Аннотация

Шоир кўнгил кишиси. Шундай экан, у бошқалар кўнглида кечаётган дардни ҳис қила олиши керак. Шеърда изтироб, ҳарорат, туғён бўлмаса, хоҳ у муҳаббат ҳақида бўлсин, хоҳ у дардчил бўлсин, қуруқ сўздан иборат бўлиб қолади. Бахтиёр Мирзо шеърларини ўқиб, улар кўнгилдан тўкилаётганини, юракка ёруғлик ва титроқ бағишлаётганини ҳис қиласиз.

Аннотация

Шоир сўз қудратини ҳис қилиб, ўқувчи туйғуларига ҳамоҳанг қалам тебратсагина, қалбни тўлқинлантира оладиган шеър дунёга келади.Бахтиёр Мирзонинг ушбу китобидаги шеърларни ўқиб, сўзга масъулият билан ёндашувни ҳис этасиз.Самимийлик, меҳр-муҳаббат тараннум этилган ушбу шеърий тўплам китоб жавонингиздан жой олишига ишонамиз.

Аннотация

Сермаҳсул ижодкор Бахтиёр Мирзо шеърият мухлисларига мушоҳадага бой, фалсафий мавзудаги шеърлари билан яхши таниш.Ушбу китобга шоирнинг ғазаллари жамланган. Ғазалларни ўқиб, ушбу жанр имкониятларидан тўғри фойдаланган шоир истеъдодига беихтиёр таҳсин ўқийсиз.