ТОП просматриваемых книг сайта:
Тахмина. Солих Каххор
Читать онлайн.Название Тахмина
Год выпуска 0
isbn 978-9943-382-57-2
Автор произведения Солих Каххор
Издательство Kitobxon
Ўша куни энди паловни сузар пайтимизда ширакайф ҳолда Собир кириб келди. «Келинг, келинг» қилдик. Олим ота икковини таништирдик. Чол уни ўз ёнига ўтқазди, оғзидан гупиллаб арақ ҳиди келиб турганига эътибор бермади.
Шу пайт денг, биз учун сира кутилмаган ҳолда Собир чўнтагидан бир шиша арақ чиқариб, стол устига тарақ эткизиб қўйса бўладими! Ҳаммамиз тош қотиб қолдик. Олим ота қандайдир андишаларга бориб, бир дам жим турдилар-да, кейин Собирнинг елкасига бир қўлини беозор қўйиб, мулойимлик билан:
– Бунингизни чўнтагингизга солиб қўйинг, болам. Уйга бориб ичарсиз, – дедилар. Кейин бизга юзланиб сўрадилар:
– Ё сизлар ичасизларми?
Биз шоша-пиша:
– Йўғ-е, – дедик. – Биз бу нарсани умуман оғизга олмаймиз… Шундан кейин Собир ширакайф кўзлари билан ҳаммамизга бирмабир сузилиб қараб чиққач, арақни жимгина қайтариб олиб чўнтагига солди:
– К… кечиринг отахон, кечиринг… – деди у чолга. – Бу ерда ҳеч ким ичмайди. Тўғри. Мен ичаман. Ишда. Уйдамас. Булар мени укаларим. Ҳали ёш. Студент! Ничего, ҳаммаси ўтади-кетади…
У оз-моз чайқалиб ўрнидан турди. Кетаман, деди. Сезиб турибман, Олим ота хижолат чекди. Мени гапимдан ичи оғринди, деган хаёлда мулзам тортгандай бўлди.
– Ўтиринг, болам, ўтиринг,–деди у Собирнинг тирсагидан тутиб.–Мана, ҳозир паловни сузишади. Яхши меҳмон ош устига, деганлар. Қайнонангиз суяр экан…
Собир турган жойида Олим отага чайқалиб боқиб:
– «Қайнонам йўқ. Ўлган. Эрга тегиб кеткан»,– деди. Бечора мўйсафид ҳеч нимани тушунолмай, бизга ҳайрон боқиб қўйди.
Хуллас, уни қайта ўтқаздик. Бундан Олим ота енгил тортгандай бўлди. Паловни сузиб келтирдик. Собир ундан тўрт-беш марта чўқилагандек бўлди, холос.
Лекин бостириб-бостириб аччиқ кўк чой ичирдик. Шундан кейингина пешонасида тер ялтираб, анча ўзига келди.
Ўтириш давомида биз Олим отага бу акахонимиз рўпарадаги «дом»да яшашини, қаерда ва ким бўлиб ишлашидан тортиб, баъзан-баъзан бизнинг аҳволимиздан хабар олиши, у-бу нарсадан ёрдам бериб туришини айтиб бердик. Чол бундан хурсанд бўлди.
– Олижаноб йигит экансиз, – деди у Собирга. – Фақат сизга насиҳатим шуки, анави… ичкилик деган нарсадан сақланинг. Яхшиликка олиб бормайди.
Собир бир нафас иккала тирсагини стол устига қўйганича бошини чангаллаб ўтирди-да, кейин Олим отага жавоб қайтарди:
– Эҳ, отахон, отахон… Мен буни ҳавасга ичмайман. Ичларим зардобга тўлиб кетган. Ана шу зардобларни ювиб ташлаш учун, дориликка ичаман…
Ўртамизга жимлик чўкди. Олим ота беихтиёр томоқ қириб қўйди. Кейин қўлидаги пиёладан бир-икки бор чой ҳўплаб олиб, Собирга юзланди:
– Зардобнинг дориси арақ эмас, болам. Акс ҳолда, одамзод уммонларни арақ қилиб ичиб юборган бўларди. Агар сир бўлмаса, айтинг… Ёш бошингиз билан зардобларни қаердан тўпладингиз?
– Сиздан яширмайман. Оилам