Аннотация

Бу китобчада улуғ мутафаккир, фақиҳ, нақшбандия тариқати назариётчиси, сиёсий арбоб, тарихчи ва файласуф олим Махдуми Аъзамнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фолияти ҳақида маълумотлар тўплангандир.Китоб кенг китобхонлар оммасига ва хусусан тадқиқотчиларга мўлжалланган.

Аннотация

Эта брошюра содержит информацию о жизни, научной и творческой деятельности великого мыслителя, правоведа по шариату, теоретика секты Накшбанди, политика, историка и философа Махдуми Аъзама.Книга предназначена для широкого круга читателей и особенно для исследователей.

Аннотация

This book contams information about the life, scientific and creative activities of the great thinker, Shariat lawyer, theorist of Naqshbandiya, politician, historian and philosopher Mahdumi Azam.The book is mtended for a wide range of readers and especially for researchers.

Аннотация

Китобга фалсафанинг онтология, гносеология, логика ва фан фалсафасига, ҳозирги замон табиатшунослиги ва космологияга оид илмий мақолалар киритилган. Шунингдек, ҳозирги замон табиатшунослиги фанларининг фазо ва вақтнинг моҳияти, хусусиятлари ва тузилишига оид фалсафий хулосалари ҳам ўрин олган бўлиб, бу хулосалар диалектик ва синергетик тафаккур асосида таҳлил этилган. Китоб олий ўқув юрти талабалари, ўқитувчилари, тадқиқотчилар учун мўлжалланган. Ундан кенг китобхонлар оммаси ҳам оламнинг тузилиши, таркиби ва ривожланиш қонуниятлари ҳақида қизиқарли маълумотлар топиши мумкин.

Аннотация

Har bir quvvai hofizasi baland ijodkorning o'ziga xos jihatlari, o'z muxlislari bo'lishi tabiiy. Shoir Turob Yusuf hamda yozuvchi Abdulla Ahmadning ijodini ko'pdan kuzatib kelayotgan, ularning deyarli har bir asari qanday dunyoga kelayotganidan ogoh munaqqid sizni ham ijod olamiga taklif etadi, o'z fikr-mulohazalarini siz bilan o'rtoqlashar ekan, beixtiyor boshqalarning ham bu borada munosabat bildirishini go'yoki so'rayotganday bo'lib tuyuladi.

Аннотация

Шоир кўнгил кишиси. Шундай экан, у бошқалар кўнглида кечаётган дардни ҳис қила олиши керак. Шеърда изтироб, ҳарорат, туғён бўлмаса, хоҳ у муҳаббат ҳақида бўлсин, хоҳ у дардчил бўлсин, қуруқ сўздан иборат бўлиб қолади. Бахтиёр Мирзо шеърларини ўқиб, улар кўнгилдан тўкилаётганини, юракка ёруғлик ва титроқ бағишлаётганини ҳис қиласиз.

Аннотация

Шоир сўз қудратини ҳис қилиб, ўқувчи туйғуларига ҳамоҳанг қалам тебратсагина, қалбни тўлқинлантира оладиган шеър дунёга келади.Бахтиёр Мирзонинг ушбу китобидаги шеърларни ўқиб, сўзга масъулият билан ёндашувни ҳис этасиз.Самимийлик, меҳр-муҳаббат тараннум этилган ушбу шеърий тўплам китоб жавонингиздан жой олишига ишонамиз.

Аннотация

Сермаҳсул ижодкор Бахтиёр Мирзо шеърият мухлисларига мушоҳадага бой, фалсафий мавзудаги шеърлари билан яхши таниш.Ушбу китобга шоирнинг ғазаллари жамланган. Ғазалларни ўқиб, ушбу жанр имкониятларидан тўғри фойдаланган шоир истеъдодига беихтиёр таҳсин ўқийсиз.

Аннотация

Аннотация

Инсонлар қандай бўлсалар, уларнинг тақдирлари ҳам шундай бўлади. Турфа тақдирлар бизга ҳаёт йўлларимиздан сабоқдир: кимнидир кўриб унга ўхшаб яшагинг келади, кимнидир кўриб эса ҳушёр тортасан. Энг асосийси – умр деб аталмиш маконда ўзлигини йўқотмай, унинг бизга инъом этган неъматларидан баҳраманд бўлиб яшамоқ бахтини хис этмоқликдир. Таниқли публицист Баҳром Муродов қаламга олган мавзулар, турфа тақдирлар айнан шу ҳақда…