ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография. Исмоил Каримов
Читать онлайн.Название Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Год выпуска 0
isbn 9785005967664
Автор произведения Исмоил Каримов
Издательство Издательские решения
томонидан ҳал қилинади [209; 10-б.].
Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, технология фанининг вазифалари билан мазмуни мураккаб диалектик боғлиқликда бўлади. Буни тушуниш учун шуни назарда тутиш керакки, технология фани вазифалари турли даражада қўйилади ва ҳал қилинади.
Биринчи даражада технология фани мактаб тизимининг элементи сифатида, яъни умуммактаб вазифаларини бажариш воситаси сифатида қаралади. Масалан, энг муҳим умуммактаб вазифаси ўқувчиларда миллий дунёқарашни шакллантиришдан иборат. Ўқув жараёнларига ҳам, бутун педагогик жамоанинг синфдан ташқари фаолиятига ҳам тааллуқли бу вазифани беистисно ҳамма ўқув предметлари амалга оширади. Таълимни унумли меҳнат билан қўшиш, политехник таълим, меҳнат тарбияси, ўқувчиларни касбга йўллаш каби вазифалар кўпчилик ўқув предметлари, хусусан, технология фани билан биргаликда ҳал қилинади. Бу вазифаларни ҳал қилишда технология фани алоҳида аҳамиятга эга, чунки технология фани машғулотларида ўқувчиларни унумли меҳнатга жалб этиш, ҳозирги замон ишлаб чиқариши асослари билан таништириш, уларда оммавий ишчи касбларига муҳаббат уйғотиш ва шу касблар ҳақида етарлича тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун қулай шароитлар вужудга келади. Умумий мактаб вазифаларини ҳал қилишда технология фани ўқитувчиси бошқа ўқитувчилардан ажралмаган ҳолда ишлаши ва ўз фаолиятини уларнинг фаолияти билан бирлаштириб бориши муҳимдир. Шундай қилинганда уларнинг ишлари такрорланишдан ҳоли ва янада мақсадга мувофиқроқ бўлади. Кўрсатилган вазифалардан ташқари яна торроқ вазифалар ҳам қўйилади ва улар асосан технология фани доирасида ҳал қилинади ёки булар умуммактаб вазифалари бўлиб, ўзига хос специфик воситалар билан амалга ошади. Булар иккинчи даражадаги вазифалардир. Масалан, ўқувчиларда техник ижодкорликнинг ривожланиши, тажриба ишларида қатнашиш мактаб шароитида асосан технология фани машғулотлари жараёнида ва шу таълим асосида ташкил қилинган синфдан ташқари ишларда содир бўлади. Материалларга ишлов бериш, машиналарда хизмат кўрсатиш ва шу кабиларга доир амалий билим ва кўникмаларнинг шаклланиши ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Меҳнат фаолияти – ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш-нинг муҳим воситасидир. Физиологик нуқтаи назардан олганда технология фани машғулотларида тўғри ташкил қилинган меҳнат фаолияти бола организмининг жисмоний ривожланишига ёрдам беради. Тиббий соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотлар устахоналардаги амалий ишларни синфда ўтказиладиган машғулотлар билан алмаштириб туриш ўқувчиларнинг меҳнат қобилиятини оширишини кўрсатди. Технология фани машғулотлари жараёнида жисмоний фаолият ақлий фаолият билан омухталашади. Ўқувчиларнинг буюмларни конструкциялаш, уларни тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва бошқа қатор ижодий вазифаларни ҳал қилишларига тўғри келади. Шундай қилиб,