ТОП просматриваемых книг сайта:
Тахмина. Солих Каххор
Читать онлайн.Название Тахмина
Год выпуска 0
isbn 978-9943-382-57-2
Автор произведения Солих Каххор
Издательство Kitobxon
Аям мени ана шундай тонготар маишатларга, бу ўтиришларда эркагу аёллар ўртасида юз берадиган муносабатларга бефарқ бўлишни ўргатди. Бу нарсалардан ўзимга тегишли хулоса чиқаришим, яшашни, яшагандаям чиройли яшашни ўрганишим лозимлигини қайта-қайта таъкидларди. «Дяд Доникни эса сен тўғри тушунишинг, унинг қилиқларига ҳайрон бўлмаслигинг керак, – дерди аям. – Унинг ишиям, бунчалик катта пул топишининг ўзиям жуда оғир. У азбаройи ҳордиқ чиқариш, чарчоғини ёзиш учун шунақа ўтиришларни ёқтиради. Бу унинг шахсий иши, бунинг бизга сираям алоқаси йўқ. Дяд Доник бизнинг энг яқин одамимиз. Биз ҳамиша дяд Доникни деймиз. Агар у бўлмаганда, дадангни бу аҳволи билан икковимиз кўчага чиқиб, гадойчилик қилиб юрган бўлардик».
Аямнинг бу гаплари менинг қон-қонимга, онгимга сингиб кетган эди. Лекин фақат бир нарса менда ўз-ўзидан савол туғдирарди: аям билан дяд Доник ўртасидаги шахсий муносабатлар чегараси қаердан ўтаркин? Аям мабодо уни яхши кўрган ва у билан энг яқин алоқаларда бўлган тақдирда, нега дяд Доникни бошқалардан рашк қилмайди? Нима учун ҳар ҳафта унинг қўлтиғига янги-янги аёлларни тиқиб қўйяпти? Бу саволимга, ниҳоят бир куни улар ўртасидаги пинҳона гап-сўз тасодифан қулоғимга чалиниб қолиб, ишонарли жавоб топганман:
– Доник, сиз тобора ҳаддингиздан ошяпсиз.
– Нималар деяпсиз, жоним, гуноҳим бўлса айтаверинг, айтган нархингизга сотиб оламан.
– Ўзингиз биласиз-ку, ахир, сизни яхши кўраман…
– Бунга шубҳам йўқ. Мен ҳам сизни яхши кўраман…
– Ундай бўлса, нега мени унутиб қўйяпсиз? Сизни рашк қилавериб, ўлиб бўляпман.
– Хуршида, мени десангиз, рашк деган нарсани унутинг. Хизматимни қилаверинг, кам бўлмайсиз.
– Менга энди мол-дунё керак эмас. Ўзингиз кераксиз.
– Бўпти, бўпти. Келаётган ҳафта меҳмон чақирманг. Икковимиз шаҳардан ташқарига чиқиб кетамиз.
– Ана шундай, Собир ака. Бунисидан ҳам хабар топганман…
Тахмина шундай дея жимиб қолди. Яна чалқанча тушиб, қўлларини боши устига олгунча, кўзларини мулойим юмди. Мен ҳам энди бир дам ўз хаёлларимга берилдим. Кўча томондан автомашиналарнинг гувиллаб ўтиши ҳам тингандек эди. Қаердандир кетма-кет узилган иккита ўқ овози эшитилди. Бир пайтдан кейин сигнал бериб ё тез ёрдам, ё милиция машинаси ўтиб кетди. Унинг кетидан эса уй ертўласидами ё том тарафданми мов бўлган мушукларнинг гўдак ноласидек чўзиқ, бироқ нохуш чинқиришлари чиқиб қолди.
– Мен учун дунёда шундан хунукроқ овоз бўлмаса керак, дедим ўзимча.
Тахмина кўзларини очган ҳолда майин жилмайди:
– Эҳтимол, улар учун дунёда энг лаззатли нола шу бўлса-чи?.. Унинг бу гапидан ичимда беихтиёр кулиб қўйдим.
Лекин индамадим. Яна ўйларимни Тахминанинг Дони ҳақидаги ҳикояси банд этди.
«У дўзахини тилга олмаган яхши. Қўйнимизга илон бўлиб кирган экан у». Тахмина ҳали шундай деганда яна нималарни назарда тутган эди? Унинг гўё анордек эзғиланган,