ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Қўлингиздаги ушбу ўкув кўлланма ҳазрати Султон Мир Ҳайдар ота тарихидан сўзлайди. Мозийнинг гувоҳлик беришина, Касби ўтмишда улкан шаҳар (Шаҳри Миср) бўлган. Буюк ипак йўли айнан шу юртдан ўтган. Буюк ипак йўлининг Султон Мир Ҳайдар зиёратгоҳи ёнидан ўтганлиги боис бу ерда ўнлаб карвонсаройлар ва сардобалар бўлган. Шу сабабли ҳам бу ерда маънавият, иқтисодиёт юксала борган. Касби азиз-авлиёлар, ҳунармандлар юрти бўлган.Китобда ҳазрати Султон Мир Ҳайдар ота мажмуасининг халқимизга ҳанузгача таниш бўлмаган жиҳатлари очиб бериладики, китобни ўқиган жамики ўқувчи қўнглида ўзгача бир туйгуни ҳис этади, қалби нурга тўлади, қайта-қайта ўқишга ўзида эҳтиёж сезади.
Аннотация
Ушбу монографик тадқиқотда ўзбек халқининг келиб чиқиши, яъни унинг узоқ давом этган этногенез ва этник тарихи ҳақида, унинг уруғ-қабила ҳолатидан аста-секин элат-халқ бўлиб шаклланиб бориш жараёни ва шаклланган халқ сифатида миллат даражасига етишиш босқичлари бой моддий маданият ва ёзма манбаларнинг илмий тахдили асосида баён этилган.Монографияда ўзбек халқи ҳозирда яшаб келаётган тарихий она замин билан ҳамда унинг теварак-атроф ҳудудлари билан жуда қадим замонлардан бевосита боғлиқ туб ерли халқ эканлиги, яъни унинг этник таркибини асосан ерли суғдий, хоразмий, боҳтарий, сак, прототурк ва туркий аждодларимиз ташкил этганлиги, ана шу икки тил соҳибларининг узоқ асрлар давомида бир-бирлари билан аралашиб-қоришиб яшаши натижасида янги этнос, яъни ўзбек халқи таркиб топганлиги ҳақида илмий холислик ва объектив тарихий тизимлилик асосида батафсил маълумот берилган.
Аннотация
Шамсия ва камария тақвимларини чиқариш шу кунга қадар жамҳуриятимизда расм эмас эди. Халқ ҳисобдонлари уларни фақат эсда сақлаб, оғзаки тарздагина юритардилар, холос. Шу сабабли ҳар иккала тақвим ҳам бир қадар унитилиб борилаётган эди. Мана эътиборингизга 1370 шамсия йил ҳисоби тақвимини ҳавола этмоқдамиз.
Аннотация
Kitobda B.O.To'rayevning ijtimoiy falsafaning dolzarb muammolari, sotsiologiya va milliy g'oyaga oid ilmiy maqolalari hamda bir qator publitsistik asarlari o'rin egallagan. Shuningdek, to'plamda muallifning O'zbekiston Milliy ensiklopediyasida chop etilgan ommabop maqolalari ham o'rin olgan bo'lib, bu asarlarda ijtimoiy hodisalarning mohiyati sinergetik tafakkur asosida tahlil etilgan.
Аннотация
Dunyoda buyuk shoirlar ko'p, she'rlar ko'p. Lekin har bir shoirning o'z mavzusi, o'z yo'li bor, har bir she'rning o'z ohanrabosi bo'ladi. O'ylaymizki, mazkur kitobga jamlangan shoirning yangi she'rlari sizday talabchan kitobxonlarning mehrini qozonadi. Ishonchimiz komil, siz ham dunyoga mashhur shoirlar – Qaysin Quliev, Rasul Hamzatov, Robert Rojdestvenskiy, David Qug'ultinov va Nikolay Dob ronravov sara she'rlarining o'zbekcha tarjimalarini maroq bilan o'qib chiqasiz.