Скачать книгу

қўяйми? – деди Шерқўзи қизишиб. – Нонни нанна деб юрган болани-я?

      Мусо кифтини учирди:

      – Билмасам.

      Шерқўзи давом этди:

      – Уйлантириб қўйсам-да, ҳафта ўтмай: «Ота, буниси ёқмади, оёғи ингичка экан, бошқасини олиб берасиз», деса, ё: «Кулиши бизга тўғри келмади, яхши куладиганини топдим», деб қолса, унда нима қиламан? Менинг қиз фабрикам йўқки, бу она-боланинг кўнглига тўғри келадиган, андазасига тушадиганидан чиқариб бераверсам!

      Мусонинг бирдан ўжарлиги тутди:

      – Демайди! Мен кафилман – демайди. Муҳаббат – сизга ўйинчоқ эмас. Бу… Ўзингизнинг ўғлингиз бўлса ҳам, туйғуларини оёқости қилишга ҳаққингиз йўқ!

      «Ие, бу бало қайдан чиқди?», деб қўйди Шерқўзи кўнглида.

      – Эй, менга қара, калланг жойидами ўзи? – деди у ич-ичидан хуруж қилиб келаётган жаҳлини босишга тиришиб.

      Бу гап Мусога аччиқ қамчи бўлиб тегди ва у шу пайтгача қамчи кўрмаган асов арғумоқдек кўтарилиб кетди:

      – Каллам жойида, жуда жойида! Қани…

      – Каллангиз жойида бўлса, ўзингиз уйлантириб қўя қолинг! – деб Шерқўзи бирдан сизлашга ўтди.

      Мусога акасининг кинояси жуда оғир ботди, шунча вақт унинг гапларидан ранги чиқмай юрган одам, бирдан исён қилди:

      – Бўпти! Ўзим уйлантириб қўяман! Нима, қўлидан келмайди, деб ўйлаяпсизми? Келади! Тўй-пўй деб ўтирмай иккаласини ҳам Москвага олиб кетаман, ўқитаман. Степендиямни шуларга бериб, ўзим вокзалда юк туширсам ҳам, кунимни кўраман.

      Шерқўзининг заҳраси учди: «Э, бу қипқизил тентак экан-ку!». Лекин, бари-бир тилининг қичиғини босолмади:

      – Ҳм… майли уйлантириг. Сизга ҳам фарз – укангиз. Мен ўлиб, нетиб қолсам, албатта унинг бошини силашингизга тўғри келади. Лекин ҳозир қайси пулчаларига уйлантирадилар? Муллажирингни қайдан топадилар, муллажирингни?

      – Топаман! – деб турсайди Мусо.

      – Олдин ўзларига хотин топсинлар! Олти йилдан берики, одамларнинг ичидаги гапларни топиш тўғрисида китоб – дастуриламал ёзяптилар… (Диссертациясининг мавзуини Мусо ҳар келганида акасига деҳқонча қилиб қайта-қайта тушунтириб қўйган эди.) Бирон бир қизнинг ҳам кўнглини текширсалар бўлармиди, зора, ўзларига майл билдиргани чиқар…

      Мусо қандай гувлаб кўтарилган бўлса, шундай шувиллаб тушди:

      – Менинг уйланишим билан ишингиз бўлмасин! Уйланарман ҳам. Оғирлиги сизга тушмайди. – У лаблари титраб, акасига ёвқараш қилди; Шерқўзи ҳаддидан ошганини сезди, бундан ўзи эзилди. – Ака бўлатуруб сиздан шу гап чиқдими… бўпти! Бопладингиз! Энди ўғил уйлантирасизми ё ўзингизга яна битта чўри оласизми, аралашмайман. Бундан кейин… – Мусо гапини охиригача айтмай қўл силтади-да, сапчиб жойидан турди.

      – Илоё, ўғил туғмай мен ўлай! – дея Каромат ҳўнгиллаганча йиғлаб юборди.

      Шерқўзи индамай ерга қараб қолди; укаси эшикни қарс уриб чиқиб кетгач эса, жуда-жуда хўрлиги келди: шу китобхўр, савдойи укам ҳам одам бўлсин, пешонасига офтоб тегсин, деб топган-тутганини аямайди; жўнаганида доим машинасига ўтқазиб, шаҳардаги вокзалгача чиқариб қўяди; шу йил кўкламда кийимларининг

Скачать книгу