ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография. Исмоил Каримов
Читать онлайн.Название Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Год выпуска 0
isbn 9785005967664
Автор произведения Исмоил Каримов
Издательство Издательские решения
1. Умумий тушунчалар (материалшунослик асослари).
2. Асбоб-ускуналар ҳақида маълумот ва ишлатиш усуллари.
3. Машина, механизм, станоклар ва мосламаларнинг умумий тузилиши ва ишлатиш асослари.
4. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси.
Бундан ташқари ҳар бир асосий йўналиш бўйича уй-рўзғор маданияти ва унга тегишли таъмирлаш ишларини бажариш кўникмалари шакллантири-либ борилади. Ҳар бир йўналиш бўйича ишлатиладиган электротехника воситалари, улардан тўғри фойдаланиш ҳамда таъмирлаш асослари ўргатилади. Ҳар бир асосий йўналиш бўйича компьютер техникасидан фойдаланиш масалалари юзасидан дастлабки маълумотларни бериш кўзда тутилади. Ҳар бир дарс мазмунига боғлиқ ҳолда иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик билимлар ҳамда хавфсизлик техникаси қоидалари ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда ўргатиб борилади, касблар турларига оид билим, кўникма ва малакалар мактаб жойлашган ҳудуддаги имконият ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда танланадиган касблар асосида шакллантирилади.
Технология фани бўйича машғулотларни амалга ошириш учун қуйидаги ташкилий ва услубий вазифаларни ҳал қилиш лозим:
Ташкилий вазифалар. Технология фанидан назарий машғулотлар
учун ўқув хонаси ва амалий машғулотлар учун ўқув устахонаси ташкил қилиш ва уларда хавфсиз ишлаш ҳамда қулай меҳнат шароитларини яратиш. Ўқувчиларни машғулотлар учун зарур хомашё, материал, асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда мосламалар, механизмлар станоклар билан амалий ишлаш жараёнини ташкил қилиш. Санитария-гигиена ҳамда меҳнат ҳавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш ва мунтазам назорат қилиб бориш. Ўқувчиларни турли касблар