ТОП просматриваемых книг сайта:
Тахмина. Солих Каххор
Читать онлайн.Название Тахмина
Год выпуска 0
isbn 978-9943-382-57-2
Автор произведения Солих Каххор
Издательство Kitobxon
Ўшанда аям икковлари ичкарида анча ўтириб қолишди. Ораларида нима гап ўтганидан бехабарман. Менинг қулоғимга қуйилиб қолгани фақат шу бўлганки, Сурайё Тошкентга кетиб қолган экан. Ўшетта раққоса бўлиб ишлапти. Яқинда яна Қўқонга қайтиб келипти. Ҳозир бекорчи эмиш.
Кейинроқ аям менга Сурайё ҳақида гапириб берган. «У билан бир вақтлар қалин дугона эдик. Кейин икковимиз ҳам тошкентлик бир йигитни яхши кўриб қолиб, бир-биримиз билан юз кўришмас бўлиб кетувдик. Сурайё, билмадим, ростми-ёлғонми, ўша йигитга турмушга чиққан экан, орадан ўн йилча ўтиб, ажралишипти», деди. – Ўшанда… Ўша йигит нега сизни танламаган?–деб сўрадим аямдан.
– Мен дугонам Сурайёнинг бахтини деб, у йигитдан воз кечганман… – Дадамни-чи? Дадамниям яхши кўриб текканмисиз? – сўраганман ундан.
– Дадангга… Даданг иккаламиз болаликдан бир жойда ўсганмиз. Бир-биримизни яхши билардик. Яхши кўриш-кўрмаслик, деган нарсага ҳожат йўқ эди. Осонгина иккаламиз турмуш қуриб қўя қолдик.
Мен шунда бундан анча олдин, аям «бешик тўйи» баҳона уйга кеч қайтиб, дадам икковлари уришиб қолган куни айтган гапларини эсладим: «Мен уни барибир сева олмадим».
– Тахмина… сендан яна бир нарсани сўрамоқчиман.
У менга ажабланиш назари билан қараб қўйди.
– Нима бало, Собир ака, сиз мени «допрос» қилаётганингиз йўқми?
– Нималар деяпсан. Биз ахир, энди қалинлашиб қолдик-ку?
– Қалинлашиб? – Тахмина одатдагидек чиройли жилмайиб қўйди.–Қалинлашиб деган нарсани нотўғри тушунаркансиз.
– Нега энди? Биз бир-биримизга эски таниш чиқиб қолганимиз, бир-биримизга юрагимизни бемалол ёзиб ўлтирганимиз ҳисоб эмасми? – Йўқ. Ҳисоб эмас,–деди Тахмина менга яна хиёл синовчан назар билан, ҳамон ширин табассумда боқиб.–Бизда қалинлашиш деган гап бошқача маъно беради.
– Тушунмадим… – ўзимни яна жўрттага гўлликка соламан.
Бироқ Тахмина мени яхши тушуниб турипти. Ўртамизда бўлаётган гапларнинг ҳаммасини элакдан ўтказиб турганлигимни ҳам, бироқ унга билдираётган муносабатимнинг чиндан ҳам самимий эканлигини, мен унга қандайдир яхшилик истаётганим, ўзига оид саволларим эса ана шу яхшилик учун зарурлигини ҳам билиб турибди.
Фақат ундаги ёввойи табиат, одамга, ҳаётга нисбатан қон-қонига сингиб кетган ишончсизлик, дағаллик ва андишасизлик хислатлари, қолаверса, кетма-кет бўшатилган қадаҳларнинг ҳамон эҳтирослар торини чертиб турганлиги уни беихтиёр чалғитиб қўймоқда.
– Сиз ўзингизни гўлликка солманг, – хотиржам жавоб берди у. – Юрагингиз гумириб турибди, мени билмайди дейсизми…
– Бу