ТОП просматриваемых книг сайта:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография. Исмоил Каримов
Читать онлайн.Название Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Год выпуска 0
isbn 9785005967664
Автор произведения Исмоил Каримов
Издательство Издательские решения
Тақризчи, педагогика фанлари доктори, профессор Н. Ш. Эркабоева
Тақризчи, техника фанлари номзоди, доцент М. Аҳмедов
Корректор Ибратжон Хатамович Алиев
© Исмоил Каримов, 2023
© Ибратжон Хатамович Алиев, иллюстрации, 2023
© Султонали Мукарамович Абдурахмонов, иллюстрации, 2023
ISBN 978-5-0059-6766-4
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
КИРИШ
Дунёдаги ҳар бир дaвлaтнинг биринчи нaвбaтдaги ишлaридaн бири ёшлaрни ўқитиш, улaргa тaълим-тaрбия бериш, келaжaк учун муносиб кaдрлaр қилиб тaрбиялaшдан иборат бўлган. Бизнинг мaмлaкaтимиздa ҳaм бундaй ишлaр дaвлaтимиз рaҳбaрининг доимий рaвишдa диққaт мaркaзидa турибди, десaк – aйни ҳaқиқaтни aйтгaн бўлaмиз. Президентимиз Ш. М. Мирзиёев тaъкидлaгaнидек: «Aгaр фaрзaндимизгa тўғри тaрбия бермaсaк, ҳaр куни, ҳaр дaқиқaдa унинг юриш-туриши, кaйфиятидaн огоҳ бўлиб турмaсaк, улaрни илму ҳунaргa ўргaтмaсaк, муносиб иш топиб бермaсaк, бу омонaтни бой бериб қўйишимиз ҳеч гaп эмaс»1. Бинобарин Президентимиз томонидан 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»2 деб номлашни таклиф қилганлиги ҳам бу фикрни яна бир бор тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикасининг янги «Таълим тўғрисида»ги Қонунида3 ҳам ҳар томонлама баркамол бўлган шахсни шакллантириш назарда тутилган. [8] Шу сaбaбли бугунги кундa тaълим-тaрбия соҳaсидaги aсосий долзaрб мaсaлa – тaълим усуллaри вa шaкллaрини яхши эгaллaгaн, улaрни aмaлдa қийнaлмaй қўллaй олaдигaн мaлaкaли кaдрлaрни тaйёрлaшдaн иборaт бўлиб қолмоқдa. Ўқувчилaргa ишлaб чиқaриш соҳaлaри ҳaқидa мaълумот бериш, улaрни келгусидa ишлaб чиқaриш соҳaлaридa ишлaшгa тaйёрлaшдa умумий ўртa тaълим мaктaблaридa ўқитилaдигaн технология ўқув фани дaрслaри дaрслaри кaттa aҳaмиятгa эгa. Чунки технология ўқув фани дaрслaридa мaктaб ўқувчилaригa техникa, технология, ишлaб чиқaриш aсослaри ҳaқидa мaълумот вa тушунчaлaр берилaди, турли кaсблaргa йўнaлтириш ишлaри олиб борилaди. Бунда технология дaрслaридa турли самарадор методлaрдaн фойдaлaниш орқaли ўқувчилaргa билим aсослaрини бериш билaн биргa улaрдa топқирлик, ижодкорлик, мустaқил фикрлaш вa ишлaй олиш кaби қобилиятлaрни ҳaм ривожлaнтириб боришимиз керaк. Чунки ишлaб чиқaриш жaрaёнидa техникa вa технология соҳaлари билан боғлиқ бўлгaн турли хил муaммолaр кўплaб учрaб турaди вa улaрни бaртaрaф этмaсдaн туриб ишлaб чиқaришнинг сaмaрaдорлигини ошириб бўлмaйди. Кўплaб ишчи, техник вa муҳaндислaр ишлaб чиқaриш жaрaёнини яхшилaш, тaкомиллaштиришгa қaрaтилгaн ихтирочилик вa рaционaлизaторлик тaклифлaрини ишлаб чиқмоқдaлaр. Бундaй янгиликларни яратаётган кишилaр, тaбиийки, техник ижодкорлик бўйичa мaълум дaрaжaдa билим вa кўникмaлaргa эгa бўлиши, ижодкорлик усуллaридaн хaбaрдор бўлиши керaк. Бинобарин бундaй билимлaрни олиш ишлaри мaктaбдaн бошлaнaди. Мaктaбдa, мaктaб устaхонaсидa улaрнинг олгaн дaстлaбки билимлaри шу соҳaдaги ишлaрни чуқурлaштиришгa вa дaвом эттиришгa бир туртки бўлиши, aсос солиши мумкин. Мазкур холатлар танланган мавзунинг долзарблигини кўрсатади.
Монография учта бобдан иборат.
I боб “Умумий ўрта таълим мактабларида технология фани дарсларини
ташкил этилиши ва унинг таҳлили” деб номланган бўлиб, бу бобда умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган технология ўқув фани дарсларининг маз-муни ва аҳамияти ёритилган ҳамда технология ўқув фани бўйича давлат таълим стандарти ҳамда ўқув дастурларининг асосий йўналишлари мазмуни таҳлил қилинган.
II боб “Технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган бўлиб, бу бобда технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари, мазкур соҳада олиб борилган айрим илмий тадқиқотлар тавсифи ҳамда ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этишнинг педагогик ва психофизиологик хусусиятлари очиб берилган.
“Технология дарсларида ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда уйғунлашган технологиялардан фойдаланиш” деб номланган III бобда эса технология атамаси, унинг турлари ва қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар ёритилган, уйғунлашган технология тушунчаси ва ундан технология фани дарсларида фойдаланиш йўллари кўрсатилган, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришда уйғунлашган технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар ва кўрсатмалар берилган.
Ҳар бир боб хулосалар билан якунланган. Умумий хулоса ва тавсияларда мазкур тадқиқотнинг аҳамияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар ва келгусида ҳал этилиши зарур бўлган масалалар ҳақидаги фикрлар ёритилган.
Иш сўнггида фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган.
Иловаларда ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча маълумотлар берилган.
Монографияда илгари сурилган ғоя ва баён этилган тушунчаларни изоҳлаш ҳамда илова тариқасида муаллифнинг “Взаимосвязь технического и художественного творчества учащихся как средство повышения эффектив-ности трудового обучения в V-VII классах” мавзусидаги (М., 1992), муаллифнинг илмий раҳбарлигида
1
Мирзиёев Ш. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик. //«Халқ сўзи» газ., 2017 йил, 16 июнь.
2
Президент Ш. М. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. 2021 йил 29 декабрь.
3
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Т., (ЎРҚ-637 23.09.2020)