Аннотация

Қўлингиздаги рисолада Ўзбекистон халқининг энг улуғ ва энг азиз байрамига айланган Мустақиллик кунига бағишлаб 1992 йилдан буён бош майдонда ўтказиб келинаётган театрлашган томошалар режиссура, бадиий яхлитлик йўналишида таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар чиқарилган. Китоб майдон томошалари билан шуғулланувчи ижодий ва илмий мутахассисларга, бадиий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабаларига мўлжалланган.

Аннотация

Қўлингиздаги рисолада халқимизнинг энг қадимий ва севимли мавсумий байрами — Наврўз босиб ўтган тарихий йўлга илк маротаба назар ташланиб, Ўзбекистон мустақиллиги даврида унинг қайта тикланиши, байрам томошалари драматургияси ва режиссураси масалалари ёритилади. Китоб мутахассисларга ҳамда Наврўз тарихи билан қизиқувчиларга мўлжалланган.