ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Turk bolalar va yoshlar adabiyotining mohir adibasi Gultan Doyio'g'lining hikoyalari Respublikamiz vaqtli matbuotida – «Saodat», «Gulxan» jurnallarida ham chop etilgan bo'lib, ularda, asosan, tabiat va inson o'rtasidagi munosabatlar, mazkur rishtaning nozik jihatlari o'z ifodasini topgan. Muallif ularning aksariyatida tabiat go 'zalliklarini bolalar ko'zi bilan ko 'radi, tabiat qonuniyatlarini bolalar yuragi bilan his qilib,ular ongu tafakkuri bilan tadqiq etishga urinadi.Mazkur hikoyalar ulg'ayib kelayotgan yosh avlod qalbida tabiatga mehr uyg'otadi, atrof-muhitga e'tiborli bo'lishga, Ona-Tabiatni asrab-avaylashga o'rgatadi, deb ishonamiz.
Биология таълимида интерактив дастурий воситалардан эффектив фойдаланишни такомиллаштириш - Гулрухсор Эргашева
Аннотация
Монографияда биология таълимида интерактив дастурий воситалардан самарали фойдаланишнинг назарий ва амалий масалалари электрон ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришнинг муҳим ва истиқболли йўналишларидан бири сифатида қараб чиқилган. Жумладан, биология таълимида интерактив дастурий воситалардан фойдаланишнинг назарий асослари, ташкилий дидактик тизими, биологияда интерактив дастурий воситалардан, таълим технологияларидан фойдаланишнинг илмий-методик асослари, амалга ошириш мехнизмларини узвий боғлиқликда ёритилган.Монография узлуксиз таълим тизимида педагогик фаолият олиб бораётган ўқитувчилар, талабалар, илмий ходимлар, изланувчилар, таълим жараёни ва фаолияти доирасида АКТ воситаларидан фойдаланувчилар, замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари воситаларини эгаллаш соҳасида малака оширадиган тингловчилар учун мўлжалланган.