ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография. Исмоил Каримов
Читать онлайн.Название Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Год выпуска 0
isbn 9785005967664
Автор произведения Исмоил Каримов
Издательство Издательские решения
Технология фанининг мақсади:
– ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларни шакллантириш,
уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, касбий мойилликларига кўра, касб-ҳунар турларини танлашга асос бўладиган хислатларини, умуммеҳнат маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш;
– ўқувчилар томонидан бажариладиган, моддий неъматлар яратишга қаратилган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар меҳнат жараёнидан иборат бўлиб, уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақидаги билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини ва малакалариниэгалашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган.
Шулардан келиб чиқиб технология фанининг вазифалари ДТСда қуйидагича белгиланган:
– турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига тааллуқли дастлабки маълумотларни ўргатиш, ўлчаш-текшириш асбобларидан, маълумот манбаларидан фойдалана олиш, меҳнат амалиётларини бажариш, эришилган меҳнат натижаларни белгиланган талаблар билан таққослаш орқали хулоса чиқаришга ўргатиш;
– халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган техника ва технологиялар тўғрисида билимлар бериш, инсон фаолиятининг турли соҳалари билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишишларига имкон яратиш;
– механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлаш, технологик билим ва малакаларни меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик техникаси қоидалари, санитария-гигиена талаблари асосларини ўргатиш;
– ўқувчиларни бозор иқтисодиёти қонуниятлари талаблари асосида сифатли, рақобатбардош истеъмол моллари, меҳнат маҳсулотлари етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш воситаларини ўргатиш, иш бошқарувчи (менеджерлик), ҳомийлик, ишбилармонлик сифатларини шакллантириб бориш ва ривожлантириш;
– ўқувчиларга билимга интилиш ва меҳнатга муҳаббат, меҳнат кишиларига нисбатан ҳурмат ҳиссини сингдириш, уларни жамоатчилик, ватанга садоқат руҳида тарбиялаш;
– халқ ҳунармандчилиги касбларини ўргатиш орқали халқнинг