Скачать книгу

барака киритувчи фариштадир. Аёл, агар чиндан ҳам мўътабар, муқаддас аёл номига муносиб бўлса, у болаликданоқ ана шу руҳда тарбияланиб келган бўлса, бундай жуфти ҳалолни ҳар қанча қадрласангиз шунча камдир. Аммо у аёллик шаънига иснод келтирса, оилада ўз ҳукмини ўтказмоқчи бўлиб, эркаклик вазифасига даъво қилгудек бўлса, рўзғорнинг, тирикчиликнинг иссиқсовуқларига бардош беролмай инжиқликлар зоҳир этса, бундай аёлни ўз вақтида жазолаб, лозим келганда хипчин билан савалаб ҳам туриши керак. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам рўзғорни бузиб юборишга шошилманг. Токим сиз дуч келган балога бошқалар дуч келмасин. Отадан ёки онадан тирик етим яшаётган болалар сони кўпаймасин.

      Биз Олим отанинг ўгитларини худди эртакчи донишманд олдидаги болалардек «миқ» этмай тинглаб ўтирардик. Собир ҳам жим, у дераза ёнига ўтволиб чуқур-чуқур сигарет тортарди.

      – Кўпроқ гапириб юбордим, маъзур тутасиз,–деди отахон қўлтиғидан энликкина оқ чит рўмолча чиқариб юз-бўйинларини аста артиб оларкан.– Лекин айтиб қўяй, мен фақат сизди оилангизни назарда тутиб гапирганим йўқ. Чунки ҳар кишининг бегонага айтолмайдиган оилавий сирлари ҳам бўладики, четдан туриб хулоса чиқариш ҳамиша ҳам ҳақиқатга тўғри келавермайди. Баъзан яна шундай ҳолларга ҳам дуч келинадики, ҳар томонлама яхши фазилатлар насиб этган оқила аёлга ношуд ёки ишёқмас, қўлидан фақат бола туғдиришгина келадиган тўнка эркак учраб қолади. Натижада, аёл киши рўзғорни тебратишга, эркаклик вазифасини ўз қўлига олишга мажбур бўлади.

      Шу пайт ҳазилкаш ўртоғим Аъзам «опоқисидан» сўраб қолди:

      – Бундай ҳолларда ўша тўнка эркакни аёл ҳам хипчин билан савалаб турса бўлаверадими?

      – Бўлаверади, – деди Олим ота хиёл жилмайиб.

      Кейин яна қўшиб қўйди:

      – Лекин иложи борича қўлга хипчин олмаслик керак. Инсоннинг феъл-атвори қандай шаклланган бўлмасин, барибир бу ёруғ дунёнинг мўъжизасидир…

      Собир қўлидаги сигаретни чекиб тугатиб, яна жойига келиб ўтирди. Пиёла тўла совиб турган чойини симириб олиб, кейин Олим отага гап қотди:

      – Сиз ҳақсиз, жудаям ҳақсиз. Лекин менинг дардларим кўп. Жудаям кўп, отахон…

      Ҳозир беихтиёр қулоғим остида Собирнинг ўша гаплари янгради. – Эсимда бор,– дедим Тахминага,–даданг кўпроқ ичкилик билан овунадиган бўлиб қолувди. Баъзи-баъзида бизнинг олдимизга кириб қоларди. Биз билан ҳасратлашмоқчи эканлигини сезардик, лекин дардларини очиқ айтишга журъат қилолмай чиқиб кетарди.

      – Дадамнинг юрагини кемириб тамом қилган нарсалардан озмоз хабарим бор,–деди Тахмина ғамгинлик билан.–Лекин ўз дардларини бировга ёришга журъат қилолмагани билан кўплар гап нимада эканлигини сезиб қолишганди. Чунки аям ўз гуноҳларини яширишга қанчалик уринмасин, барибир, фойдасиз эди. Ахир касални яширсанг иситмаси ошкор қилади, деган гап бор-ку. Дадам бечора ҳам зардобларни ичига ютаверган, ютаверган. Аламига чидолмай ичаверган, ичаверган. Бўлмаса, бир пайтлар у ичкилик деган нарсани хуш кўрмас, ундан ўзини олиб қочадиган йигит эди.

      Эсимдан

Скачать книгу