Аннотация

Аннотация

HH asrning birinchi choragi oxirlarida mustabid Sovet hokimiyati Rossiya imperiyasiga vassal bo'lib kelgan Buxoro xonligiga hujum qilib, uni bosib olgan edi. Honlikning asosiy hududlaridan bo'lgan Qashqadaryo vohasi ham qizil saltanat hukmiga o'tgan, biroq mustabid tuzumni o'rnatish O'zbekiston janubiy qismida qattiq qarshiliklarga duch kelgandi. Buxoro, Qashqadaryo, Surxondaryo o'lkalarida vujudga kelgan qarshilik harakati milliy ozodlik kurashi tusini olgan. Mustaqillik in'omi tufayli, viloyatlar tarixi, shu jumladan, Qashqadaryo tarixi ham keng ko'lamda, ilmiy xolislik va haqqoniylik asosida teran yoritildi. Qashqadaryo vohasining ko'p asrlik kechmishi «Qashqadaryo tarixi» (Poyon Ravshanov) asarida o'z ifodasini topdi. O'zbekiston tarixining uzviy qismi bo'lgan Qashqadaryo viloyatining yaqin kechmishi – HH asrning 20–30-yillari asosan arxiv manbalaridan foydalanilgan holda yaratildi.

Аннотация

Юртимизда мустабид совет тузумининг ўрнатилиши халқимизнинг қаттиқ қаршилигига сабаб бўлган. Қашқадарё воҳасида ҳам миллий озодлик ҳаракати вужудга келган эди. Қарши, Яккабоғ ва Шаҳрисабз шаҳарларида амалга оширилган қуролли исёнлар қизилларни шошириб қўйган, ғалаёнларни бостириш учун қўшимча кучлар сафарбар этилган, кўп қонлар тўкилган эди. Қуролли исёнлар советларнинг ҳукумронлик режаларига жиддий талофат етказиш билан бир қаторда, курашнинг бир неча йилларга чўзилишига туртки берган омил бўлган эди. Рисолада биринчи маротаба Қашқадарё воҳасида ХХ асрнинг 20-йилларида юз берган қаршилик ҳаракати дебочаси – қуролли исёнлар ҳақида архив манбалари асосида муфассал маълумот берилади.

Аннотация

Шоир Ғулом Жўранинг мазкур манзумасини мутолаа қиларкансиз, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратларининг «То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас, эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас» деган пурҳикмат нақллари беихтиёр ёдингизга тушади.Бу ёруғ оламда фақат эзгу ўй, эзгу амалларгина кишига бахт-саодат келтиришига яна бир карра амин бўласиз.Достоннинг ижтимоий, маърифий-тарбиявий аҳамияти ҳам айни шундадир. Ўйламизки, китоб шеър ихлосмандарига манзур бўлиши билан бирга Ғ.Жўранинг ўзига хос таъбини назмини, ижтимоий фаоллигининг ифодаси сифатида ҳам китобсевар халқимиз кўнглидан ўз ўрнини эгаллайди.

Аннотация

Mazkur masnaviy dostonda Sohibqiron Amir Temurning yurtni ozod etish uchun Jeta istibdodiga qarshi tik yurishi va o'z atrofiga erkparvar safdoshlarini ozodlik jangiga saflagani, Movarounnahrda Mug'ullarning bir yuz ellik yillik zug'umiga qarshi erk yurishlaridagi shafqatsiz janglar, Ovropani Rum bosqinidan xalos etish yurishlari tafsiloti keltirilgan. Ota yurtni ozod etishga o'z jonini fido etgani, adolatparvar suronli yurishlar tarixiy manbalarga tayangan holda sodda lirik qochirimlar orqali bayon qilingan.

Аннотация

"Tuyg'ularim" nomli majmua G'ulom Jo'ra (Jo'raqul Nurmatov) ning ijod samarasidir. O'ylaymizki, ijodkorning dil izhorlari, pandu o'gitlari, hayotiy hikmatlaridan tarkib topgan to'plam Sizlarni befarq qoldirmaydi.

Аннотация

Аннотация

Ушбу монографияда XX аср Россия шарқшунослигида ўзбек мумтоз адабиётининг ўрганилиши масаласи ёритилган. Хусусан, Е.Э.Бертельс, А.Н.Самойлович, И.В.Стеблева, Н.Кононов, А.Фалёв, Н.Остроумов каби шарқшуносларнинг Навоий, Бобур, Огаҳий, Мунис ва бошқа кўплаб мумтоз шоирларимиз ҳақидаги қарашлари ўрганилган. Шунингдек, илмий ишда Россия архивларида муаллиф ўзи кўриб кузатган, нашр қилинмаган материаллар ва уларга муносабат ҳам ўз ифодасини топган. Бундан ташқари, ишнинг илова қисмидаXX аср рус адабиётшунослигида ўзбек мумтоз адабиёти бўйича нашр қилинган барча манбаларнинг муаллиф тузган хронологик кўрсаткичи берилган.

Аннотация

She'r – qalbning bezovta tuyg'ularidir. Guli Sultonzoda ham qalbini junbishga keltirgan, inja hislar uyg'otgan, hayratga solgan har bir holatu tuyg'uni qog'ozga to'kadi. So'zning qudratini, salmog'ini, ma'nosini tuyib yozgani uchun bo'lsa kerak, uning she'rlari chuqur mazmunga, ohangdorlikka, samimiylikka yo'g'rilganini his etasiz.

Аннотация

"Водийи келиндек нозланган юрт бу", «Воҳаси куёвдек отланган юрт бу», «Манглайига зардан зарҳаллар солиб», «Ўзбекка Худодан хатланган юрт бу» сингари мисраларда она диёр васфинн куйлаган Гулжамол Аскарова ўзбек шеъриятига ўзига хос назмий услуби билан кириб келаётган шоира қизларимиздан. Ушбу тўпламга шоираиинг севги-муҳаббат, она-Ватан, беғубор болалик, қадрдон қишлоқ манзаралари куйланган энг сара шеърлари киритилган. Назм ихлосмандлари Гулжамол ашъорларидан ўзлари учун зарур рухий озиқ олишларига ишончимиз комил. «Уйғотувчи алла» кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.