақсадда «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида», «2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш умуммилий давлат дастури тўғрисда”ги қонунлар [8, 9] қабул қилиниб, улар асосида бир қатор қонун ости ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва улар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилди. Хусусан таълим муассасаларига мос ҳолда модернизациялашган Давлат таълим стандартлари ва бу стандартлар асосида ўқув дастурлари ишлаб чиқилди [165, 198, 209]. Улар асосида дарсликлар, ўқув қўлланмалар, электрон қўлланмалар яратилмоқда. Таълим беришнинг давлат ташкилотларидан ташқари нодавлат ташкилотлари ҳам тузилмоқда. Буларнинг барчаси ўсиб келаётган ёш авлодларимизни келажакда баркамол авлод бўлиб таълим ва тарбия олиши

      учундир.

      Бугунги кунда янги Ўзбекистон жаҳон миқёсида кенг қулоч ёзиб, ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонни янада ривожланиши ва тараққий этиши учун биз малакали кадрларни тарбияламоғимиз зарур. Малакали кадрлар эса булар – ижодкор шахслардир. Ижодкор шахсларни камол топтириш – мамлакатни ва жамиятни тараққий эттириш гаровидир. Чунки ижод бор жойда ўсиш ҳам, ривожланиш ҳам, рақобат ҳам бўлади. Акс ҳолда улар бир нуқтада қотиб қолиши мумкин.

      Хўш, ижодкор шахсни таркиб топтириш нимага боғлиқ? Албатта, бу

      масала педагогларга, устозларга бориб тақалади, чунки изланувчан, билимли, ўз касбининг устаси бўлган мутахассисгина ҳақиқий кадрни тарбиялаши мумкин. Ўқувчиларнинг яхши таълим-тарбия олиши учун соғлом муҳит, қулай шарт-шароитлар ҳам яратилиши лозим. Бу борада мамлакатимизда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари барпо этилгани ва айни пайтда уларни модернизация қилинаётганлиги, янгидан касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни ташкил этилаётганлиги, мактабларни мукаммал таъмирлаб, замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминланиши, замонавий дарсликлар, электрон дарсликлар яратилиши юқоридаги фикрларимизнинг исботидир. Демак, мана шу қулайликлардан фойдаланиб, малакали кадрлар етиштириш албатта педагог ходимларнинг вазифасидир.

      Бугунги кунда республикамизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар барча фанларни ўқитилишида бир қатор вазифаларни бажаришни мақсад қилиб қўймоқда. Шу билан бир қаторда умумий ўрта таълим мактабларида технология фанини ўқитишни яхшилаш, касбга йўллаш ишларини такомиллаштириш учун ҳам бир қанча амалий ишларни амалга ошириш кераклиги, бу борада олдимизда ечилиши зарур бўлган муаммолар талайгина эканлиги

Скачать книгу