Аннотация

Қўлланмада донли ва турли хилдаги хом ашёлардан спирт ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияси ва спиртларни қўлланиш соҳалари баён этилган. Ушбу қўлланма «Озиқ-овқат технологияси» йўналишида таълим олувчи бакалавриат ва «Озиқ-овқат хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича магистратура талабаларига ўқув қўлланма сифатида тавсия этилади. Бундан ташқари, кимё, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа саноатларнинг инженер-техник ходимлари, лаборатория ва эксперт ходимлар учун қўлланма сифатида фойдаланилиши мумкин.

Аннотация

Табиб табиб эмас, бошидан кечирган табиб, деган ҳикматли нақл бор халқимизда. Бу нақлнинг ҳаётий ҳақиқати айнан ушбу китобда яна бир карра ўз ифодасини топади. Оғир ва муаммоли дарднинг сирли давоси шифокорларнида ҳайратга солди. Оқибатда тиббиёт вакиллари дардманга, яъни китоб муаллифига табобат йўлидан юришни тавсия этишди. Касаллик, даво чоралари ва сирли тавсия билан танишишни истасангиз, китоб мутолаасига шошилинг.

Аннотация

Донишмандлардан бири шундай деган экан: дунёда яхши ё ёмон одамлар бўлмайди, БАХТЛИ ва БАХТСИЗ одамлар бўлади. Бахтли одам турмуш икир-чикирларидан, ҳар хил минғир-минғир, шивир-шивирлардан олис бўлади. Ўзи ҳақидаги ноўрин гапларга ҳам парво қилмайди.Бахтли одам бировга ёмонлик қила олмайди. Ўзганинг қувончига шерик бўла олади. Шунинг учун биз уни ЯХШИ ОДАМ деймиз. Бахтсиз одам аламзада бўлади. Дунё кўзига рангсиз, одамлар эса ўзига ўхшаган бахтиқаро бўлиб кўринади. Қўрслик, дилозорлик бахтсиз одамнинг доимий йўлдошидир. Унга ҳамма душман, уни ҳамма кўролмайдиган бўлиб туюлаверади. Ундайларни биз ЁМОН ОДАМ деймиз. Майли, улар ҳам бахтли бўлсин.Азиз китобхон! Бу фалсафий дунёқараш замирида олий мақсад битилган. У ҳам бўлса, келгусида ҳаётингиз сарҳадларини нурли истиқболга элтувчи куч ва сеҳр, яъни оилавий саломатлик ҳамда кайта ёшартирувчи маёқ, кўнгил ободлиги, софлиги ва тинчлигига боғлиқ бўлади. Поклик билан суғорилган ҳаёт сарчашмангиз ҳамиша истиқболли бўлсин! Ҳаётингиз чароғон, дастурхонингиз тўкин, ўзингиз доимо соғ-саломат бўлинг!Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб, деган ҳикматли нақл бор халқимизда. Бу нақлнинг ҳаётий ҳақиқати айнан ушбу китобда яна бир карра ўз ифодасини топади. Оғир ва муаммоли дарднинг сирли давоси шифокорларнида ҳайратга солди. Оқибатда тиббиёт вакиллари дардманга, яъни китоб муаллифига табобат йўлидан юришни тавсия этишди. Касаллик, даво чоралари ва сирли тавсия билан танишишни истасангиз, китоб мутолаасига шошилинг.

Аннотация

Бухоролик истеъдодли ижодкор Ботир Камолнинг қатор китобларини ўқиб, улар мазмуни, маъносини юрагимга жойлаганман. Унинг навбатдаги шеърий китоби «Кўзларим йўлингда» мен ва шеърият ихлосмандлари учун янги туҳфа бўлганлиги янада кувонарлидир. Китобни хузур қилиб ўқиган ҳар бир инсон қалбидан туйғу туғёнлари ўтиши турган гап!

Аннотация

Аннотация

Қўлингиздаги рисолада Ўзбекистон халқининг энг улуғ ва энг азиз байрамига айланган Мустақиллик кунига бағишлаб 1992 йилдан буён бош майдонда ўтказиб келинаётган театрлашган томошалар режиссура, бадиий яхлитлик йўналишида таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар чиқарилган. Китоб майдон томошалари билан шуғулланувчи ижодий ва илмий мутахассисларга, бадиий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабаларига мўлжалланган.

Аннотация

Қўлингиздаги рисолада халқимизнинг энг қадимий ва севимли мавсумий байрами — Наврўз босиб ўтган тарихий йўлга илк маротаба назар ташланиб, Ўзбекистон мустақиллиги даврида унинг қайта тикланиши, байрам томошалари драматургияси ва режиссураси масалалари ёритилади. Китоб мутахассисларга ҳамда Наврўз тарихи билан қизиқувчиларга мўлжалланган.

Аннотация

Horazmlik iste'dodli qalamkash Boltaboy Muhammad Qurbonning ijod namunalari jamlangan ushbu kitob har bir she'riyat muxlisining na faqat kitob javonidan, balki ko'ngildan ham joy olishi aniq. Boltaboyning she'rlarida o'ychanlik va quvnoqlik ohanglari o'zaro uyg'unlashgan. Ayniqsa, uning hazil she'rlari zavqingizga zavq qo'shadi. Shoir hajviy she'rlarida Asabiy taxallusini qo'llab, hajviy turkumini faxr bilan «Asabiymona» deb nomlabdi. Marhamat, aziz she'rxon, o'qing, zavqlaning.

Аннотация

Mazkur kitob butun umrini, aql-zakovatini xalq ta’limi tizimi rivojiga, yosh avlod tarbiyasiga baxshida qilgan ajoyib pedagog, samimiy ustoz Ibrohim Himmatov haqidadir…

Аннотация

Ҳар қандай истеъдод адабиётни янгилаши шубҳасиз. Шунингдек, адабиёт янги истеъдод билан бойийди. Шу маънода ёш ижодкорлар ижодидан тузилган тўплам сизни катта-кичик турфа асарлар билан таништиради…