Скачать книгу

юрманглар. Шайтонга сўз берманглар, Иймонли бўлинглар, дейвериб энсамни қотирди. Ичмасаям гўрга эди, ачиб-сасиб ўтирипти, нуқул сонимга қараб қўяди. Менам жўрттага битта оёғимни унга томон узатиб ўтирдим. Пичоқсиз сўйдим сволочни!

      Ўша кеча алламаҳалда қўйнимдан Самад чиқиб кетди. Уйдан пул олиб келаман, эрталабданоқ янги рўзғор учун жой ҳозирлаймиз, у-бу сотиб оламиз, деди. Рози бўлдим. Мен учун энг зарури пул эди. Уйни эгасиям уни «Бўпти, бўпти, буёғидан хотиржам бўл», деб чиқарворди. Бир вақт нима бўлди денг, ётган жойимга оқ иштон-у майкачан бўлиб ҳалиги чол кириб келса борми! Шундай бўлишиям кўнглимга келувди. Гапни қисқаси, у мени нариги хонага олиб ўтиб, битта қутичани очиб кўрсатди. Қарасам, ҳазилакам пул эмас, «Керагича ол, фақат бу кеча меники бўлсанг бас», дейди. Бўпти, дедим.

      Тахмина ўзича мириқиб кулиб олди. Кейин «Кечиринг, Собир ака, энди буёғини эшитинг», деб қўйди. Мен Тахминанинг ҳикоясини эмас, шундай ёш ва гўзал хилқатнинг ана шу воқеани ҳеч бир ийманмай, ҳузур билан нақл қилиб бераётганидан ҳайратланиб, ўй суриб ўтирардим. – Чолга яна қолган коньягимиздан бир стаканча ичкизвордим. Ичига ўзим билан олиб юрган уйқу доридан ҳам қўшдим. Жони қаттиқ экан, ҳолдан тойдириш анча қийин бўлди. Бечора нуқул «Эҳ» дейди, «дод» дейди, жиннига ўхшаб йиғлайди. Мен жўрттага қочаман, у қувлайди. Мушук-сичқон ўйнаймиз. Тутиб олса, мени қучоқлайди, рўпара келган жойимни тишламоқчи бўлади. Охири бориб, мен уни от қилиб устига миниб олдим. Ўпкаси шишиб, эмаклаганча мени бу хонадан у хонага, у хонадан бу хонага олиб ўтади. Сал секинлагудай бўлса, «Чуҳ!» деб кетига шапатилайман.

      Ахийри ўлгудай чарчаб, уйқу дориям таъсир қилди шекилли, «шилқ» этиб ётиб қолди. Қутичадаги пулларнинг ҳаммасини олдим. Ўзини атайлаб ана шу ҳолида, яланғоч қолдирдим. Самад кириб келса, ўз кўзи билан кўрсин, дедим. Дарвозаниям бекитмай чиқдим. Саҳарги поездга ўтириб, бошқа шаҳарга ўтиб кетдим…

      Мен шу пайт бир вақтлар ўзим учун таниш бўлган ўша Собир учун, унинг емирилиб кетган оиласи учун, қолаверса, Тахминанинг ўзи учун ҳам ич-ичимдан ачиниб, эзилиб ўтирардим.

      – Чакки эмассан… – деб қўйдим ўз ҳикоясини тугатиб, мендан нима гап чиқишини кутиб ўтирган Тахминага. – Лекин… бу нарсани нима учун эслаб қолганингни билмоқчийдим.

      У ғунча лабларини хиёл қимтиб, табассум қилиб қўйди.

      – Бошқа хаёлга борманг, Собир ака. Мен сизни… тайёр ошни еёлмаган ўша одамга ўхшатмоқчи эмасман. Асло. Сиз ҳали йигитсиз. Чиройли, ақлли, бақувват…

      – Гапни калтароқ қил.

      – Мен шунчаки… сиз айтган Иймон тўғрисида насиҳат қилиб ўтириб, кейин ўзи шундай ишларга борган ўша чолни эслаб қолдим, холос.

      – Бу гапингга ишонаман. Сиз ҳам ўша чолдек насиҳат қиласизу, лекин ўзингиз қаерда ва нима қилиб ўтирганингизни ўйламаяпсиз, демоқчисан. Шундайми?

      – Қандай тушунсангиз тушунаверинг. Мне от этого не холодно, и не жарко…

      – Мен сенга насиҳат қилганимча йўқ. Саволингга жавоб бердим, холос. Бу ёғига қандай иш тутишинг ўзингга

Скачать книгу